4 маъруза: Буғ ишлаб чиқариш соҳасида сув таркибига қўйиладиган талаблар


ИЭСларида сув асосан қўйидаги мақсадларда ишлатилади


Download 27.78 Kb.
bet3/3
Sana17.12.2022
Hajmi27.78 Kb.
#1025507
1   2   3
Bog'liq
4 маъруза (1)

ИЭСларида сув асосан қўйидаги мақсадларда ишлатилади:
а) буғ қозони ва буғ ҳосил қилувчи бошқа ускуналарда буғ олиш учун асосий технологик хомашё сифатида;
б) ишлатилган буғни турбина конденсаторида конденсация қилишда унда турли хил қурилмаларда совутувчи сув сифатида;
в) иссиқлик тармоқларида иссиқлик ташувчи манба сифатида;
г) ИЭСларининг йиғувчи ва таъмирловчи цехларини ҳамда йиғилган, жиҳозланган ҳамда ишлаётган қурилмаларни кислота эритмаси билан ювиш жараёнида бажариладиган барча тадбирларни сув билан таъминлаш соҳасида ишлатилади.
ИЭС ларининг узлуксиз ишлаши даврида унинг қурилмаларида доимо ишлатиладиган ва ташқи омиллар таъсирида ўзгариб, физик ҳамда кимёвий хоссалар билан бир-биридан фарқ қиладиган сувлар қўйидагича номланади: табиий сув манбаларидан сўрғичлар ёрдамида олиниб, сув тозалаш қурилмаси ва электр станциясининг бошқа тармоқларига юбориладиган табиий сув- датлабки сув (Ддс) деб, кимёвий ва термик усулларда тозаланиб, электр станцияларида исроф бўлган буғ ва конденсатнинг ўрнини тўлдириш учун станцияга юбориладиган кимёвий тоза сувни ёки дистиллатни қўшимча сув (Дқс) деб, буғ генираторида буғланаётган сувни қоплаш учун деаэратор ва юқори босимли қиздиргичлар орқали буғ қозони экономайзерига юборилаётган сувни буғ қозонининг таъминот суви (Дтс) деб, буғ қозонида узлуксиз буғга айланаётган сув қозон суви (Дқс) деб аталади. Турбина конденсаторида буғнинг коненцияланишидан хосил булган сувни турбина конденсати (Дтк) дейилади. Турбина конденсати КЭСларида буғ қозонларига берилаётган таъминот сувнинг асосий қисмини ташкил этиб, таркибида минерал моддалар миқдори кўп бўлмайди. Буғ талаб қиладиган ташқи истеъмолчи манбаларда ишлатилган буғнинг сувга айланиб, станцияга қайтаётган қисми қайтариб юбориладиган конденсат (Дқк) дейилади.
Буғ қозонларида қозон сувининг ва бошқа буғ ҳосил қилувчи аппаратларда буғга айланувчи сувнинг умумий туз миқдорини белгиланган меъёрда сақлаш учун улардан узлуксиз ёки даврий равишда чиқарилиб туриладиган сувни концентрат ёки ҳайдаладиган сув (Дҳс) дейилади. Ишлатилган буғни сувга айлантириш учун турбина конденсаторига бериладиган сувнинг совутувчи сувни (Дсс) дейилади.
ИЭС ларининг узлуксиз ишлаш жараёнида станциянинг иссиқлик тармоқларида, ташқи истеъмолчи манбаларида буғ ва кондесатнинг маълум миқдори исроф бўлади яъни йўқолади. Бундай исрофланиш ИЭСларининг асосан қуйидаги ускуналарида: буғ қозонида, турбина агрегатида, деаэраторда, конденсатор сўрғичларида ҳамда юқори босим ва ҳароратда ишлайдиган буғ ва сув қиздиргичларида содир бўлади. КЭСларда юқорида қайд этилган ускуналар меъёрида ишлашида буғ ва конденсатнинг йўқолган миқдори буғ қозонида ишлаб чиқарилаётган буғ миқдорининг 1-3 %ини ташкил қилади. Бу йўқолган буғ ва конденсатнинг ўрнини тўлдириш учун сув тозалаш қурилмаларидан станцияга доимий равшда юқори даражада тозаланган қўшимча сув юборилиб турилади.
КЭСларида буғ қозонига юборилаётган таъминот сувининг миқдори қўйидагича ифода қилинади:
Дтстк + Дқс, (т/соат)
Бу ерда Дтс- таъминот сувининг миқдори, т/соат, Дтк-турбина конденсатининг миқдори, т/соат, Дқс-қўшимча сувнинг миқдори, т/соат.
Агар КЭС ларида қўшимча сувнинг миқдори 1-3% атрофида бўлса, бундай станцияларда таъминот сувининг асосий қисмини турбина конденсати ташкил этади. Бу ҳолда таъминот сувининг туз миқдори қуйидаги ифода орқалии аниқланади:

Бу ерда: атс- таъминот сувининг туз миқдори г/т;
атк- турбина конденсатининг туз миқдори г/т;
ақс- қўшимча сувнинг туз миқдори, г/т;
КЭС ларида қўшимча сув миқдори турбина конденсати миқдоридан бир мунча кам бўлиши сабабли Дтс- нинг туз миқдори ошиши асосан Дтк- нинг туз миқдорига боғлиқ бўлади.
ИЭМ ларининг узликсиз иш даврида буғ ва конденсатнинг йўқолиши икки томонлама, яъни станция ичидаги ускуналарда ҳамда буғ юбориладиган ташқи истеъмолчиларда содир бўлади. Бу истеъмолчи манбаларда йўқолган сув ва конденсат миқдори буғ берилаётган ташқи исмеъмолчи манбалар ва ускуналарнинг технологик конструкциясига, уларнинг ишончли ишлашига ҳамда уларда ишлатилаётган буғ миқдорига боғлиқдир.

    1. расмда кўрсатилганидек, ИЭМларида сув икки хил ёпиқ контур бўйлаб, ҳаракатда бўлади:

- биринчи контурда турбина конденсатори орқали тўғри деаэаторга,
- иккинчи контурда эса кўп тармоқли турбинадан олинган буғ ташқи ишлаб чиқариш манбаларда ишлатилгандан сўнг ифлосланган конденсатни тозаловчи махсус қурилмаларда юқори даражада тозалангандан сўнг деаэраторга юборилади.
ИЭМларида буғ қозонига юборилаётган таъминот сувининг сарфи қуйидагича ифодаланади:
Дтс = Дтк + Дқс + Дқк + Дгк (т/соат) ёки (кг/сек)
Бу ерда: Дқк- ташқи манбадан ҳар соатда станцияга қайтаётган конденсат миқдори, т/соат. Дтк – буғ қозони кенгайтиргичдан ҳар соатда станцияга юборилаётган буғ миқдори т/с.
ИЭМларининг ташқи ва ички манбаларида буғ ва конденсатнинг йўқолган миқдори КЭСларидагига қараганда бир мунча кўп бўлади. Бундай турдаги станцияларнинг ташқи манбаларида йўқолган буғ ва конденсат миқдори қанча кўп бўлса, унинг ўрнини тўлдириш учун сув тозалаш қурилмаларида тозаланадиган сув миқдори ҳам шунча кўп бўлади.
Баъзи ишлаб чиқариш корхоналарининг ИЭМларида ташқи истеъмолчи манбалардан станцияга қайтаётган конденсат ниҳоятда ифлосланган бўлиб, унинг ифлослик даражаси ҳатто табиий сувнинг ифлослик даражасидан ҳам юқори бўлади. Бундай конденсатни қўшимча сув даражасида тозалаш учун бир мунча мураккаб сув тозалаш усуллари талаб қилиниши ҳамда уларни тозалашда сарфланадиган иқтисодий маблағ табиий сувларни тозалашга қараганда бир мунча кўп бўлиши сабабли, сув танқислиги катта бўлмаган станцияларда бундай конденсатларни юқори даражада тозалаш талаб қилинмайди ва улар чиқинди сувларни тозаловчи махсус қурилмаларда тозаланиб, станцияда бошқа мақсадлар учун ишлатилади. Бундай турдаги станцияларда йўқолган конденсат ўрни асосан қўшимча сув билан қопланиши сабабли таъминот сувининг асосий қисми қўшимча сувдан иборат бўлади. Шу сабабли ИЭМларида таъминот суви туз миқдори ўзгариши КЭСлардаги каби фақат турбина конденсати таркибига боғлиқ бўлмай, асосан, қўшимча сувнинг туз миқдорига боғлиқ бўлади.
ИЭМларида таъминот сувининг туз миқдори қуйидаги ифодадан аниқланади:
г/т
Бу ерда: ақ.к- станцияга ташқи истеъмолчидан қайтаётган конденсатнинг туз миқдори, г/т., аб.к- буғ кенгайтиргичдан олинган буғнинг туз миқдори, г/т.
Download 27.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling