4-маъруза. Классик (мумтоз) мактабнинг вужудга келиши англия ва Францияда классик иқтисодий мактаб вужудга келишининг шарт


 У.Петти - Англия классик иқтисодий мактабининг асосчиси


Download 287.04 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana08.02.2023
Hajmi287.04 Kb.
#1176253
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4-ma\'ruza (1)

2. У.Петти - Англия классик иқтисодий мактабининг асосчиси 
Умумий баҳога кўра, классик мактаб XVII аср охири - XVIII аср бошларида В.Петти 
(Англия) ва П.Буагильбер (Франция) асарларида яратилди. 
Вильям Петти (1623-1687) Ромси шаҳрида туғилган, Англия классик иқтисодий 
мактабининг асосчисидир. Кўпчилик бу олимнинг иқтисодиёт фани соҳасидаги 
фаолиятига юксак баҳо бериб, уни буюк ва такрорланмас иқтисодчи-тадқиқотчи деб 
баҳолаган эди. В.Петти фавқулодда ҳар томонлама ва юксак билимли инсон бўлган. У 
майда 
ҳунарманд-маточи 
оиласида 
туғилди. 
Лейден, 
Париж 
ва 
Оксфорд 
университетларида медицина соҳасида таҳсил кўрди. У жуда кенг қобилиятли талаба 
бўлган, 1647 йилда нусха кўчирадиган машинани (ксерокс) ихтиро қилди, 1649 йилда 
физика доктори илмий даражасига эга бўлди. У денгизчи, врач сифатида ҳам ишлади. 
Петти шу билан бирга йирик ер эгаси ҳам эди, у йирик инглиз лендлордлар (йирик ер эгаси) 
сулоласининг асосчиси бўлиб қолди. 1652 йилда Кромвель ҳукуматининг топширигига 
кўра Ирландиянинг «ер обзори» (кадастри)ни ўтказди. У XVII асрдаги Англия буржуа 
инқилобларидан кейин кучайган инглиз тадбиркорлар мафкурачиси сифатида танилди. 
У тадбиркорлар мулкини, яъни хусусий мулкни «муқаддас» ва «дахлсиз» деб билди 
ва уни турлича йўллар билан ҳимоя қилди. Иш ҳақини чеклаш тарафдори сифатида 
ишчиларга физик жиҳатдан минимум ҳақ тўлаш ва шу билан бирга янги синфнинг 
бойишига ёрдам беришни қўллади. У меҳнатнинг капитал томонидан эксплуатациясини 
ёқлаб чиқди. Худди шунингдек, Англиянинг мустамлакачилик сиёсатини ҳам қонуний деб 
ҳисоблади. В.Петти капиталга солиқ солишга қарши эди, чунки бу ишлаб чиқаришни 
чеклаши мумкин эди. Шу билан бирга у меҳнаткашларнинг даромадларидан солиқ олиш 
тарафдори эди. У иқтисодий муаммоларга бағишланган «Солиқлар ва йиғимлар 
тўғрисида рисола» (1662й.), «Сўз донишмандларга» (1665й.), «Ирландиянинг сиёсий 

Download 287.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling