4-маъруза. Классик (мумтоз) мактабнинг вужудга келиши англия ва Францияда классик иқтисодий мактаб вужудга келишининг шарт


Download 287.04 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana08.02.2023
Hajmi287.04 Kb.
#1176253
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4-ma\'ruza (1)

Буагильбер (1646-1714) нинг иқтисодий қарашларига катта таъсир кўрсатди. Пьер Лепезан 
- иқтисодчининг асл фамилияси бўлиб, де Буагильбер - бу оила ер поместьесининг номи 
эди. Лекин тарихда Пьер Буагильбер номи сақланиб қолди. Пьер Лепезан де Буагильбер 
дворян норманд оиласидан чиққан, у яхши маълумот олгач, адабиёт билан шуғулланди, 
кейинчалик Руан округида оилавий касб-ҳунар судья (ҳакам) лавозимини эгаллади; 
деҳқонлар ишини олиб борди; ўз кўзи билан уларнинг ночор аҳволига гувох бўлди; у бу 
лавозимни умри охиригача сақлаб қолди ва катта углига топширди; ўзини «қишлоқ 
хўжалигининг адвокати - ҳимоячиси» деб атади. 
Адам Смитдан анча олдин шахсий манфаат (эгоизм)нинг жамият учун аҳамиятини 
кўра билди. 
1691 йилда у Францияни оғир иқтисодий аҳволдан чиқариш тизимини таклиф этди. 
Дастлабки фикрлари буйича турли ислоҳотлар ўтказиб (улар буржуа-демократик 
ҳарактерга эга бўлиши керак эди), 1707 йилда эса унинг ғоялари етилиб, қуйидаги уч 
қисмдан таркиб топди: 
1. Солиқ тизимини ўтказиш. Солиқ тизимининг деҳқонлар меҳнатидан 
манфаатдорлик тамойилига асосланиши, ундан ташқари солиқ барчага тегишли бўлиши 
керак эди. 
2. Ички савдони ҳар ҳил чеклашлардан озод қилиш (ички савдо эркинлиги); бу чора 
ички бозорни кенгайтириш, меҳнат тақсимотининг ўсишини таъминлаш, товар-пул 
муомаласини кучайтириши керак эди; 
3. Доннинг эркин сотилишига йўл бериш, донга табиий баҳо таъсирини 
чекламаслик. Гап шундаки, мамлакатда донга сунъий равишда баҳо белгиланган бўлиб, 


ишлаб чиқариш ҳаражатлари қопланмас эди, дон етиштириш ўсмай қўйган эди. 
Буагильбернинг фикрича, иқтисодиёт эркин ракобат шароитида ривожланиши ва товарлар 
бозорида «ҳақиқий қиймат»га эга бўлиши керак эди. У давлат бу соҳада деҳқонларга 
хомийлик қилиши зарур, деб ҳисоблади. 
Бу ислоҳотлар мамлакат ва халқ фаровонлигини ошириш ва хўжаликни 
ривожлантиришнинг бошланғич шартлари бўлиши керак эди. Буагильбер ўз ғоясини 
реклама қилиш мақсадида бу ислоҳот бир ойда қиролга керак бўлган суммани етказиб 
беради, деган фикрни тарқатди. Вазирлар эса икки соат давомида керакли қатор 
қонунларни тайёрлаши мумкин ва хўжалик «худди ҳамиртурушдаги каби» тез ўсади, дейди 
у. У ўз таклифлари билан бир неча бор мурожаат қилди. Аммо унинг бу ҳаракатлари зое 
кетди. У ўз ғояларини китобларда баён этди ва бу китобларни нашр эттирди. Унинг асосий 
иқтисодий асарлари «Франциянинг тўла тавсифи», «Франция тўғрисида варақа», 
«Бойликлар табиати тўғрисида трактат» ва бошқалардир. Унинг айрим асарлари, 
масалан, 1707 й. 2 жилдда чиқарилган «Франция айблари» китоби таъқиқланган. Уларда 
Франциянинг шу даврдаги оғир иқтисодий аҳволи тўла ёритиб берилган, айниқса қишлоқ 
хўжалигининг орқада қолиш сабаблари тўғри берилган. Халқ хўжалиги орқада 
қолишининг бош сабаби - олиб борилаётган иқтисодий сиёсатнинг, Кольбер (молия 
бошлиғи) ва бошқаларнинг меркантилистик қарашлари фош этилган.
Буагильбер бу муаммога жавоб беришда бош эътиборни «оптимал баҳо пайдо 
бўлиши» масаласига қаратди. Унингча иқтисодий барқарорлик ва тараққиётнинг энг 
муҳим шарти пропорционал ва нормал баҳолар ҳисобланади. Хўш, бу баҳолар нимадан 
иборат? Аввало, бу баҳолар ўртача ҳар бир соҳадаги ишлаб чиқариш ҳаражатларини 
қоплашга ёрдам бериши ва маълум кирим, соф фойда келтириши керак. Акс ҳолда ишлаб 
чиқариш бўлмайди, ундан сўнг, бу шундай баҳоларки, унда товарларни реализация қилиш 
жараёни бекаму-кўст давом этиши ва барқарор истеъмол талаби қондирилиши керак. Ва 
нихоят, бу шундай баҳоларки, пулларнинг «ўз ўрни бўлиб», улар тулов оборотини 
бажариши ва одамлар устидан ҳукмронлик, зўравонлик қила олмаслиги зарур. 
Демак, Буагильбер иқтисодий эркинлик тарафдори эди ва талабга қарши 
чиқмасликни таклиф этади. Шу билан бирга, у давлатнинг иқтисодий функциясини инкор 
этмади: бу ўша давр учун, реал ҳаётни тушунган амалиётчи олим учун табиий эди. 
Унингча, давлат тўғри солиқ тизими орқали мамлакатда истеъмол ва талабни юқори 
даражада таъминлаши мумкин. Агар истеъмол сарфлари оқими пасайса, товарларни сотиш 
ва ишлаб чиқариш кескин камаяди. Агар камбағаллар кўпроқ ишлаб топсалар, солиқларга 
кам сарф қилсалар, улар ўз даромадларини тез сарфлашга мойилдирлар. Бойлар эса, 
аксинча, ўз даромадларини сақлашда ва, демак, маҳсулотни сотишда қийинчилик 
туғдиришига олиб келади. 
Буагильбернинг бу мулоҳазалари иқтисодий таълимотларнинг кейинги юз 
йилликдаги ривожига катта таъсир этди. Жамият бойлиги ва иқтисодий ўсиш буйича 
принципиал жиҳатдан икки хил қараш мавжуд. 
Биринчиси буйича ишлаб чиқаришнинг ўсиши жамғариш ҳажми (яъни жамғарма ва 
капитал қўйилмалар)га боғлиқ. Бунда тўловларга талаб автоматик равишда (стихияли) 
амалга ошади. Бу концепцияга кўра, ортиқча ишлаб чиқариш инқирозлари бўлиши инкор 
этилади. 
Иккинчи позиция буйича истеъмол талаби ишлаб чиқаришнинг юқори суръатларда 
ўсишини қўллайдиган омил сифатида қаралади. Буагильбер маълум маънода мана шу 
позиция тарафдори эди ва у қонуний равишда иқтисодий инқирозлар муаммосини 
келтириб чиқарган. 

Download 287.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling