4-маъруза. Классик (мумтоз) мактабнинг вужудга келиши англия ва Францияда классик иқтисодий мактаб вужудга келишининг шарт


Download 287.04 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/7
Sana08.02.2023
Hajmi287.04 Kb.
#1176253
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4-ma\'ruza (1)

Анн Робер Жак Тюрго (1727-1781 йй.) томонидан давом 
эттирилди ва чуқурлаштирилди. Аммо у ўзини Ф.Кенэ шогирди ёки давомчиси деб 
ҳисобламаган. У Парижда норманд дворянлар оиласида туғилди, Сарбоннанинг Теология 
(диний) факультетини тугатди, аммо бу соҳада ишламади. 1751 йилдан Париж 
парламентининг чиновниги, 1761-1774 йилларда Лиможда интендант (ҳарбий қисмда 
хўжалик мудири), 1774-1776 йилларда молия бош назоратчиси, қирол Людовик XVI 
даврида молия вазири сифатида бир қанча антифеодал ислоҳотлар ўтказди (дон 


савдосидаги чеклашни йўқ қилди, савдо гильдияларини тугатди...), аммо бу ўзгаришлар 
Тюрго истеъфога чиққач, бекор қилинди. У ҳам Ф.Кенэ сингари Дидро, Д`Аламбер ва 
уларнинг ёрдамчилари томонидан чиқарилаётган « Қомус»га бир нечта фалсафий ва 
иқтисодий мақолалар ёзди. 
А.Тюрго В.Гурнэ (у 1759 йилда вафот этди) билан Ф.Кенэ хузурида кўп бўлган, у 
улар билан асосий масалаларда маслакдош бўлса ҳам, кўп соҳаларда бошқача фикр юритар 
эди. А.Тюрго Парижда А.Смит билан ҳам учрашган. 
А.Тюргонинг иқтисодий қарашлари унинг 1766 йилда ёзилган (1769-1770 йилларда чоп 
этилган) «Бойликнинг пайдо бўлиши ва тақсимланиши тўғрисидаги мулоҳазалар» 
асарида нисбатан тўла ёритилган. У Кенэ фикрларини фақат тарғибот қилиш билан 
чекланмади, уни ривожлантирди. У капиталистик ишлаб чиқариш муносабатларини анча 
чуқур тушунди, феодализмни ислоҳотлар ўтказиш йўли билан яхшилаш мумкин деган 
фикрга ишонмади (Кенэ ишонган), капитализм феодализм қобигида вужудга келади ва 
ғалаба қилади деган ғояни илгари сурди. 

Download 287.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling