4-ma’ruza. Mavzu: O’rta asrlar san’ati va yevropada o’rta asrlar san’ati. Gotika, roman va romandan oldingi varvarlar san’ati. Reja


Download 51.65 Kb.
bet4/8
Sana05.04.2023
Hajmi51.65 Kb.
#1275172
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
4 мавзу

Рангтасвир
Ўрта асрлар рангтасвир санъати черков қурилиши билан боғлиқ равишда ривожланди. Дастлабки рангтасвир намуналари бинонинг ички қисмида деворларда, плафонлар атрофида бажарилиб, улар диний мазмунда декоратив услубда юзага келган. Бажарилган сюжетлар иккала шаклда юзага келиб, композицияларда инсон қомати, қиёфаси шунингдек христианлик анжомлардан иборат бўлиб, улар тез хотирага ўрнашиб қолган. Кейинги ишлар эса расмий равишда черков ишига хизмат қилишга мўлжалланган эди. Кўпгина тасвирлар тилла ранг фонда бажарилар, деворлар эса мозаикада, жарангдор ранглар заминида рангли доираларни ҳосил қилиб чуқур эмоционал таъсир қилади. Бу тоифага кирувчи тасвирлар 5 асрда қад кўтарган Равенна черковининг деворларида ўз аксини топган.»Христос- багри кенг авлиё ». Фронтал композиция, аниқ контур чегара чизиғи, тилла фон барчаси ўзгача чирой ҳосил қиляпти. Византия рангтасвирининг ўта ноёб намунаси Равенна Сан Витале (546-548) черковида мозаика услубида бажарилган. Улар VI аср рангтасвиридаги энг характерли хусусиятларни ўзида намоён этиб сарой ва черковда ўтказиладиган маросимларга тўғридан тўғри ўз таъсири кўрсатганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Мозаикалардан бирида император Юстиан тасвирланган бўлса, иккинчисида императрица малика Феодора ўз яқинлари билан ўз ифодасини топган. Ўз даврининг аниқ тарихий воқеаларига асосланган тасвирлар тантанали тадбирлар, аниқроғи императорни олқишлашга эришган.
Айнан бундай ўткир сюжетлар орқали муаллиф, фаюм портрет усталари ишлари билан рақобатлашади. Улар ишларининг марказида ёш, бақувват император, ён томонда архиепископ Максимилян важоҳатли қиёфада туриб, ўзини жуда ҳам керакли шахс деб билган саройбоши, яширин табассум остида императорнинг тан қўриқчиси, хушомадгуй рухонийлар тасвири тушурилган бўлиб, улар ягона композицияга бўйсундирилган. Бу тартибдаги йирик мозаикалар ўзининг кенг текисликда намоён этаётган соф ранглар аниқ график чизиқлар билан ажралиб туриши ўзгача чирой ҳосил қилиб, тантанавор кайфиятни юзага чиқаради. Айниқса императорнинг ялтирок, турли рангларда тобланаётган кийимлари, тилла ва қимматбахо тақинчоқлар, ҳарбийларнинг, кўк, мовий, зангори, қизил рангли кийимлари, яшил, ер ва тилларанг фонда ҳайратланарли ҳиссиёт ҳосил килади. Император ва черков ахли ўз шухратларини кўтариш учун санъатдан унумли фойдаланишган. Натижада Константинопол ва бошқа шахарларни йирик ва ҳашаматли қилиб қурдилар. Пойтахт қуриқлик ва денгиз томондан йирик катта тош девор билан ўраб олинди. Пойтахтнинг асосий кўчалари, ўнлаб ҳашаматли бино ва саройлари бежирим чиройга эга бўлди. Константинополда йирик иншоот Авлиё София ибодатхонаси қад кўтарди. Бу ажойиб меъморчилик намунаси шаҳар кўрки бўлиб қолди. Ибодатхонани, “мўъжизалар мўъжизаси” деб аташган ва унга бағишлаб кўп сонли шеърлар, достонлар ёзишган. , Бу бино учун император маблагни аямади., мақсад бинони император мамлакатнинг бош черкови қилиш эди. Бино қурилишида турт томондан келтирилган энг ўткир усталар ишлатилган. Ибодатхона 5 йил давомида кўриб битказилиб, унда 10 минг киши мехнат қилган. Ибодатхона ғоят кенг ва ранг- баранг мармар тошлардан терилган бўлиб ниҳоятда гўзал иншоот ҳисобланади. Бинонинг чиройини гуё шарқ гиламларига ўхшатишга олиб келган эди. Бунинг устига бинонинг ички қисми олтин, кумуш идишлар, ипак ва зардан тикилган тўн, кашталар ҳақиқий нодир санъат асарлари даражасига етган эди. Деворий мозаикаларда император, сарой ва черков аҳли тасвирланган.
«Икона»- авлиё , худо ёки муқаддас кишилар тасвири христианларнинг муқаддас китобларига ишланган суратлар. Византия мактабига тааллуқли иконалар текис ёғоч тахталарда бажарилган. Махсус ёғоч тахталар, узоқ вақт сояда қуритилган, сўнгра мойда туйинтирилган, натижада ўзоқ йиллар яшаш кафолатли муддат ҳосил қилган ва сурат ишланган. Олтин суви билан қопланган фонда, қиёфа ўта мулойим ва жиддий дағал кийимлар юмшоқ ва силлиқ тус олган. Тез орада Византия маданияти гуллаб яшнади. Натижада Византияга турли мамлакатлардан ўқишга ва ҳунар ўрганишга келишарди. Улар Киев Руси, Болгария, Италия, Германия каби мамлакатларга ишга чақириларди. Қолаверса, Руслар ҳам Болгарлар ҳам христиан динини Византиядан қабул қилган эди. Бу ҳолат Византия маданиятининг жанубий ва шарқий славян маданиятига муҳит таъсири билан асосланади. Аслида бунинг асл сабаби Грек ва Рим адабиетининг кўп қисми Византияда сақланиб колиниши эди, лекин улар бизгача етиб келмаган. Умуман Византия санъати 9-13 асрларда феодал муносабатлар остида гуллаб яшнаган бўлса, 15 асрга келиб, турклар забт этгач, 1453 йилда мамлакат ҳам, маданият ҳам инқирозга учради. Ўрта асрларга келиб Ғарбий ва Марказий Европа мамлакатлари маданияти ва санъати феодал тузуми остида шакллана бошлади. Алоҳида унинг кўринишлари эса дастлабки Рим империяси ҳудудида ўз даврини утаган эди.Турмуш тарзи Шарққа нисбатан ўзгача йўл билан қулдорликни инқирозга учраши ҳамда эркин тарзда, деҳқончиликнинг ривожланиши билан характерлидир. Мамлакатни марказлаштиришга бўлган интилишлар (5-10 асрларда франклар давлати, Королинг империяси, Оттоновлар империяси)нинг барчаси Византияни бирлаштиришни уддалай олмади. Мамлакатда деҳқонлар крепостнойлик зулмидан озод бўлишига бўлган интилишлар кучайиб борди. Бу эса ўз навбатида хусусийликка, якка хужаликка олиб келди.
Мамлакатда кўчиб юриш ҳолати юза кела бошлади. Айниқса бундай ҳолат франклар, вестготлар, остгот ва кельтлар бошқаруви даврида кўпрок кўзга ташланади. Натижада кўп сонли маданият ва санъат намуналари инқирозга юз тутди , вайрон бўлди. Бунинг окибатида тасвирларда накшлар, кушлар, хайвонлар образлари юзага келди. Мамлакат санъатига Ғарбий Европа , Миср христианлиги ва олд Осиё мамлакатлари таъсири катта бўлди. Яратилган асарларда икона ёзиш , инсонни улуғлаш, азоб чекаётган ҳолатлар ўз ифодасини топди. Айниқса, бундай ҳолат сўнгги Рим маданиятининг таъсири остида юзага келиб, давлат ёзуви эса лотинда олиб борилди. Анъанага кура антик фалсафа, поэзия ва сухандоз(оратор)лик сақлаб колинди.Меъморчиликда улкан қурилишлар бошланди. Ёғоч бинолар ўрнига, ғиштдан бинолар қад кўтара бошлади. Кўпгина қурилиш ишларида Рим меъморлиги намунасидан фойдаланилди.

Download 51.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling