4-ma’ruza. Mavzu: O’rta asrlar san’ati va yevropada o’rta asrlar san’ati. Gotika, roman va romandan oldingi varvarlar san’ati. Reja
Download 51.65 Kb.
|
4 мавзу
Готика санъати
Готика термини «готларники» деган маънони англатсада, уларнинг бунга хеч қандай алокаси йук, лекин готлар томонидан босиб олинган Италияда бу санъатни француз меъморлари юзага келтиришган. Францияда роман стили готик стилга айланди. 11-12 асрларга келиб, Франциянинг жанубий районларида готика услуби юксак Ўрин эгаллаб, кейин шимолга кучди. Париж Амьен, Реймс, Руан шахарларида кўзга кЎриниб колди. Каерларда кўпрок кишилар тупланиб колса, албатта уша ерда худога сажда қилиш учун соборлар курила бошланди. Эндиликда шахарларда кишлокларга нисбатан ахоли кўпрок яшай бошлади. Бу эса соборларнинг кенгрок ва кулайрок қурилишини талаб килар эди. Бу эса меъморчиликнинг янги стилларига утишини талаб киларди. Натижада Европада меъморчиликнинг янги стиллари ренессанс, барокко, классизм ва модерна кабилар келиб чикди. Бунинг натижасида меморчиликда енгил ва чидамли вертикал устунлар, ўткир учли аркалар, ранг-баранг бинолар курила бошланди. Доира шақлидаги гумбазларни ўткир учли аркалар дерезалари билан алмаштириш бошланди. Роман стилида дерезалар олдидаги ҳайкаллар куйиш анъанага кирган бўлса, Готика услубидаги иншоотларда бўлар муҳим Ўрин эгаллади. Готика бинолари қурилиш шақли вертикаллилик, ўткир учли, енгиллилик, динамик ва чидамлилиги билан алоҳида Ўрин эгаллаб, баландлиги жиҳатдан Роман меморчилигидан 2 марта юқорига кўтарилди. Уларнинг қурилиши 150-200 йилга чўзилган. Готика қурилиши 13-15 аср меъморчилиги деб юритилади Уйғониш даври санъати. Готика санъати роман санъатининг давоми бўлиб, Ўрта асрлар санъатининг навбатдаги ривожланган босқичи ҳисобланади. «Готика» - деб номланиши шартли, аслида гот кабиласи номидан келиб чиккан бўлсада, унга бунинг ҳеч алоқаси йўқ. Аслида, босқинчилар бу давр санъатининг энг муҳим томонларини кўра билишмаганлиги сабабли шундай деб қўйилган. Хақиқатда готика санъати роман санъатига нисбатан энг пишиқ, етилган санъат эди. Италияда бу санъатни француз меъморлари юзага келтиришган , аслида шу ерда роман стили готика стилига айланди.11-12 асрларда келиб Франциянинг жанубий районларида бу услуб ниҳоятда кўзга ташланадиган даражада Ўрин эгаллади.Бунинг асл сабаби эндиликда шахарларда ахоли қишлоқ аҳолисига нисбатан кўпроқ яшай бошлаганлиги туфайли, худоларга сажда қилиш ҳам кучайди. Натижада Париж, Амьен, Реймс, Руан каби қатор йирик шаҳарларда соборлар бунёд қилинди. Аҳолининг зич яшаши эса соборларни кенгроқ ва қулайроқ қурилишини талаб қиларди. Бундай талаб ўз навбатида меъморчиликда янги усулларни (стил) қўлланишини талаб қиларди. Натижада Европа меъморчилигида классизм, барокко, модерна ренесанс усуллари келиб чиқди. Эндиликда меъморчиликда енгил ва чидамли вертикал устунлар , ўткир учли аркалар ва ранг- баранг бинолар қурила бошланди. Доира шақлидаги гумбазлар ўрнини ўткир учли аркалар ва дерезалар эгаллай бошлади.Роман стилида дереза олдида ҳайкалча ўрнатила бошлаган бўлса, эндиликда у анъанага кириб қолди. Готика услубида қад кўтарган бинолар шақли вертикал, ўткир учлиги билан, енгил, динамиклиги ва чидамлиги билан алоҳида ўрин эгаллаб, баландлиги жиҳатидан Роман меъморчилигидан икки марта юқорилаб кетди. Айрим иншоотларнинг қурилиш муддати 150-200 йилгача чўзилиб кетди. Шу боис ҳам Готика қурилишини 13-15 асрга келиб шахарлар қуриш асри деб юритишади. Айнан мана шундай мақсадларнинг юзага чиқарилиши, гўзал ва реал дунёга юз тутмоқ кабидек ренессанс санъатининг юзага келишига сабаб бўлди. Готика санъати туфайли шахар- давлатларда савдо-сотиқ, хунармандчилик жуда ҳам тез ривож йўлига кирди. Болонье, Оксфорд, Париж каби йирик шаҳарларда фан ҳам ривожланди,хаттоки университетлар ҳам юзага келди. Умуман роман ва готика санъати ўртасида аниқ чегара йўқ. 12 аср- роман санъатининг гуллаган даври, 13 аср –готиканиқи. 14-15 асрлар эса унинг сўнгган даври ҳисобланади Download 51.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling