4-ma’ruza. Mavzu: O’rta asrlar san’ati va yevropada o’rta asrlar san’ati. Gotika, roman va romandan oldingi varvarlar san’ati. Reja


Download 51.65 Kb.
bet6/8
Sana05.04.2023
Hajmi51.65 Kb.
#1275172
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
4 мавзу

Рангтасвир
Роман тасвирий санъати яхлит равишда меъморчиликка буйсундирилиб, унда халқнинг барча орзу-истақлари мужассам тарздада черковларда ўз ифодасини топган. 11-12 асрга келиб бундай ҳолат марказ сифатида Францияни танлади. Янгилик сифатида меъморчиликка витраж, рангтасвирга наккошлик кириб келди. Қорамтир харсанг тош деворлар эндиликда витраж ҳосиласида иссик ва жарангдор рангларни келтириб чиқарди.
Витражлар мис ва қўрғошин, қалай каби металл каркаслар билан бирлаштирилди. Ҳаётий лавха сифатида «Вавилион минорасининг қурилиши» номли асарни Сен-Саван черковида кузатишимиз, яққол мисол бўла олади. Картинада авлиё Михаил ўз отида аждарҳо билан олишаётгани кўзга ташланади.
6 асрда Париждаги Байе собори учун ўзунлиги 70м.ли кенглиги 50см.дан иборат жундан тукилган.гиламда Англиянинг нормандлар устидан галабаси шарафига қатор эпизодлар бажарилган. Изма кейин бажарилган тасвирларда отликлар, қўл жанги ва денгиздаги жанглар ўз аксини топган бўлиб, Ўрта асрнинг даҳшатли воқеалари ўз аксини топган. Дарвоқе бундай гиламлар бино интерьери учун декор сифатида хизмат қилган. Бу даврга келиб Француз миниатюраси ҳам юзага келган ва бу миниатюрали тасвирлар Евангелия, библия ва ўша давр воқеалари ҳақида ҳикоя қилади. Улардан бири Париждаги Амьен кутубхонасида сақланади, «Апакалипсис» асари -1072 йилда яратилган.
Ҳайкалтарошлик.
Айни пайтда Византия роман санъатида ҳайкалтарошлик ишларини бажариш черков томонидан ман этилган эди. Лекин унинг рельеф усули тез ва киска вақт ичида катта ривожланиш йўлига кирди.Рангтасвирдаги каби ўткир сюжетли киефалар ҳайкалтарошликда ҳам ўз ифодасини топа олди, ҳатто айрим черковларда рельефлар буёқларда бажарилган эди. Бунинг устига рангтасвир ҳам, ҳайкалтарошлик ҳам меъморчиликнинг шақл ва ритмига буйсундирилган эди. Улар меъморчилик безак элементлари бўлиб,фақат ташқи Ғарбий томондаги портик , капителларда ўз аксини топди. Айрим сюжетлар ўткир, аччик воқеалардан хикоя килсада, улардаги нисбатлар тўлиқ ечимга эга эмас эди. Бундай композициялар «Қўрқинчли хукм», «Христоснинг интилишлари» дан иборат бўлди.
Роман ҳайкалтарошлиги 12 асрга келиб энг юқори погонага чиқиб олди. Бундай руҳий ҳолатни Шатрадаги Нотр-Дам соборида кўзатишингиз мумкин. Иесус Христос ҳайкали ўта юмшоқ , силлиқ ишловга эга бўлиб, бошқа қатор персонажлардан ажралиб туради.Улар авлиёлар, пайғамбарлар, шоҳлар ва Иесуснинг қариндошларидан иборат.

Download 51.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling