4-ma’ruza. Mavzu: O’rta asrlar san’ati va yevropada o’rta asrlar san’ati. Gotika, roman va romandan oldingi varvarlar san’ati. Reja
Download 51.65 Kb.
|
4 мавзу
Роман санъати.
V-VI асрда меъморчиликда ишлатилган услуб Роман услуби деб юритилади. Бу ибора 19 асрдан бошлаб санъатда қўлланилган, Ғарбий Европа санъатида қўлланилган бу услуб феодал жамиятининг энг йирик иншоотларида кўзга ташланади. Иншоотлар эса диний мақсадларда бунёд қилинган. Асл мақсад эса халқнинг ягона диний эхтиёжларини тўлдириш, хар қандай кўтарилиш ёки кўзғолонлардан сақлаш учун хизмат қилишдан иборат бўлган. Шу боис ҳам ибодатхоналарда кўп аҳолии тўпланиши ва иншоотлар Византия ибодатхоналарига нисбатан тор эканлиги сезилади. Гарчи улар катта ҳашаматли, баланд миноралари ва ярим доира шаклидаги аркаларга эга бўлсада, ибодатхона қалъага ўхшаб кетади. Лекин улар шарқ ибодатхоналаридан мутлоқ фарқ қилади. Ваҳоланки, қатор ва тўхтовсиз босқинчилик ва урушлар кўплаб вайронагарчиликни юзага келтирган. Мавжуд ҳайкалтарошлик саньатининг хар бир элементи, феодал жамоасининг қудратидан хабар бериб туради. Ҳар қандай сюжет библия ва евангалиядан хабар бериб туриб, инсоннинг азоб уқубати, ўлимнинг муқаррарлигини юзага чиқариб турган. Бу даврда ҳалқ оғзаки ижоди ҳам анча ривож йўлига кирди, лекин уларнинг барчаси черков санъатига хизмат килган. Рицарлик ҳақида достонлар, маиший ривоят кабилар барчаси диний мақсадлар учун хизмат қилган. Умуман роман санъати ичида энг кўзга ташланадигани бу меъморчилик саньат бўлиб колди. Иншоотлар қаерда бунёд қилинган бўлса, ўзида айнан ўша аньаналарни мужассам этди. Мисол тарзида антик услублар Сурия, араб ва византия аньаналари айнан шулар сирасига кирганлигини эътироф этиш мумкин. Биноларнинг барчаси ҳисоб-китобга мўлжалланган бўлиб, улар тоғ бағрида, денгиз бўйида, дарё ёқалаб, хавф туғилганда, қочиб қолиш имкониятига эга бўлган. Иншоотларнинг атрофлари яхлит тош девор, кўтариб тушириладиган кўприк, дарвоза олдида, кузатиш миноралари, соқчилар хонаси кабиларни ўз лойихасида назарда тутган. Одатда девор айлана ёки тўртбурчак шақлда бўлиб, атрофда турар-жой бинолари, посёлка ва қўрғонлар жойлашган. Бундай қурилишлар барчаси мудофаага мўлжалланган. Масалан: Лошадаги дон жоне (12 аср), Сенадаги Гайар кургони(12аср), Правассиондаги карнассон қўрғони шулар жумласига киради. Бу типдаги бинолар Германия, Франция, Италияда ҳам қурилган. 4 асрга келиб, Рим империяси герман босқинчилари томонидан талон-тарож қилиниб, босқинчи варварлар 5 асрда Италия, Испания, Франция мамлакатлари томонларга силжиб, ўзларининг йирик империяларини кура бошлагандир. 10 асрнинг охирига келиб, ишлаб чиқариш кучлари жонлана бошланди. Шаҳарларда савдо-сотиқ , ҳунармандчилик тез суратда ривожлана бошлади. 11-12 асрларда долзарб юришлар феодаллар бошчилигида Фаластин, Сурия, Кичик Осиёни босиб олдилар, натижада бу Европа маданиятида меморчилигини ривожланишига туртки бўлди. 12 асрга келиб Европада қишлоқ хўжалигининг ривожи, хунармандчилик ва савдо- сотиқ таъсири остида аҳвол анча яхшиланди. Шаҳар атрофлари катта деворлар ва миноралар билан ўраб олина бошланди. Илгарилари бино ва деворлар тошлардан қурилган бўлса, эндиликда ғишт цехлари вужудга кела бошлади. Роман услуби умуман Византия меморчилиги заминида вужудга келиб, император ўз шаҳарларини бой ва чиройли қилиб қурмокчи бўлдилар. Роман услубида қурилган бинолар бир хилда бўлмай, унинг асосий қисми империянинг марказида ишлатилган, айрим мураккаблашган стиллари эса Арманистонда ҳам учрайди, улар Арманистоннинг 7-11 асрларда бунёд қилинган меморчилиги билан Ғарбий Европада 11-12 асрлар меъморчилиги бир-бирига мос келади. Бу услуб асосан католик черковларида учрайди улар 5-9 асрларда оддий конструктив тузилиш структурасига эга бўлган. У вактларда қурилган биноларда гумбазлар ишлатилмай, балки икки каватли томлар ва устунлар (колонналар)дан иборат эди. Фасад қурилишининг характерли томони 2 мингчи асрлар охири 1 мингчи йиллар бошида қадимги анъаналарга мослашган бўлса, Роман черковидаги фасаднинг икки катта минораси конус ва пирамида шақлидаги том билан епилган. Бинонинг ички марказий нефлари икки ён томондаги нефлар ёнидаги қатор колонналар билан ажралиб туради. 10 асргача черков томлари ёғоч стропилаларда ёпилган бўлиб қадимги Русь меъморчилиги тажрибаларига таянилмаганлиги сабабли кўпгина биноларнинг огирлиги ўзига мос келмай, йиқилиб кетди. Кейинчалик асосий заллар цилиндр шақлдаги стропилаларда ёпилагн бўлса, ён томондагилар крест шақлидаги стропила билан богланиб борди. Иншоот конструкцияга асосланиб томлари бекитилди. Роман стили Франция меъморчилигида мураккаблашди ва Ғарбий Германияга кенг ёйилди, Франциядан эса Италияликлар уни эгаллаб олишди. Download 51.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling