4-маруза. Товар пул муносабатлари


Олтин пул — ҳамма товарлар учун умумий эквивалент ролини ўйновчи махсус товардир. Ҳозирги


Download 0.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana02.11.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1739399
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
9-мавзу.Иқтисодиётда товар пул

Олтин пул — ҳамма товарлар учун
умумий эквивалент ролини ўйновчи
махсус товардир.
Ҳозирги
замон
пули

умумкупчилик
томонидан тан олинган ва давлат томонидан
қонунийлаштирилган
эквивалентликнинг
умумий воситасидир.


Пулнинг вазифалари: 
Қиймат ўлчови вазифаси — бунда товар (хизмат)нинг алмашув
қиймати пул воситасида ҳисобланади ва баҳоланади.
Шунингдек, иқтисодий ресурс сарф-харажатлари ва даромадларни 
ҳисоблашнинг ягона ўлчов бирлиги ҳам пулдир.
Муомала воситаси вазифаси —бунда пул товарлар муомаласи
жараёнида воситачи сифатида майдонга чиқади.
Тўлов воситаси вазифаси — товарлар насияга тулов муддати
кечиктириб сотилганда ва турли хил тўлов мажбуриятлари амалга
оширилганда пул бу вазифани бажаради.
Жамғариш вазифаси - пул муомаладан чиқариб олинганда бу
вазифани бажаради. Реал равишда олтин пул ва олтин буюмлар
бойлик туплаш вазифасини бажаради.
Жаҳон пули вазифаси — олтин пулга тегишли. Баъзи нуфузли
валюталар ҳам идеал равишда бу вазифани бажариши мумкин.


Ликвидлик даражаси турлича бўлган барча пул
воситаларининг муайян нисбатларида яхлит пул
масссасини ташкил этиши, пул комплекси, бошқача
айтганда пул агрегати дейилади.
Пул агрегати ликвидлик даражаси абсолют бўлган 
(100%) нақд пулдан бошлаб, борган сари ликвидлиги 
камайиб борувчи пул воситаларидан ташкил топади. 
Ҳозирги замон пули – нақд пуллар ва нақд пулсиз 
ҳисоб воситаларидан иборат.
• Қоғоз пуллар ва тангалар
Нақд пуллар
• Электрон пуллар, чеклар, 
пластик карточкалар, виза, 
тўлов талабномаси, заёмлар ва 
бошқ.
Нақд пулсиз ҳисоб 
воситалари


• Бу қайд қилинган миқдор (100, 200, 500
ёки 1000 сўм) лар бўлиб, унга нарх
даражасидаги рўй берадиган ўзгаришлар
таъсир кўрсатмайди, фақат сотиб олиш
лаёқати ортиши ёки пасайиши мумкин.
Пулнинг 
номинал 
қиймати
• Бу унинг харид қилиш лаёқати ёки 
пул бирлигига сотиб олиш мумкин 
бўлган товар ва хизматлар 
миқдоридир.
Пулнинг реал 
қиймати
Пулнинг харид қуввати (F) товар ва хизматларнинг нархига (P) 
боғлиқ бўлиб қуйидаги формула билан аниқланади.
F= 1/P
Сотиб олиш лаёқати нархлар даражасига тескари мутаносибликда
жойлашади.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling