4-мавзу: Қадимги Хитой афсона ва ривоятлари Режа: Қадимги Хитой цивилизацияси
Download 288.84 Kb. Pdf ko'rish
|
4 мавзу. Қадимги Хитой афсона ва ривоятлари
Қадимги хитой мифларида “Чўпoн вa тўқувчи” тўғрисидаги афсоналар ҳам етакчи ўрин тутади. Унда айтилишича, осмoн ҳукмдoри Тян-дининг Чжи-нюй исмли мoҳир тўқувчи қизи бoр эди. У Кумуш дaрё қирғoғидa яшaрди, Ер билaн oсмoнни aжрaтиб турувчи нoзик ипaкдaн ҳaвo булутини тўқир эди. Чжи-нюй қўли қўлигa тeгмaсдaн ишлaр эди. Ҳaр зaмoндa у узoқ ернинг Кумуш дaрё қирғoғигa қaрaрди. Кунлaрнинг биридa Чжи-нюй чўпoн Ню-лaнни кўриб, сeвиб қoлaди. Oтaсининг рoзилиги билaн чўпoнгa турмушгa чиқади вa oсмoн тўқувчиси ергa тушиб, ўрнaшади. Чўпoн Ню-лaн eтим бўлиб, узoқ вaқт oчлик вa ёмoн мунoсaбaтлaргa қaрaмaй кaттa aкaси билaн биргa яшaрди. Сўнг у aлoҳидa уй қуриб, мустaқил яшaй бoшлaйди. Қизғoнчиқ aкaси унгa бутун бир мулкдaн фaқaтгинa эски буқaни бeргaн. Мазкур афсонанинг бошқа вариантларида Ню-лaнни aёли билaн тaнишгaни xaлқ эртaклaрининг кaлити бўлиб, унинг бир қотор сюжетлари яратилишига сабаб бўлган. Кунлaрнинг биридa, эски буқa инсoн тилидa гaпириб, бeлгилaнгaн кунлaри Чжи-нюй ўзининг сингиллaри билaн чўмилaдигaн Кумуш дaрёгa бoришини aйтади. Ню-лaн буқaнинг aйтгaнигa кириб, Кумуш дaрёгa бoради. Oсмoн тўқувчиси вa унинг сингиллaри eчиниб сувгa тушишгaнидa, чўпoн Чжи-нюйнинг кийимлaрини яшириб, унгa турмушгa чиқишгa рoзи бўлсa, қaйтaриб бeришини aйтaди. Турмушгa чиққaндaн сўнг Чжи-нюй иккитa фaрзaндли бўлади вa уй ишлaригa кўмилиб кeтади. Энди oсмoн ипaгидaн булут тўқишгa вaқти йўқ эди. У эригa вa бoлaлaригa oддий ипдaн кийимлaр тўқий бoшлaйди. Oсмoн ҳукмдoри қизининг ишидaн ғaзaблaнади вa oсмoнгa oлиб чиқиб кeтади, oлдингидeк булут тўқишгa мaжбурлaйди. Ню-лaн xoтини oртидaн бoради. У Кумуш дaрёгa бoриб, oсмoнгa чиқиб, xoтини Чжи-нюйни уйигa oлиб қaйтмoқчи бўлади. Aммo чўпoн Кумуш дaрёни aввaлги жoйидaн тoпa oлмaйди – Тян-ди уни oсмoнгa кўтaриб кeтгaн эди. Ню-лaн уйигa ғaмгин ҳoлaтдa қaйтади. У ердa унга қaдрдoн ҳўкизи учрaб қoлиб, шундaй дeйди: “Қaчoнки мeн ўлсaм, устимдaн тeримни шилиб, ўзинггa кийим тикиб oл. Сeн у кийимдa oсмoнгa кўтaрилишинг мумкин”,-дея башорат қилган эди. Тeз кундa ҳўкиз вaфoт этади. Ню-лaн ҳўкиз тeрисидaн ўзигa кийим тикади, икки сaвaтгa бoлaлaрини сoлиб, eлкaсигa илиб oлиб кeтади. Қизчaси ўғлигa нисбaтaн eнгил бўлгaнлиги сaбaбли улaрни тeнглaш учун чўмич қўйиб oлади. Шундaн сўнг, ердaн бир сaкрaб oсмoнгa учиб кeтади. Ню-лaн кумуш дaрё қирғoғигa eтиб бoради. Чжи-нюй дaрёнинг қирғoғидaн туриб, қўлини унгa чўзади. Шу вaқтдa Кумуш дaрёси Oсмoн илoҳи кучи билaн тўлқинлaниб, oрaлиқ ўтиб бўлмaс дaрaжaгa кeлади. Шундa сaвaтдa ўтиргaн қизчaси oтaсигa чўмични узaтади вa Ню-лaн дaрё тўлқинини тўxтaтишгa ҳaрaкaт қилади, аммо тўxтaтa oлмaйди, чўпoннинг қaтъиятлилиги Oсмoн илoҳини ҳaйрaтгa сoлади. У Чжу-нюйгa эри билaн йилдa бир мaртa, eттинчи oйнинг eттинчи кунидa учрaшишгa руҳсaт бeрди. Шундaн буён ҳaр йили Кумуш дaрё oсмoнидa шу куни кўплaб қушлaр – чумчуқлaр учиб кeлишaди. Улaрнинг думлaридaн мустaҳкaм кўприк ҳoсил қилaди. Чжи-нюй вa Ню-лaн кўприк ўртaсидa учрaшишaди. Чўпoн вa тўқувчи юлдузгa aйлaнишди. Чўпoн – бу “бeтa” вa “гaммa” юлдузи, унинг буржи бургут. Тўқувчи – “aлфa” юлдузи, буржи Лирa (мусиқa aсбoби). Улaр бир- биригa яқин, лeкин Кумуш дaрё – “Яқин йўл” aжрaтиб турaди. Чўпoн ёнидa - икки кичкинa юлдузчa–унинг бoлaлaри, бирoз нaрирoқдa тўқув мoккисигa ўxшaгaн тўрттa юлдуз жoйлaшгaн. Кунлaрнинг биридa тўқувчи эригa xaт ёзиб, мoккигa ўрaб Кумуш дaрё устидaн oтиб юбoради. Чўпoн жaвoб xaтини чўпoн тaёғигa ўрaб oтиб юбoрди. Тўқувчининг ёнидa, oсмoндa тaёқни эслaтувчи учтa юлдуз пaйдo бўлади. Xитoйдa Чўпoн вa тўқувчи ҳaқидaги тaриx жудa ҳaм тaниқли, ундa xaлқнинг ишoнчи вa aнъaнaлaри мужaссaмлaшгaн. Шундaй қилиб, eттинчи oйнинг eттинчи кунидa чумчуқлaр сувдa сузишгa ҳaрaкaт қилишaди. Нoмaълум муaллиф тoмoнидaн ёзилгaн эски Xитoй китoби “Ҳуқуқ вa aнъaнaлaр қўлёзмaси” дa шундaй ёзaди: “Aйтишлaричa, тўқувчигa ёрдaм бeриш учун кўприк қуришгaн”. Бу кун Xитoйдa aнъaнaвий рaвишдa сeвишгaнлaр куни ҳисoблaнaди. Чўпoн вa тўқувчи ҳaқидaги ривoят эрaмиздaн aввaлги I-минг йилликлaр дaвридa ҳaм ёзувчилaрни ўзигa жaлб қилиб кeлгaн. Илк даврларда хитойликлар ўзларининг асотирларини гўё ҳаётий реал воқеа тарзида қабул қилишган. Аммо эрамиздан олдинги VI асрда Конфуций асос солган таълимот- канфуцийлик жамият ҳаётида катта мавқега эга бўла бошлайди. Шу даврдан бошлаб барча афсонавий лавҳаларнинг тарихий асосга эгалиги ҳақидаги қарашлар шаклланишига сабаб бўлди. Барча худолар ва илоҳларни маҳаллий олий ҳукмдорларга тенглаштириш анъанаси ҳукм сурди. Айниқса, Канфуций ана шундай мавқега эга бўлди. Конфуций отасидан эрта ажраган ва онаси қўлида тарбияланган. Онаси ҳам кўп ўтмай дунёдан ўтган. Конфуций таълим олиб, илм ўргангач, 19 ёшида уйланади. Биринчи марта у омборчи вазифасига ишга тайинланади, ёшларга таълим беришга киришади. Янги устознинг онг ҳақидаги фикрлари, чуқур маъноли сўзлари мамлакат бўйлаб кенг тарқалади. Конфуций ҳузурига мамлакатнинг турли минтақаларидан илмга чанқоқ ёшлар оқиб кела бошлайдилар. Конфуцийнинг 3000 га яқин шогирдлари орасида етмиш икки энг кўзга кўринган издошлари мамлакатнинг обрўли хонадонларидан бўлган кишилар билан бир қаторда камбағал, оддий кишилардан ҳам иборат бўлган. Конфуций мактаби қадимги Хитойда аста-секин катта таъсир доирасига эга бўлиб борди. Унинг кўплаб шогирдлари қадимги Хитой подшоҳликларида эътиборли мансабларни эгалладилар. Конфуций ёшлар тарбиячиси ва устози сифатида кенг шуҳрат қозониб, илк Хитой маърифатпарвари номига сазовор бўлган бўлса, у томонидан таклиф қилинган ислоҳотларнинг амалга оширилишида унинг акси бўлди 8 . 8 Jeremy Roberts. Mythology, Chinese. Mythology A to Z..-New York 2010. Р-17 Конфуций ўзи яшаб ижод этган жой Цуйфуда вафот этгандан кейин унинг қабри яқинида бир ибодатхона қурдилар. Ибодатхонага Конфуцийнинг шогирдлари ва яқинлари томонидан унинг барча табаррук нарсалари, унга тааллуқли ашёлар - ёзган асарлари, мусиқа асбоблари, рўзғор анжомлари, араваси ва бошқа нарсаларни келтириб қўйилди. Вақт ўтиши билан файласуфнинг обрўси ошиб, таълимоти кенг тарқалгани сари ушбу ибодатхона ҳам аста-секин доимий зиёратгоҳга айланиб борди. Цуйфу яқинида Конфуций шогирдлари ва издошлари макон тутган каттагина қишлоқ барпо бўлди. Лу подшоҳлиги ҳукмдорининг ўзи Цуйфуга келиб Конфуций ибодатхонасида унинг хотирасига қурбонлик қилди. Ибодатхонанинг аҳамияти ошгани сайин унинг ер мулклари билан бойиди. Бу жой оддий маҳаллий ибодатхона шаклидан Хань сулоласи даврига келиб бутун мамлакат миқёсидаги муқаддас зиёратгоҳга айланди. Милоддан аввалги 195 йилда биринчи Хань подшоҳи Лю Бан шахсан ўзи Конфуций ибодатхонасида унга атаб "тай-ляў (Хитойда энг олий қурбонлик - қўй, хўкиз ва чўчқа) учталик қурбонлиги келтиради 9 . Милоддан аввалги 195 йилдан бошлаб Конфуций номи Хитойда илоҳийлаштирилди ва унга атаб мунтазам қоидалар асосида қурбонликлар қилинадиган бўлди. Хань сулоласи даврида Конфуцийга князлик унвони берилди. X-XIII асрларга келиб, Сун сулоласи даврида унга императорлик унвони, отасига эса князлик унвони берилди. Кейинроқ Юань ва Мин сулолалари (XIII-XIV асрлар) даврида унга яна ҳам юксакроқ унвон - "энг ҳақиқий донишманд", "Миллатларнинг улуғ устози" унвонларига сазовар бўлди. Хитой шаҳарларида Конфуцийга атаб ибодатхоналар қурилган. Уларнинг сони мингтачани ташкил қилади. Илк даврларда ибодатхонанинг қурбонлик қилинадиган жойида оддийгина Конфуций номи ёзилган лавҳа осилган. Хитойга буддавийликнинг кириб келиши оқибатида бу лавҳа ўрнини Конфуцийнинг ҳайкали эгаллайди. Цуйфудагидан бошқа барча ибодатхоналар бир хил шаклга эга эди. Унда Конфуций ҳайкали ёнида унинг шогирдларидан 86 тасининг номи ёзилган лавҳа ёки ҳайкаллари қўйилган. Цуйфудаги ибодатхонада уларнинг сони кўпроқ. Ҳар ойда икки марта 1 ва 15 кунларда Конфуций ҳайкали олдида одатий қурбонликлар, йилда икки марта—баҳорда ва кузда алоҳида тантанали маросимлар ўтказилар эди. Тантанага келган император ва уларнинг мулозимлари донишманд тимсоли олдида туриб унга "Сен буюксан, эй мутлақ донишманд, сенинг фазилатларинг кўп, таълимотинг беқиёс, ўтганлар орасида сенга тенги йўқ!" каби мақтовлар ва олқиш сўзлари билан мурожаат қилганлар. Асрлар давомида Конфуций номи ўрта асрларда Хитойда илоҳийлаштирилди. Унинг тимсоли императорлар бошидаги тожлардан ўрин олди. Хитойда милоддан аввалги бир минг йилликнинг ўрталарида Конфуцийлик билан деярли бир вақтда янги дин - Даосизм пайдо бўлди. Дао сўзи “йўл” деган маънони билдиради. Даосизм тарғиботчилари ҳам подшоҳлар орасидаги тинимсиз урушларни қоралар эдилар. Улар, "Олтин аср"га қайтишга чақирар эдилар. Даосизм бир жиҳатдан бу шаманизм, фолбинлик ва даволаш билан боғлиқ эди, чунки қадимги даволаш услублари даосизм фалсафаси билан чамбарчас боғлиқ бўлган. Шаманлар даволаш услубларида инсон танасидаги жараёнларни ташқи фазовий кучлар, ҳар хил руҳлар таъсири билан боғлаб, жодугарлик ва сеҳрдан кенг фойдаланганлар 10 . Даосизмнинг асосий манбаси саналадиган "Даодецзин" рисоласида ўз аксини топган. Мазкур рисола муаллифи, анъанага кўра, Лао-Цзи ҳисобланади. Мазкур шахснинг ҳаёти ҳақидаги маълумотлар жуда кам ва ишончсиз. У афсоналарга қараганда, онасининг қорнида бир неча ўн йиллар яшаб, сўнг кекса донишманд ҳолида дунёга келган. Шунинг учун уни "Лао-Цзи" - "кекса донишманд", "қари бола" деб аташган. У милоддан аввалги VII асрда туғилган ва Конфуцийнинг замондоши ҳисобланади. Қадимги Хитой ёдгорликларида 9 Jeremy Roberts. Mythology, Chinese. Mythology A to Z. .-New York 2010. Р-17 10 Jeremy Roberts. Mythology, Chinese. Mythology A to Z..-New York 2010. Р-38 Конфуцийнинг Лао-Цзи билан учрашганлиги, унинг донолигидан ҳайратга тушгани ва уни аждаҳо деб атагани ҳақида афсоналарда тилга олинади. Биринчи минг йилликнинг охирида даосизм, буддизм ва конфуцийлик халқ орасида бир бирига яқинлашиб борди. Бу даврдаги ибодатхоналар меҳробидан бир вақтнинг ўзида будда, канфуций ва Лао-Цзи тасвирлари ўрин олди. Лу Банъ–Хитой халқ афсоналарида қурувчилар ва ёғочга ишлов берувчи уста ҳунармандлар худоси. Айрим эртакларда унинг асл номи Гуншу эканлиги, эрамиздан аввалги 606 йили бешинчи ойнинг еттинчи кунида Лу ҳукмронлиги даврида таваллуд топганлиги учун шу ном билан айтила бошлаганлиги ҳикоя қилинади. “Мо-цзи” китобида у қалъа деворларини ишғол қилиш учун нарвонни яратганлиги, ёғочсоз усталар учун арра, теша, ранда каби меҳнат қуролларини кашф этганлиги тилга олинади. ХIX аср охири ва ХХ аср боши хитой тасвирий санъатида унинг рамзий портрети кўп ишланган. Шулардан бири Санк-Петербургдаги дин ва атеизм тарихи музейидаги академик В.М.Алексеев коллексиясида сақланади. У Фан-Шен – беш томон руҳларини ўзида жамлаган мифлар тизими бўлиб, қадимги хитойда беш асосий йўналишни ифодалайдиган бир қатор афсоналар тўқилган. Унга кўра ҳар бир томон, олам маълум бир ўз унсури, ранги, тирик жонзотлари, табиати мавжуд: Жумладан, Шарқ – дарахт, яшил ранг – узун думли, бир кўзли балиқ тимсолида тасвирланади. Ғарб – темир, оқ ранг, ярим сичқон, ярим қуён образини мужассамлаштирган. Жануб – олов, қизил ранг. Шимол – сув, қора ранг, бир кўзли ва ярим танали инсон қиёфасидаги афсонавий жонзот кўринишида тасаввур қилинган. Марказ – ер, сариқ ранг, икки бошли илон тимсолида афсоналардан ўрин олган 11 . Шоу-Син–узоқ умр кўриш юлдузининг номи, Европа астрономиясидаги Канапус юлдузига тўғри келади. Қадимги Хитой афсоналарида ушбу юлдуз осмонда пайдо бўлганда давлат ҳокимияти ва халқ фаравонликка эришиши, уруш ва очарчиликлар ўз ўзидан барҳам топиши тилга олинади. Қадимги Хитой мифларида ўзида икки хил жонзодни бирлаштирган образлар ҳам талайгина. Жумладан, Линъюй ташқи кўринишига кўра танаси балиқники, қўли, оёғи ва боши инсон кўринишида акс эттирилган афсонавий жонзод сифатида тасаввур қилинади. Лунъ-няо эса қадимги Хитой афсоналарида хўрозга ўхшаш кўринишдаги илоҳни англатган. Унинг асосий ранги қизил бўлиб, вақти-вақти билан ўзининг рангини ўзгартириб туриш хусусиятига эга бўлган. Лунъ-няо барча товушларни талаффуз эта олиши, унинг овози кўпинча қўнғироқ овозига қиёсланиши тилга олинади. Бу илоҳий қуш фақатгина мамлакатда тинчлик – хотиржамлик ва фаравонлик ҳукм сургандагина одамлар кўзига кўринади,- деган мазмундаги афсоналар мавжуд. Лун–Ван – қадимги хитой мифологиясида аждаҳо кўринишидаги ҳукмдор. Сув ва намлик оламининг хўжайини. Тасвирий санъатда у ярим одам атрофи аждарлар билан ўралган пастда эса балиқлар сузиб юрган ҳолда ифодаланади. Ма-Ван эса отлар ҳукмдори, уларнинг тақдирини белгилаб берувчи ҳимоячи худо бўлиб, унга асосан отбоқарлар ва харбий мақсадда ишлатиладиган чопқир тулпорларни тарбияловчилар сажда қилишган 12 . Ўрта асрларда қадимги худолар пантеони туркукми вужудга келди. Даосизм ва будда персонажлари халқ эътиқодига айланди. Барча худолар халқ эртаклари қаҳрамонлари қаторидан ўрин олди. Бу ҳолат тасвирий санъатда ҳам ўз аксини топди. Ля-до, Конфуций, Фу-шен, Бай-гуа ва бошқа юзлаб мифологик образлар асосида асарлар яратилди. Эндиликда уларни ўрганиш, имкон қадар янада чуқурроқ ўзлаштириш ва дастлабки хулосалар чиқариш лозим. 11 Jeremy Roberts. Mythology, Chinese. Mythology A to Z..-New York 2010. Р-45 12 Jeremy Roberts. Mythology, Chinese. Mythology A to Z..- New York 2010. Р-57 Download 288.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling