4-мавзу. Араблар ва Марказий Осиёнинг бошқа ўрта аср давлатлари ҳукмронлиги даврида амал қилган солиқлар


Шайбонийлар давлатининг шаклланиши


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/15
Sana07.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1753143
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
5 мавзу Ўзбек хонликлари давридаги солиқ муносабатлари

Шайбонийлар давлатининг шаклланиши

Муҳаммад Шайбонийхон 1488 йили темурийлар давлатини ишғол қилишни
бошлайди.

1500-1508 йилларда Шайбонийхон тинимсиз урушлар олиб бориб, Хоразм, 
Мовароуннаҳр ва Хуросонни қўлга киритади.

1508 йилда Жом остоналарида темурийларнинг охирги қўшини тор-мор 
қилингач, уларнинг Марказий Осиёдаги илдизи батамом тугатилди.

Каспийдан Хитойгача, Сирдарё этагидан Марказий Афғонистонгача бўлган
улкан мамлакат Шайбонийлар мулкига айланиб қолди.

Шу тариқа Марказий Осиёда янги феодал сулола — шайбонийлар
сулоласи қарор топди ва улар деярли юз йил ҳукмронлик қилди.


Шайбонийлар давлати 


Шайбонийлар давлатининг иқтисодий ва молия тизими

Шайбонийлар ҳокимият тепасига келиши билан темурий зодагонлар ҳамда
улар билан боғланган олий руҳонийлар ва ер соҳиблари йўқ қилинди.

Бу каби имтиёздор мулкдорларнинг ер-мулклари ва бошқа бойликлари
кўчманчи ўзбек феодал зодагонлари қўлига ўтди.

Бироқ, Шайбонийлар давлатининг иқтисодий ва ижтимоий тузуми асосан
Темурийлар давлати хусусиятларини сақлаб қолди.

Темурийлар давридаги солиқ, тўлов ва мажбурият турлари шайбонийлар
даврида ҳам сақланиб қолиши билан бирга, уларнинг турлари янада
ортган.

Масалан, боғлардан, узумзорлардан, полизлардан, бедазорлардан
олинадиган қўшимча солиқ турлари жорий қилинган.


Шайбонийлар давлатининг иқтисодий ва молия тизими

Шайбонийлар даврида ҳам худди темурийлар давридаги каби ер-сув ва
мол-мулкларнинг катта қисми давлат олдида алоҳида хизмат кўрсатган
шахсларга суюрғол сифатида берилиб, вилоятлар, туманлар ихтиёрига
ўтказилган.

Ер эгалигининг энг кенг тарқалган тури суюрғол эди. Бундай ер эгалиги
орқали ерларни шартли тарзда тутиб туриш маҳаллий ҳукмдорлар учун қўл
келган.

Шайбонийлар ҳукмронлигида иқта тизимининг нуфузи ҳам ортиб борган.

«Иқта» XVI-XVIII аср бошларида ҳукмрон сулола намоёндалари (хонлар) ва
йирик амирларга маълум ўлка ва вилоятларнинг шартли равишда инъом
этилишини англатган.

Уларга инъом этилган ерларни идора қилишда кенг маъмурий ва
иқтисодий ҳуқуқлар ҳам берилган.


Иқта тизими

Иқта вақтинча ва шартли равишда берилган инъом бўлган.

Иқта эгасига келаётган солиқларнинг фақатгина ўзининг туриш-
турмуши учун зарур бўлган миқдоригина даҳлдор бўлган.

Фақат айрим ҳоллардагина барча солиқлар унинг ихтиёрида
қолдирилган.

Демак, иқтадор даромаднинг фақат хон тарафдан белгиланган
қисмигагина эга бўлган.

Олий мулкдорлик ҳақ-ҳуқуқи хон томонидан сақланиб қолаверган.



Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling