4-мавзу. Араблар ва Марказий Осиёнинг бошқа ўрта аср давлатлари ҳукмронлиги даврида амал қилган солиқлар


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/15
Sana07.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1753143
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
5 мавзу Ўзбек хонликлари давридаги солиқ муносабатлари

миқдорда пул юборилиши керак эди.

Лекин олинган бу пуллар эгаларига қайтариб берилмаган.

Белгиланган пул (солиқ) шаҳар аҳолисига тақсимлаб ундирилар эди. Бу
ўзига хос қарз олишлар бир йилда икки-уч марта такрорланиб турган.


Кўчманчи чорвадор халқларга солиқлар

Хон ҳокимияти қозоқлар ва қорақалпоқлардан чорванинг сонига қараб
чорва учун 1/40 миқдорида закот ундириб турган.

Қорақалпоқлар хон хазинасига катта солиқлар тўлашлари керак эди. 
Мусулмон одатига кўра улар закот йўли билан ундириб олинган.

XIX асрнинг ўрталарида 40 бош молдан олинадиган закот 9 сўмга яқин
бўлган, 40 бош майда шохли молдан 10 аббос ёки 2 сўм 50 тийин
олинган, кейинчалик 1 бош молдан 1 танга олинган.

Бундан ташқари, Амударёнинг ўнг қирғоғидаги пода эгаларидан
бутунлай ўзбошимчалик билан ундириб олинадиган солиқ “торчўп” деб
аталган.

Тўқайдан (Бодойтўғай) ўтган ҳар бир сурувдан бир бош қўй олинган.


«Солиқ имтиёзлари»

XIX асрнинг сўнгги чорагида хонликдаги айрим тоифа мулкдорлар
солиқлардан озод этилганлиги ҳақидаги ёрлиқларга эга бўлганлар.

1880 йилларда 1800 дан ортиқ мулк эгалари ўлпондан озод
қилинганлиги ҳақида ёрлиқ оладилар. Бундай ёрлиқларнинг аксарияти
сайидлар, эшонлар, хўжалар ва бошқа дин пешволарига берилган. 
XIX асрнинг охирларида 4 мингга яқин диний уламолар ва уларнинг
авлодлари солиқлардан озод қилинган. Уларнинг ҳар бирининг ери 10 
танобдан 400 танобгача бўлган.

1887-1893 йилларнинг ўзида Хива хони 11 та катта феодалга 4956 таноб
ерни инъом қилган ва улар солиқдан озод қилинган.
Изоҳ: таноб — майдон ўлчови, турли жойларда турлича бўлиб, 1 таноб 1 
гектарнинг 1/6 дан то 1/2 гача майдонни ташкил қилган.



Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling