4-мавзу. Араблар ва Марказий Осиёнинг бошқа ўрта аср давлатлари ҳукмронлиги даврида амал қилган солиқлар


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/15
Sana07.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1753143
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
5 мавзу Ўзбек хонликлари давридаги солиқ муносабатлари

«Прогрессив» солиқ ставкалари
Бой ва ўрта ҳол аҳоли солиқ тўлашда ўз ерларининг ҳажмига қараб 3 
тоифага бўлинган:

10 таноб ва ундан кўп ери бўлганлар – 3 тилла (10 сўм 80 тийин) салғут
тўлаган.

5-10 таноб ери бўлганлар – 2 тилла (7 сўм 20 тийин) салғут тўлаганлар.

3 танобгача ери бўлганлар қуйи тоифа мулкдорлар ҳисобланиб, 1 тилла
(3 сўм 60 тийин) солиқ тўлаган.

Солиқ тўловчиларнинг бу тартибда тоифаларга бўлиниши ҳукмдорлар ва
катта ер эгалари учун фойдали эди. Чунки, улар минглаб таноб ерларга
эга бўлсаларда, бир йилда фақат 3 тилла солиқ тўлаганлар холос


3. Бухоро хонлигида солиқ тизими ва амирлик бошқарувида
солиқларнинг ўзгариши

1598 йилда бошланган ички сиёсий низолар натижасида шайбонийлар 
сулоласи барҳам топиб, 1601 йилда Бухоро тахтига аштархонийлар 
сулоласининг вакиллари ўтиришди.

Шу тариқа Бухоро хонлиги тарихида янги сулола – аштархонийлар 
ҳукмронлиги бошланади.

Аштархоний ҳукмронлиги даврида давлат хазинасини бойитишнинг ягона 
усули халқдан солиқларни кўпроқ йиғиб олиш деб ҳисобланган.

Масалан, Субҳонқулихон даврида 7 йиллик солиқларни бир йилда йиғиш 
ҳақида фармон эълон қилинган.

Бу аҳолининг янада камбағаллашувига, ерларнинг қаровсиз бўлиб қолишига, 
деҳқончилик инқирозига, нархларнинг ошиб кетишига олиб келади.


Аҳолига солиқлар ва мажбуриятлар

Шайбонийлар даврида анъанавий хирож, закот, ихрожот, бож каби солиқлардан
ташқари жуда кўплаб катта-кичик солиқлар жорий этилган.

Улар асосан ўзаро низолар туфайли тез ҳувиллаб қоладиган хазинани
тўлдиришга, қўшинлар таъминотига, хон ва сарой аъёнлари харажатларини
қоплашга сарфланган.

Асосий солиқ тўловчи раият – деҳқонлар, ҳунармандлар, савдогарлар,
чорвадорлар эди.

Турли солиқлардан ташқари аҳоли ҳар хил ишларга мажбуран жалб этиларди. 
Бундан ташқари, мазкур тадбирлар учун сарфланадиган харажатлар аҳолидан
турли йўллар билан ундириб олинарди.

1633-1634 йилларда Имомқулихон фармойишига кўра Қўшқўрғон деган жойда
янги ариқ ана шу усул билан қазилган бўлиб, буни замондошлари хон саҳовати
эмас, балки кулфат деб баҳолашган.



Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling