Феодалларнинг солиқ тўлашдан бош тортиши
Бухоро хонлигида ерларнинг асосий қисми феодаллар тасарруфида
бўлгани учун хон хазинасига солиқ тушумларининг жуда оз қисми
келиб тушган.
Бу муаммони бартараф этиш мақсадида зодагонларни заифлаштириш
учун Убайдуллахон (1702-1711) уларнинг ер мулкларига дахл қилади.
У феодаллардан ер-мулкни тортиб олиб, сарой аёнларига бермоқчи
бўлади.
Бироқ, у мерос ерларни тортиб олиб дарвешлар уюшмаси мададидан
маҳрум бўлади.
Натижада унга қарши фитна уюштирилади ва 1711 йили ўлдирилади.
Закот
Асосий солиқлардан яна бири закот мол-мулкдан олинадиган давлат
солиғи ҳисобланиб, мол-мулк баҳосининг тахминан 1/40 миқдорида
тўланган.
Закот йиғимларида моллар (товар), шунингдек, савдогарларнинг мол
сотиб олиш учун келтирган пуллари солиқ манбаи ҳисобланган.
Шунингдек, савдогар ўз молини бир жойдан иккинчи жойга неча
марта олиб борган бўлса, у ўз молига шунча марта закот бериши керак
эди.
Бундан кўринадики, Бухоро хонлигида закот савдогарларни жуда
оғир аҳволга туширувчи, истеъмолчиларни эса ташвишга солиб
қўювчи ва солиқ йиғувчиларни бойитувчи ўзига хос ички божга
айланиб қолган.
Закот
Чорвачилик туманларида ҳайвонлардан олинадиган закот натура (5-
10 туядан 1 бўталоқ, 40 қўйдан 1 қўй ёки 1 эчки) билан ундирилган.
Бунинг устига маҳаллий ҳоким фойдасига закот солиғининг яна бир
тури — «закоти-чакана» ҳам ундириб олинган.
XVI-XVII асрларда хонликда закот бева-бечоралар, мусофирлар
фойдасига олинган бўлса, XVIII асрдан бошлаб хазина фойдасига
олинадиган бўлди.
Закот тўлашдан бош тортган қабилалар устига қўшин жўнатилиб, куч
билан закот ва унинг устига омонпули (моли омоний) ҳам олинган.
Бухоро хонлигида уруш маҳали аҳолидан фавқулодда солиқ – «жул»
ҳам йиғиб олинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |