4-мавзу. Араблар ва Марказий Осиёнинг бошқа ўрта аср давлатлари ҳукмронлиги даврида амал қилган солиқлар


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/15
Sana07.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1753143
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
5 мавзу Ўзбек хонликлари давридаги солиқ муносабатлари

Солиқ ислоҳотлари

XIX асрнинг ўрталарида Самарқанд туманида ерларнинг суғорилиши, 
бозорга узоқ-яқинлиги ва бошқаларга қараб, ҳар бир жуфт иш
ҳайвондан олинадиган қўш пули бухорий тангада 1 сўм 20 тийиндан 4 
сўмгача бўлган.

Бундан ташқари иш ҳайвонларидан олинадиган махсус йиғим “яксара”
ҳам мавжуд эди.

Бунда ҳар бир жуфт от ёки ҳўкиз ҳисобидан бир ботмон чамасида
буғдой ундириб олинган.

Кимда бир бош иш ҳайвони бўлса, у “нимсара” – ярим ботмон буғдой
бериши керак эди.

Сув тегирмонлари ва обжувозларнинг эгаларидан ҳам маълум
миқдорда пул ёки натурал йиғимлар ундириб олинган.


Солиқ ислоҳотлари

Бухоро давлатида мулкчиликнинг асосини ер-сув ташкил этган ва ер-
сув мулкчилигининг уч шакли мавжуд бўлган:
1) давлат ерлари (бу амлок ерлар деб ҳам аталган);
2) мулк ерлари (хусусий);
3) вақф ерлар.

Амир Шохмурод ҳукмронлигидан бошлаб вақф ерларининг миқдори
бирмунча кўпайди.

Албатта бу ҳол хазинага тушадиган даромадга таъсир этмай қолмади. 
Шунинг учун амир Насрулло (1826-1860) ярғу усули, яъни вақф
ерларини мусодара қилишни жорий этади.


Солиқ маъмурияти

Бухоро амирлигида молия ишларига умумий раҳбарлик ва назорат
қушбегига топширилган бўлиб, у хирож, закот ва бошқа умумдавлат
солиқларидан тушган маблағлар тўпланишини кузатиб борган.

Ўлпон йиғиш ва давлат хазинасига келиб тушган солиқларни назорат
қилиш билан девонбеги (молия вазири) шуғулланган. У солиқ дафтари, 
яъни – ўлпонлар рўйхатларини тузган, унга дафтардор ёрдам берган.

Натура тарзида тўпланган солиқлар ҳам амир хазинасига келиб тушган, 
уни назорат килишни арбоб бошқарган. Айрим ҳолларда арбоб хирож
йиғиш билан ҳам шуғулланган, бундан ташқари, элчиларни овқат
билан таъминлаган, суғориш ишларини назорат қилган.

Молия амалдорлари девонбеги раҳбарлигида хон саройининг молия
ҳисоботи ва моддий қисми билан шуғулланганлар.



Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling