4-mavzu. Бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг турлари ва шакллари


Download 27,55 Kb.
bet1/4
Sana12.03.2023
Hajmi27,55 Kb.
#1265078
  1   2   3   4
Bog'liq
4-mavzu. Biznes asoslari

4-mavzu.БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ ТУРЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ


Маъруза машғулоти


2.1. Ишлаб чиқариш тадбиркорлиги
2.2. Тижорат тадбиркорлиги ва молиявий тадбиркорлик
2.3. Маслахат тадбиркорлиги
2.4. Тадбиркорлик фаолиятининг шакллари

2.1. Ишлаб чиқариш тадбиркорлиги


2017 йилда Ўзбекистон Республикасининг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) жорий нархларда 249,13 триллион сўмдан ошди ва 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 5,3 фоизга ўсди. ЯИМ индикатори 2016 йилги нархларга нисбатан 18,9%ни ташкил этди. 2017 йил якунлари бўйича аҳоли жон бошига ЯИМ 7,69 млн сўмни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 3,6%га кўп.
Иқтисодий ўсиш суъати миллий иқтисодиётнинг асосий тармоқлари ижобий ўсишига боғлиқдир. Миллий иқтисодиётнинг барча тармоқлари томонидан яратилган ялпи қўшилган қиймат (ЯҚҚ) умумий ЯИМ 89,8 фоизини ташкил этди ва 5,3 фоизга ўсди. Маҳсулотларга соф солиқлар ЯИМ таркибида 10,2%ни ташкил этди ва 5,3%лик шунга ўхшаш ўсишни кўрсатиб берди.
Ялпи ички маҳсулотнинг ўсишига энг катта ҳисса хизмат кўрсатиш соҳаси томонидан қўшилди, у ўтган йилга нисбатан 6,9%га кўп. Шу жумладан, турар-жой ва озиқ-овқат хизматлари 3,9%га (ЯИМ таркибидаги улуши - 11,5%), олиб ўтиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа - 8,9% (11,0%) ҳамда бошқа хизматлар - 7,3%га (24,8%) ўсди. 2017 йилда ЯИМ таркибида мулкчилик шакллари бўйича иқтисодиётнинг нодавлат секторига умумий ҳажмнинг 81,0%, давлат секторига 19,0% тўғри келди.1
Ишлаб чиқариш тадбиркорлигининг моҳияти. Тадбиркор­лик фаолияти турлари нисбатан мустақил бўлиб, бир-бирини тўлдириб келади. Тадбиркорлик фаолиятининг барча турларини белгилаб берувчи ишлаб чиқариш тадбиркорлиги­нинг устуворлигини тан олиш керак.
Инновацион, илмий-техник фаолият, товарларни бевосита ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва шу соҳадаги ахборот билан ишлаш фаолияти ишлаб чиқариш тадбиркорлиги­га киради. Ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқчи бўлган ҳар бир ишбилармон тадбиркорлик фаолиятининг қайси тури билан шуғулланишини, қанақа маҳсулот ишлаб чиқаришини, қандай хизмат кўрсатишини олдиндан белгилаб олиши лозим. Шу иш амалга ошгандан кейин тадбиркор маркетинг билан шуғулланади. Товарга бўлган талабни билиш мақсадида у товарнинг потенциал истеъмолчилари, харидорлари, улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланувчи ташкилотлар би­лан алоқа қилади. Музокаралар ишбилармон ва бўлажак харидорлар ўртасида шартнома тузилиши билан якунланади. Тузилган шартнома тадбиркорликдаги таваккалчиликнинг олдини олишга имкон беради. Шу ишлар амалга ошмаса, тад­биркор фақат оғзаки ваъдалар асосида ишлаб чиқариш фаолиятини бошлайди. Шаклланган барқарор бозор шароитида ривожланган мамлакатларда оғзаки келишувлар ишончли кафолат бўлиб, керак бўлган ҳолларда шартнома, битим шак­лида расмийлаштирилади. Бироқ, бизнинг мамлакатимизда бозор иқтисодиёти энди шаклланаётган даврда оғзаки битимларнинг кафолати паст ва таваккалчилик кучлидир.
Тадбиркорлик фаолиятининг кейинги босқичи ишлаб чиқариш омилларини сотиб олиш ёки ижарага олишдир.



Download 27,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling