4-Mavzu. Debitorlik va kreditorlik qarzlari tahlili


Инфляция ва инфляцион кутилмалар


Download 37.57 Kb.
bet3/4
Sana03.02.2023
Hajmi37.57 Kb.
#1151198
1   2   3   4
Bog'liq
JAMSHID AKA (3)

Инфляция ва инфляцион кутилмалар. Инфляция даражаси дастлабки прогноз кўрсаткичларидан тезроқ суръатларда пасаяётгани кузатилиб, жорий йилнинг март ойида йиллик инфляция 13,6 фоизни ташкил этди.
2020 йил I чорагида истеъмол нархлари ошиши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 фоиз бандга секинлашиб, 2,8 фоизга тенг бўлди ва дастлабки прогнозларга нисбатан 0,5 фоиз бандга пастни ташкил этди.
Бу асосан, мазкур даврда айрим тартибга солинадиган нархларнинг ўзгаришсиз сақланиб қолинганлиги ҳамда январь-февраль ойларида алмашув курсининг деярли барқарор бўлганлиги ҳисобига базавий инфляция даражасининг секинлашиши билан изоҳланади.
Март ойида аҳолининг инфляцион кутилмалари 15,5 фоиз даражада ўзгаришсиз сақланиб қолди. Иқтисодиётда келгусида инфляция даражасининг пасайиши ва карантин билан боғлиқ чекловларнинг юмшатилиши, ўз навбатида, инфляцион кутилмаларнинг пасайишига хизмат қилади.
Инфляция прогнози. Иқтисодиётдаги жорий ва кутилаётган шароитларни ҳисобга олган ҳолда инфляциянинг янгиланган прогноз кўрсаткичларига асосан 2020 йил охирига инфляция 11-12,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда ва бу қуйидагилар билан изоҳланади.
Биринчи навбатда, ташқи ва ички иқтисодий фаолликнинг пасайиши аҳолининг даромадларига ўз таъсирини кўрсатиб, истеъмол саватидаги аксарият бирламчи зарурий маҳсулотлар гуруҳига кирмайдиган товар ва хизматларга бўлган талабнинг сезиларли қисқаришига олиб келади.
Иккинчидан, бир қатор асосий истеъмол товарлар ва уларнинг хомашёлари импортига 2020 йил 31 декабрига қадар божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгиланди, бу карантин даврида талаб юқори бўлган товарлар нархларининг ўсишини олдини олади.
Учинчидан, жаҳон бозорларида энергия ресурслари нархларининг пасайиши ҳисобига нархларнинг эркинлаштирилиши ислоҳоти доирасида жорий йилда кўзланган энергия ресурслари нархлари оширилишининг навбатдаги босқичи кечиктирилиши ёки ички нархларни оширмаган ҳолда эркинлаштирилиши натижасида ушбу омиллар 2020 йилда инфляция учун оширувчи хусусият касб этмайди.
Тўртинчидан, карантин шароитида маълум бир озиқ-овқат маҳсулотлари ва зарур истеъмол товарлари нархларида кузатилаётган ўсиш динамикаси вақтинчалик бўлиб, келгуси ойлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари янги ҳосилининг чиқиши ҳамда Ҳукуматнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга ошираётган чора-тадбирлари натижасида бозорларнинг ушбу товарлар билан тўйиниши улар нархларларининг барқарорлашишига хизмат қилади.
Шунингдек, инфляцияни пасайтирувчи мазкур омиллар, ўз навбатида, миллий валюта девальвациясининг ички нархларга салбий таъсирини юмшатиш имконини беради.
Ўз ўрнида, Марказий банкнинг ички валюта бозорига интервенциялари олтин-валюта захиралари нейтраллиги тамойили асосида алмашув курсининг фундаментал трендига таъсир кўрсатмаган ҳолда амалга оширилади.

Download 37.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling