4-мавзу: деҳҚончилик ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби ва маҳсулот таннархини калькуляция қилиш. Маърузанинг асосий мақсади


Деҳқончилик ишлаб чиқариш харажатларининг таснифи, таркиби ва


Download 475.79 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/11
Sana17.06.2023
Hajmi475.79 Kb.
#1523682
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
12-mavzu DIChXh

1. Деҳқончилик ишлаб чиқариш харажатларининг таснифи, таркиби ва 
тавсифи 
Деҳқончилик - бу моддий ишлаб чиқариш бўлиб, ўз ичига қуйидаги 
жараёнларни олади:
· ерни экишга тайёрлаш - шудгорлаш, захни қочириш, жуяклаш ва 
бошқалар;
· экиш - ниҳолни ўстириш, уруғни экишга тайёрлаш, уни қадаш, 
бараналаш; 
· парваришлаш - суғориш, культивация, дорилаш, чопиш, яганалаш ва 
бошқалар; 
· ҳосилни йиғиб олиш - ҳосили териш, ташиш, омборларга топшириш ва 
сақлаш. 
Мос равишда, деҳқончилик ишлаб чиқариш харажатлари ўз ичига 
қуйидагиларн олади: 
- ерни экишга тайёрлаш харажатлари;
- экиш харажатлари;
- экинни парваришлаш харажатлари; 
- ҳосилни йиғиб олиш, омборга етказиш ва уни сақлаш билан боғлиқ; барча 
харажатлар. 
Деҳқончилик ишлаб чиқариш харажатларини турли белгилари бўйича 
таснифлаш мумкин.
Моддийлигига кўра деҳқончилик ишлаб чиқариш харажатлари моддий ва 
моддий бўлмаган харажатларга бўлинади. Моддий харажатлар бўлиб деҳқончиликка 
сарфланган уруғликлар, ўғит, дори-дармонлар, ем-хашаклар ва бошқа материаллар 
ҳисобланади. Моддий бўлмаган харажатларга иш ҳақи, ижтимоий суғуртага 
ажратмалар, амортизация, суғурта, иш ва хизматларга доир харажатлар киритилади. 
Таннархга киритиш усулига кўра деҳқончилик харажатлари бевосита ва 
билвосита харажатларга бўлинади, Бевосита харажатлар бўлиб деҳқончиликка 
сарфланган бевосита материал харажатлари, бевосита меҳнат ҳақи харажатлари ва 
бошқа харажатлар ҳисобланади. Билвосита харажатларга амортизация, ёрдамчи 
ишлаб чиқариш харажатлари, умумишлаб чиқариш харажатлари киради. 
Иқтисодий мазмунига кўра деҳқончилик харажатлари қуйидаги бешта 
гуруҳга ажратилади; 
* моддий харажатлар - деҳқончилик ишлаб чиқаришга сарфланган барча 
материал харажатлари (уруғлик, ўғит, дори-дармонлар, ем-хашаклар, ёқилғи ва 
бошқа материаллар); 
* меҳнат харажатлари - деҳқончилик ишлаб чиқариш билан банд бўлган 
ходимларга ҳисобланган асосий ва қўшимча иш ҳақлари; 
* ягона ижтимоий тўлов харажатлар - деҳқончилик ишлаб чиқариш билан банд 
бўлган ходимларга ҳисобланган иш ҳақи фондидан ягона ижтимоий тўловга 
ажратма; 
* амортизация - деҳқончилик ишлаб чиқаришга алоқадор асосий воситалар ва 
номоддий активларга ҳисобланган эскириш суммаси; 
* бошқа харажатлар - деҳқончилик ишлаб чиқаришга тегишли барча ёрдамчи 
ва умумишлаб чиқариш харажатлари. 



Download 475.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling