4-мавзу: деҳҚончилик ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби ва маҳсулот таннархини калькуляция қилиш. Маърузанинг асосий мақсади
Download 475.79 Kb. Pdf ko'rish
|
12-mavzu DIChXh
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет
- Дебет 2810 Кредит
- Тф =(Тх-Тр) * Мц Бу ерда: Тф
Дебет 2011,2012,2013 Кредит 1010-1090 - материал харажатларига;
Дебет 2011,2012,2013 Кредит 6710 - меҳнат ҳақи харажатларига; Дебет 2011,2012,2013 Кредит 6520 - ижтимоий суғурта харажатларига; Дебет 2011,2012,2013 Кредит 6510 - экинларни суғурталаш харажатларига; Дебет 2011,2012,2013 Кредит 6010, 6990 - иш, хизмат харажатларига; Дебет 2011,2012,2013 Кредит 2310 - ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобдан чиқарилишига; Дебет 2011,2012,2013 Кредит 2510 - умумишлаб чиқариш харажатларининг ҳисобдан чиқарилишига. Ишлаб чиқариш харажатлари счётларининг кредитида ҳисобот йили давомида олинган маҳсулотлар режа таннархи бўйича акс эттирилади, яъни унга қуйидагича ёзув қилинади: Дебет 2810 Кредит 2011,2012,2013. Йил бошидаги тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобот давр харажатларига киритилади. Йил охиридаги тугалланмаган ишлаб чиқариш кузги экинларни экиш харажатлари бўйича инвентаризация йўли билан топилади. Ҳисобот йили охирида ҳар бир соҳа бўйича етиштирилган маҳсулотларнинг режа таннархи ва ҳақиқий таннархи ўртасидаги фарқ суммалари ҳисоб-китоб қилинади. Режа таннарх ва ҳақиқий таннарх ўртасидаги фарқ суммаси барча маҳсулотлар бўйича қуйидагича топилади: Тф =(Тх-Тр) * Мц Бу ерда: Тф - бир бирлик маҳсулот режа ва ҳақиқий таннархлари ўртасидаги фарқ суммаси; Тх - бир бирлик маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи; Тр - бир бирлик маҳсулотнинг режа таннархи; Мц - етиштирилган маҳсулотнинг миқдори (ц.) Режа таннарх ва ҳақиқий таннарх ўртасидаги фарқ суммаси мос равишда ишлаб чиқариш харажатлари счётларида «қизил ёзув» ёки «қўшимча ёзув» усуллари бўйича акс эттирилади. Бунда режа таннархи ҳақиқий таннархдан юқори бўлган ҳолларда «қизил ёзув» усули, режа таннархи ҳақиқий таннархдан паст бўлганда эса «қўшимча ёзув» усулидан фойдаланилади. Қизил ёзувлар ёки қўшимча ёзувларни қайси корреспонденцияланадиган счётларга берилишини аниқлашда етиштирилган маҳсулотларнинг тўлиқ сотиб юборилганлиги, ишлатилганлиги ҳамда омборда тайёр маҳсулот сифатида сакланаётганлиги эътиборга олиниши керак. Чунончи, тўлиқ сотиб юборилган маҳсулотлар бўйича режа таннарх ва ҳақиқий таннарх ўртасидаги фарқ суммалари бевосита 9130 «Сотиш таннархи» счётига, қисман сотилган маҳсулотлар бўйича ушбу фарқ уларнинг сотилган ва омборда сақланаётган қисмларини акс эттирувчи счётлар ўртасида тақсимланиши лозим. Ўз мақсадларида ишлатилган маҳсулотлар (масалан, ем-хашакларни чорва молларига берилиши) бўйича режа таннархи ва ҳақиқий таннарх ўртасидаги фарқ мос равишдаги ишлаб чиқариш счётларига олиб борилиши керак. Барча етиштирилган маҳсулотлар бўйича ҳақиқий таннарх ва режа таннарх ўртасидаги фарқ суммаларининг ҳисоб-китоби ҳамда уларни тегишли счётларда акс эттириш тартиби мисол тариқасида 4.3-жадвалда келтирилган. 4.3-жадвал Download 475.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling