4-mavzu депозит (омонат) Бу боб материалларидан баҳраманд
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
4-MAVZU MA\'RUZA Jamg\'arma va investitsiya shartlari va ulsr bo\'yicha risklarni boshqarish
билиш керак!
Айтайлик, Сиз кўп вақт сарфладингиз ва шартномани биринчи қаторидан, то унинг охирги қаторигача батафсил ўқиб чиқдингиз. Маълум бўлдики, ҳеч нарсани тушунмабсиз. Агар ҳақиқатдан ҳам шу нарса содир бўлган бўлса, Сиз – тўғри йўлдасиз. Молиявий атамаларнинг мазмун-моҳиятини тўғри идрок этмасдан туриб, Сиз бирорта ҳам банк шартномасини тўғри тушунолмайсиз. Ҳатто биз кундалик турмушдаги ҳаётий воқеликларни ифодалашда фойдаланган атамаларимиз ҳам банк шартномасида махсус маънони англатиши мумкин. Буни банк жуда яхши билади. Шу боис, буни депозит (омонат)чи ҳам, албатта, билиши шарт. Шартномани тушунишда хатоликка йўл қўйиш депозит (омонат)чига жуда қимматга тушиши мумкин. Буни том маънода қабул қилмоқ лозим. Ўзимизга энг кўпроқ тўғри келадиган шартнома вариантини танлаш учун бу молиявий инструментнинг қандай шартлари борлигини аниқ билишимиз зарур. Қуйида ана шу шартларнинг айримларига тўхталиб ўтамиз. 93 1- шарт. Муддат ва фоиз ставкаси. Банклар, одатда, исталган муддатларда турли депозит (омонат)лар очишни таклиф қилишади. Биз ойлик ёки йиллик депозит (омонат) очишимиз мумкин. Бу нималарнидир истаб, Сизнинг қай мақсадларда пулни депозит (омонат)га қўяётганлигингизга боғлиқ. Муддат шартномада аниқ саналарда ифодаланиб, кўрсатилади. Масалан, унинг муддатини “ойлик” деб ёзиб, кўрсатолмаймиз. Депозит (омонат)нинг муддати бир кунгача аниқликда кўрсатилиши керак. Агар бизга пулнинг айнан қайси кунда керак бўлиши мутлақо аниқ бўлса, биз банк билан айнан шу кунни мўлжаллаб шартнома тузишимиз мумкин. Депозит (омонат) турига қараб банк депозит (омонат) бўйича ҳисобланадиган фоизнинг ставкасини аниқлайди ( ўрнатади). У бўйича ставка ҳар доим йиллик ифодада келтирилади. Ҳатто Сиз пулни ярим йилга мўлжаллаб, депозит (омонат)га қўйган бўлсангиз ҳам шартномада “йиллик Х%” деб кўрсатилади. Ҳисобланадиган фоизларнинг ҳақиқатдаги суммалари депозит (омонат) муддатига пропорционал равишда ҳисоб-китоб қилинади. Масалан, 6 ойлик депозит (омонат) бўйича йиллик фоиз ставкаси 20,0%ни ташкил этган бўлса, у ҳолда 6 ойдан сўнг (депозит) омонатнинг суммаси 10,0% га ошади. Айтайлик, Сиз йиллик 20,0% ставкаси билан банкка 6 ойга 1,0 млн. сўм пул қўйдингиз. Банк 6 ойдан сўнг пулларингизни 1,1 млн. сўм қилиб қайтаради. Яъни, банк фоизларни йиллик белгилайди. Одатда, депозит (омонат) бўйича ставка депозит (омонат)нинг муддатига мос равишда ўсади. Нега? Чунки банк учун пул маблағларини узоқ муддатга жалб қилиш фойдали ҳисобланади. Пуллар банкда қанча кўп муддатда турадиган бўлса, уларни фойдали (самарали) жойлаштиришда банкда шунча кўп вариант бўлади. Шундай депозит (омонат)чиларнинг бўлишидан банк манфаатдор ва у депозит (омонат)чиларга янада қулайроқ шартларни таклиф қилаверади. 94 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling