4-mavzu депозит (омонат) Бу боб материалларидан баҳраманд
Тарафларнинг мажбуриятлари
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
4-MAVZU MA\'RUZA Jamg\'arma va investitsiya shartlari va ulsr bo\'yicha risklarni boshqarish
3.
Тарафларнинг мажбуриятлари 3.1. Банк қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади: - Омонат сирини сақлаш ҳамда унга доир маълумотларни фақат Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда тақдим этиш; - Омонатга пул маблағларини Омонатчининг ўзидан ёки Омонатчининг омонат ҳисобварағига доир зарур маълумотларни кўрсатган учинчи шахслардан нақд шаклда ҳам, нақдсиз шаклда ҳам қабул қилиш; - Омонатга қўйилган пул маблағларини, шунингдек ушбу Шартнома шартларига мувофиқ ҳисобланган фоизларни Омонатчининг ёки унинг вакилларининг (ишончнома асосида) биринчи талабига кўра қайтариш. 3.2. Омонатчи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади: - ушбу Шартнома шартларига риоя этиш; - ўзининг паспорт маълумотларида юз берган барча ўзгаришлар тўғрисида хабар қилиш; - Омонат бўйича фоиз ставкасининг миқдори тўғрисида Банкнинг расмий Интернет-сайтида ( www…….uz ) 89 жойлаштирилган ахборот билан даврий равишда танишиб бориш; - ҳар чоракда, ҳар календарь чоракнинг биринчи ойи 10- кунидан кечикмай, омонатдаги маблағлар қолдиқлари омонат дафтарчасидаги ёзувларга мувофиқлигини таққослаб текшириш учун Банкка келиш; - ўзининг паспорт маълумотлари, яшаш жойи ва алоқа телефонлари ўзгаргани ҳақида Банкка имкон қадар қисқа муддатларда хабар бериш, шунингдек янги паспорт маълумотларининг нусхаларини тақдим этиш. 4. Тарафларнинг ҳуқуқлари 4.1. Банк қуйидаги ҳуқуқларга эга: - Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда ҳисобварақ бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ёки улар ижро этилишини рад қилиш; - Омонат бўйича операциялар бажарилгани учун Банк Тарифларида кўзда тутилган миқдорларда ҳақ ундириш; - омонат дафтарчаси йўқолгани учун Банк Тарифларида кўзда тутилган миқдорда ҳақ ундириш; - (Банкнинг номи) мижозларининг ҳисобварақларидаги ҳаракат тўғрисида ахборот (sms-, e-mail, web-хабарлаш, IVR- товушли хабар бериш) хизматлари кўрсатилгани учун Банк Тарифларида кўзда тутилган миқдорда ҳақ ундириш (хизмат кўрсатиш ҳақида мижоз берган ариза асосида); - ушбу Шартнома шартларига мувофиқ, Омонат бўйича фоиз ставкаси миқдорини бир томонлама тартибда ўзгартириш; - Омонатчи омонатдаги маблағлар қолдиғини омонат дафтарчасидаги ёзувлар билан таққослаш учун Банкка келиши кераклиги ҳақида унга ёзма шаклда ёки телефон орқали хабар бериш; - Омонатчидан унинг паспорт маълумотлари, яшаш жойи ва алоқа телефонларида ўзгаришлар бор-йўқлигини сўраш ва маълумот олиш. 90 4.2. Омонатчи қуйидаги ҳуқуқларга эга: - агар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида бошқа ҳолат кўзда тутилмаган бўлса, Омонатни шахсан ўзи, шунингдек ўз вакили орқали (ишончнома асосида) тасарруф этиш; - исталган вақтда Омонат суммасини ёки унинг бир қисмини талаб қилиб олиш. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling