4-mavzu депозит (омонат) Бу боб материалларидан баҳраманд


Ликвидлилик (liquidity) – тезда ва энг кам йўқотмалар


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/29
Sana18.11.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1785427
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
4-MAVZU MA\'RUZA Jamg\'arma va investitsiya shartlari va ulsr bo\'yicha risklarni boshqarish

Ликвидлилик (liquidity) – тезда ва энг кам йўқотмалар 
билан активларнинг пулга конвертацияланиш (айланиш) 
қобилияти. 
Депозит (омонат)лар Ўзбекистонда қандай 
хусусиятларга эга? 
Ҳар бир мамлакатда банклар фаолиятининг ўзига хос 
хусусиятлари бор. Ўзбекистонда ҳам – бундан мустасно эмас. 
Масалан, тараққий этган кўплаб мамлакатларда жарима 
санкцияларисиз депозит (омонат)дан пулларни муддатидан 
олдин олиш мумкин эмас. Ўзбекистонда эса – бунинг иложи 
бор. Агар шартномада кўзда тутилмаган бўлса, Сиз ўз 
фоизингизни 
ололмайсиз. 
Лекин 
бунда 
пулингизни 
муддатидан олдин 
олганингиз 
учун банкка 
жарима 
тўламайсиз. Бу Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтган барча 
банкларга тегишли. Айтгандай, хорижий банклар уларнинг 
орасида – йўқ. Ҳатто номларида бирорта ҳам ўзбекча сўз 
бўлмаган банклар ҳам ўзбекистонлик ҳиссадорлик банклари 
ҳисобланади. Бу банклар капиталининг 100,0%и 
хорижликларга тегишли бўлса ҳам, улар Ўзбекистон 
қонунларига мувофиқ ишлайди. 
Ўзбекистон банкларининг яна бир хусусияти солиққа 
тортиш билан боғлиқ. Депозит (омонат) бўйича фоизлар – бу 
даромад. Ҳар қандай даромад эса – солиққа тортилиши керак. 
Депозит (омонат) учун эса – истисно қилинган (Ўзбекистон 
Республикаси “Солиқ кодекси”нинг 179-моддаси). 
Шунингдек
бу ўринда мамлакатимиздаги депозит 
(омонат)ларга хос бўлган яна қуйидаги жиҳатларни ҳам 
алоҳида қайд этиб ўтиш мақсадга мувофиқ: 
а) Ўзбекистон Республикаси банкларида мижоз ва банклар 
ўртасида депозит (омонат) операциялари Ўзбекистон 
Республикасининг Фуқаролик кодекси, шунингдек депозит 
(омонат)чи ва банк ўртасида тузилган шартнома асосида 
тартибга солинади; 
108


б) Фуқаролик кодексига асосан банк депозит (омонат)и 
шартномаси бўйича биринчи тарафдан (омонатчидан) қабул 
қилиб олган ёки унинг номига келган пул суммасини 
(омонатни) қабул қилиб олган иккинчи тараф (банк) 
шартномада назарда тутилган шартлар асосида ва тартибда 
омонат суммасини қайтариш ва унга фоизлар тўлаш 
мажбуриятини олади; 
в) Пул маблағларини депозит (омонат)ларга жалб қилиш 
ҳуқуқига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензия 
берилган банклар эга бўладилар; 
г) Шунингдек, банк омонатчига омонат суммаси учун банк 
омонати шартномасида белгиланадиган миқдорда фоизлар 
тўлайди. 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling