тугаганидан сўнг эга бўласиз.
Иккинчидан, ставкаларнинг
ўзгариш риски минимал бўлади. Агар депозит (омонат)лар
бўйича ставкалар юқори томонга қараб интиладиган бўлса,
навбатдаги депозит (омонат)ни Сиз фойдалироқ
шартларда
очишингиз мумкин.
Қайта инвестициялаштириш рискини бошқариш унчалик
мураккаб эмас,
балки аксинча, жуда оддийдир. Бунинг учун
Сиз ўз депозит (омонат)ингизни нисбатан узоқроқ муддатга
қўйсангиз бўлди. Қайта инвестициялаштириш риски ва
ставкалар ўзгариши риски ўртасидаги тўғри
мувозанат
(
баланс)ни топиш эса анча мураккабдир. Бунинг учун Сиз, энг
аввало, ўз устуворликларингизни аниқ аниқлашингиз ва худди
шундай
тарзда
ўз
даромад
ва
харажатларингизни
режалаштирмоғингиз лозим. Балки бунда
Сиз
ўз
жамғарилмаларингизни қисмларга бўлиб,
уларнинг бир
қисмини “қисқа”, қолганларини эса “узун” депозит (омонат)га
қўярсиз.
Do'stlaringiz bilan baham: