4-mavzu депозит (омонат) Бу боб материалларидан баҳраманд


- шарт. Маблағларни муддатидан олдин қисман


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/29
Sana18.11.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1785427
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   29
Bog'liq
4-MAVZU MA\'RUZA Jamg\'arma va investitsiya shartlari va ulsr bo\'yicha risklarni boshqarish

5-
шарт. Маблағларни муддатидан олдин қисман 
олиш имкониятининг мавжудлиги 
Ҳаётда шундай вазиятлар вужудга келадики, пуллар шу 
ернинг ўзида ва ҳозир керак бўлиб қолади. Кимдир янги 
планшет учун пулни тўплаб борган бўлса-да, сўнг у дўстлари 
билан байдаркада “поход”га бориш тўғрисида қарор қабул 
қилади. Бошқа биров пулларини инфляциядан ҳимоя қилишни 
хоҳлаган бўлишига қарамасдан, бирданига ўқиш учун 
университетда шартнома пули оширилганлиги муносабати 
билан пулни шу мақсадга сарфлаш эҳтиёжи пайдо бўлди. Уни 
амалга оширмаса – бўлмайди... 
Қўяверинг, бунинг устига, тақдир бизга яна қанақа 
“сюрприз”ларни тайёрламаганикин?! Бундай ҳолларда пулга 
эгалик қилиш имкониятининг катталиги муҳим роль ўйнайди. 
Албатта, депозит (омонат)ни “ёпиш” мумкин. Фоизлардан 
ажралиб, пулимизни банкдан олишимиз ҳам мумкин. Ва 
ўзимизнинг муаммоларимиз ҳал бўлади ҳам. Лекин банк 
мижоздан ажралиб қолишни истамайди. Шунинг учун у ён 
беради: депозит (омонат)чига пулларининг бир қисмини 
муддатидан олдин, яъни шартнома муддати келгунга қадар 
жамғарилган фоизларни йўқотмасдан, “ечиш”га имкон беради. 
Бунда у ҳисоб варағига қолган пулларнинг қисмига фоизларни 
ҳисоблашни давом эттираверади. 
Бу депозит (омонат)чига ҳам – фойдали: у депозит 
(омонат)дан олган пулига ҳисобланган фоизлардан бебаҳра 
қолмайди. Бироқ бу ерда яна бир муаммо пайдо бўлади: агар 
99


депозит (омонат)дан ҳаддан зиёд кам сумма қоладиган бўлса, 
бу омонатни ушлаб туриш банк учун бефойдадир. Шунинг учун 
ҳам банк депозит (омонат)дан пулнинг шундай қисмини 
олишга рухсат берадики, унга кўра депозит (омонат)нинг 
суммаси маълум даражадан – пасайтирилмайдиган қолдиқдан 
– камаймаслиги керак. 
6-
шарт. Депозит (омонат)ни бошқа валютага ўтказиш 
имконияти 
Пулларни депозит (омонат)да фақат сўмда ушлаб туриш, 
албатта, шарт эмас. Турли валюталарга, масалан, доллар, 
евро, рубль ва ҳ.к.ларга боғланган бир неча ҳисоб 
варақларидаги мултивалютали омонатни ҳам очиш мумкин. Бу 
ҳолда Сиз депозит (омонат) муддати давомида тўпланган 
фоизларни йўқотмасдан жамғарилмаларни бир валютадан 
иккинчисига 
ўтказсангиз 
бўлади. 
Сизнинг 
қарорингиз 
валюталар курси ва шахсий мақсадларингизга боғлиқ бўлади, 
холос. Масалан, ёзда Сиз Лондона инглиз тилини ўрганмоқчи 
бўлсангиз, ўзингизнинг сўмдаги жамғарилмаларингизнинг бир 
қисмини фунт стерлингга ўтказишингиз мумкин. 
Фақат ҳисобга олинг: бир валютадан бошқасига тез-тез 
ўтказиб туриш тавсия этилмайди. Валюталарни конвертация 
қилиш бўйича ҳар бир операцияда Сиз бироз йўқотасиз. Зеро, 
конвертация курси банк томонидан ўз фойдасини кўзлаб ҳам 
ўрнатилади. 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling