4-mavzu депозит (омонат) Бу боб материалларидан баҳраманд
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
4-MAVZU MA\'RUZA Jamg\'arma va investitsiya shartlari va ulsr bo\'yicha risklarni boshqarish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инфляция риски
- Ликвидлилик риски
Валютавий риск
Даромадни бир валютада олиб, уни бошқа валютада сарфлайдиганлар валютавий рискка дучор бўлади. Зеро, валюталар курси доимий ўзгаришдадир. Шунинг учун ҳам жамғарилмаларингизни валютавий депозит (омонат)га қўйиб, сўмнинг курси шу валютага нисбатан ўзгарганда, Сиз ютишингиз ёки ютқазишингиз мумкин. Валютавий рискни бошқариш учун харажатларни қайси валютада қилсангиз, жамғарилмаларни ўша валютада амалга ошириш тавсия этилади. Агар Сиз пулларингизни Ўзбекистон ва бошқа чет мамлакатларда сарфламоқчи бўлсангиз, у ҳолда мультивалютавий депозит (омонат)дан фойдаланиш ёки турли валюталарда бир неча депозит (омонат)ларни очиш ўз маъносига эга. 106 Инфляция риски Афсуски, инфляция рискидан қочиб қутилишнинг иложи йўқ. Пуллар қадрсизланаверади. Баҳолар ўсаверади. Шунинг учун депозит (омонат)лардаги жамғарилмалар ҳам ўзларининг реал қийматини йўқотаверади. Ва бунга ҳеч ким акс таъсир кўрсатолмайди. У ҳолда инфляция рискини қандай қилиб бошқарса бўлади? Албатта, инфляцияни тўхтатиб туришнинг иложи йўқ. Лекин унга қарши ҳаракат қилиш мумкин. Қандай қилиб? Бунинг йўлларидан бир ўзингизга керак бўладиган тавсифдаги депозит (омонат) бўйича энг юқори фоиз ставкасини қидириб топишдир. У инфляцияни қоплай олмаса- да (чунки депозит (омонат) бўйича номинал фоиз ставкаси доимо ундан пастроқ бўлади), лекин Сизнинг мумкин бўлган йўқотмаларингизни, сал бўлса-да, камайтиради. Депозит (омонат)да ишлаб топиш мумкин эмас. Лекин “иштаҳа”си юқори бўлган инфляциядан ўз жамғарилмаларимизни қисман қутқаришимиз мумкин. Инфляция рискини бошқариш ҳам ўз ифодасини ана шунда топади. Ликвидлилик риски Ҳаётда шунақаси ҳам бўлади: Сизга шошилинч равишда пул керак бўлиб қолди. Лекин депозит (омонат) шартномасида маблағларни қисман олиш имкониятини кўзда тутмагансиз. Якка-ю-ягона ана шундай вазиятда Сиз ликвидлилик рискига дуч келасиз. Банк ҳар қандай вазиятда ҳам Сизнинг пулингизни беради. Лекин не-не ниятлар билан фоиз олишни кўзлаб очган депозит (омонат)ингизнинг фоизини банк ўзига қолдиради. Шуниси чатоқ-да!? Ана шу нарса содир бўлмаслиги учун депозит (омонат)нинг шундай турини танлаш керакки, у Сизга ҳар қандай фурсатда ҳам пулингизнинг бир қисмини олиш имконини берсин. Шунинг учун ҳам пул маблағларини муддатидан олдин қисман олиш имкониятини берувчи депозит (омонат) шартномасини тузиш ликвидлилик рискини бошқариш усули ҳисобланади. 107 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling