Вақти – 2 соат
|
Талабалар сони 25 – 30 нафар
|
Ўқув машғулоти шакли
|
Билимларни чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича амалий машғулот
|
Ўқув машғулоти режаси
|
1.Цивилизация касалликлари тўғрисида тушунча.
2.Саломатликни мустаҳкамловчи омиллар.
3.Соғлом ва бемор тана ҳақидаги тушунча.
4.Турли аъзо ва тизимларнинг соматик касалликлари.
|
Ўқув машғулотининг мақсади: Мазкур амалий машғулот жараёнида одам организмининг анатомияси ва физиологияси, уларда учрайдиган касалликлар ҳақидаги маълумотлар тақдимот, гуруҳда ишлаш методлари ёрдамида ёритиш, бу билан талабаларнинг мавзуга оид билимларни чуқурлаштириш.
|
Педагог вазифалари:
-мавзу бўйича билимларни тизимлаштириш, мустаҳкамлаш;
-дарслик билан ишлаш кўникмаларини ҳосил қилиш;
- одам организмининг анатомияси ва физиологияси, уларда учрайдиган касалликлар ҳақидаги ахборотларни тахлил қилиш кўникмаларини ривожлантириш.
|
Ўқув фаолияти натижалари:
Талаба.
-гуруҳлар ўзи тайёрлаб келган тақдимотни намойиш этади;
Унда:
-Одам анатомияси ва физиологияси ҳақидаги билимларини намаён қилади;
- Саломатликни мустаҳкамловчи омиллар ҳақидаги маълумотларни баён этади;
-Инсон организмида учрайдиган касалликлар бўйича ахборот беради;
-Касалликлар турлари ҳақидаги маълумотларни намоён этади;
-Касалликларнинг келиб чиқишини олдини олиш бўйича маълумот беради.
|
Ўқитиш услуби ва техникаси
|
Тақдимот методи, ҳамкорликда ишлаш, ақлий хужум, мунозара
|
Ўқитиш воситалари
|
Маъруза матни, ўқув қўлланма, мультимедиа жиҳозлари
|
Ўқитиш шакли
|
Билимни чуқурлаштириш ва кенгайтириш, индивидуал ва гуруҳ бўйича ўқитиш
|
Ўқитиш шароити
|
Компьютер технологиялари, проектор билан таъминланган, гуруҳда дарс ўқтишга мослаштирлган аудитория
|