8 гуруҳ
Коллапс
Коллапс - қон томирлар ситемаси фаолияти бузилишининг оғирроқ тури бўлиб, организмда айланиб турувчи қон хажмининг кескин камайиб кетганини билдиради. Коллапс кучли токсикоз – заҳарланиш билан кечадиган ўткир юқумли касалликларда (грипп, дизентерия, зотилжам ва бошқалар), қон йўқотиш, оғир жароҳатларда кузатилади.
Клиникаси. Беморда тўсатдан беҳоллик пайдо бўлиб, ранги оқаради, лаблари кўкариб кетади. Оёқ–қўллари совийди, тана ҳарорати пасайиб, кўзлари анча чўкади. Бутун танасидан совуқ тер чиқади. Қон томирлари-нинг уриши тезлашади (аммо пайпаслаб кўрилганда, зўрға илғаб оладиган даражада сустлиги билинади), артериал қон босими пасайиб кетади. Боланинг нафаси ҳам юзаки, тез-тез бўлади. Дастлаб бемор жуда безовта, кейин эса бўшашиб, атрофга бефарқ бўлиб қолади. Кўз қорачиғи кенгайган бўлади. Сийдик ажралиши кескин камаяди.
Даволаш. Беморнинг бош томонини пастроқ қилиб ётқизиш, тоза ҳаводан баҳраманд этиш, қўл-оёқларига иситгичлар қўйиш лозим. Тери остига дарҳол 1-2 мл. кофеин ва 2-3 соатдан сўнг тери остига 1-2 мл. камфора юбориш тавсия этилади. Қон босимини кўтариш мақсадида венага глюкоза эритмасини юбориш лозим.
3- илова
4- илова
БЛИЦ- ЎЙИН
№
|
Термин
|
Тўғри жавоб
|
Якка жавоб
|
Тушунчаси
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |