4-Мавзу. Фаол ҳаракат ва саломатлик


гуруҳ Юрак нуқсонлари (порок)


Download 1.78 Mb.
bet4/9
Sana22.04.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1377383
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
9-АМАЛИЙ МАШГУЛОТ

2 гуруҳ
Юрак нуқсонлари (порок)
Юрак пороки деб юрак клапанларини функциясининг турғун бузилишига айтилади. Бу бузилиш юракнинг органик ўзгариши оқибатида рўй беради. Юрак пороки ревматик, склеротик ва сифилитик процесслар натижасида пайдо бўлади. Бу касаллик шунингдек туғма ва орттирилган бўлиши мумкин. Орттирилган порокнинг 90% га яқини ревматизм касаллиги оқибатида келиб чиқади.
Бемор компенсация даврида ўзини яхши ҳис қилади, меҳнат фаолияти тўлиқ сақланиб қолади. Юракнинг шиддат билан ишлаши натижасида қон айланишининг издан чиққани сезилмайди, юрак ўз иш фаолиятини қониқарли давом эттиради. Бундай беморлар даволанишга эҳтиёж сезмайдилар. Бу давр бир неча ойдан бир неча йилгача давом этиши мумкин.
Декомпенсация даврда бемор нафас қисилишидан шикоят қилади. Терида цианоз (кўкариш) пайдо бўлади. Катта ва кичик қон айланиш доирасида қон димланиб қолади. Тери остида шишлар пайдо бўлади, бу эса ўз навбатида модда алмашинувининг бузилишига олиб келади. Бундай беморлар ишга яроқсиз бўлиб қоладилар.
Даволаш: Бемор қатъий парҳез тутиши лозим. Бунда у суюқликни че-гаралаши, ёғсиз, балиқ гўштидан тайёрланган овқатлар, тухум, творог истеъмол қилиши лозим. Сийдик ҳайдовчи препаратлар (лазикс, фурасемид) танадаги шишларни йўқотиш мақсадида қўлланилади. Бундан ташқари, адонис препаратлари, нерв системасини тинчлантирувчи препаратлар буюрилади. Беморга ётоқ режим тавсия этилади. Оғир ҳолларда бу касаллик операция йўли билан даволанади.


3 гуруҳ


Гипертония (ҳафақонлик) касаллиги
Дистония – қон томирлари таранглигининг ўзгариши натижасида артериал босимининг кўпайиши (гипертония) ёки камайиши (гипотония) билан таърифланувчи ҳолатдир.
Гипертоник касаллик–инсониятнинг муҳим ижтимоий муаммоси бўлиб, кўпгина ҳолларда барвақт ўлим ва мажруҳликка олиб келади.
Сабаби:

  • Нерв системасининг тез-тез зўриқиб, издан чиқиши.

  • Модда алмашинувининг бузилиши.

  • Никотиннинг салбий таъсири.

Гипертония касаллиги 3 босқичга бўлинади:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling