4-Мавзу. Фаол ҳаракат ва саломатлик


гуруҳ Ревматизм (rheumatismus)


Download 1.78 Mb.
bet3/9
Sana22.04.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1377383
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
9-АМАЛИЙ МАШГУЛОТ

1 гуруҳ
Ревматизм (rheumatismus)
Ревматизм бутун организм, айниқса юрак қон томирлар бириктирувчи тўқималарининг яллиғланиши билан кечувчи касаллик бўлиб, юрак томир касалликлари орасида муҳим ўрин тутади.
Ревматизм бу инфекцион аллергик хасталик бўлиб, одатда ангинадан сўнг юзага чиқади. Ревматизм билан оғриган кўпгина беморларда сурункали тонзиллитни кўриш мумкин, бундан ташқари, уларда кариесга учраган тишлар ҳам бўлади. Бу касалликларнинг юзага чиқиши ва қайталаниб туриши А гуруҳига кирувчи β- гемолитик стрептококк билан боғлиқ бўлиб, ревматизмни ҳам шулар пайдо қилади.
Ревматизмнинг келиб чиқишида беморнинг тез-тез шамоллаб туриши, организмда сурункали юқумли омиллар ўчоқларининг мавжудлиги (сурункали тонзиллит, гайморит, сурункали отит, кариесга учраган тишлар), ирсий мойиллик каби омиллар ҳам сабаб бўлади. Бундан ташқари, касалликнинг келиб чиқишида совқотишнинг аҳамияти катта, шунинг учун ҳам бу касаллик кўпроқ совуқ ва намгарчилик фаслларида кузатилади.
Клиникаси. Ревматизм ўткир бошланганда беморнинг тана ҳарорати ошади, у ланж, ҳолсиз бўлиб қолади. Беморлар аксарият ҳолларда юрак соҳасида ва бўғимларда оғриқ пайдо бўлганидан шикоят қилишади. Бу белгилар кўпинча бемор биронта стрептококкли касаллик (ангина, сурункали тонзилитнинг ўткирлашуви, фарингит)ни ўтказгач, 2 - 3 ҳафтадан кейин юзага келади.
Беморнинг тирсак, билак, қўл ва оёқ панжаларидаги бўғимлар қизариб, шишиб чиқади. Ревматизмда оғриқнинг бўғимдан бўғимга кўчиб туриши муҳим белги ҳисобланади.
Ревматизмнинг асосий белгиларидан бири, юрак қон томир системасининг зарарланиши ҳисобланиб, у бўғимларнинг ўзгариши сезилмаган ҳолда ҳам кечиши мумкин. Ревматизм юрак нуқсонларини келтириб чиқарадиган асосий сабаблардан биридир.
Ревматизмнинг юракдан ташқари турларига бўғимлар зарарланиши киради. Бўғимларнинг зарарланиши ревматик полиартрит деб аталади. Ушбу касалликда бўғимларда кучли оғриқ, шиш пайдо бўлади, бўғим териси қизаради. Ревматизм учун бир йўла бир неча бўғимларнинг зарарланиши хос бўлиб, бунда катта ва кичик бўғимлар зарарланиши мумкин. Шунингдек зарарланишлар симметрик бўлиб, улар “учувчан” бўлади, яъни яллиғланиш шиши тез пайдо бўлиб, зудлик билан, яъни бир неча кундаёқ йўқолади, бўғимларнинг барқарор деформацияси кузатилади.
Даволаш. Ревматизмга тўғри даво қилишнинг энг асосий шартларидан бири уни ўз вақтида аниқлаш бўлиб, бунда унинг клиник кўринишларидан бўлган кардит, полиартрит ва лаборатория кўрсаткичларини касаллик бошланишининг дастлабки 7-10 куни ичида аниқлаш тушунилади.
Ревматизмнинг ўткир даврида беморлар шифохонада даволанишлари шарт. Ревматик хуружнинг бошиданоқ, бемор фақат ётиши керак. Беморни ўз вақтида ва тўғри овқатлантириш лозим. Таркибида етарли даражада оқсил маҳсулотлари ва витаминлар бўлган таомлар истеъмол қилиш ревматизмга тўғри даво қилишнинг асосий шартларидан бири. Хасталикнинг ўткир даврида тузнинг миқдори бирмунча камайтирилиб, 5-6 г га тенг, суюқлик миқдори эса 1 литр атрофида бўлади. Таркибида калий тузлари бўлган маҳсулотлар сузма, карам, олхўри, картошка ва бошқалар жуда фойдалидир. Ревматизмга шифо қилишда ацетилсалицилат кислотаси яхши фойда беради.
Яллиғланишга қарши энг кучли таъсир қиладиган дорилардан бири индометациндир. Бундан ташқари, аскорбин кислотаси, В гуруҳ витаминлари тайинланади.
Кейинги йилларда ревматизмнинг профилактикаси учун йил давомида беморга узлуксиз бициллин- 5 тайинлаш яхши натижа беради

Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling