4-мавзу. Гипс асосидаги материал ва буюмлар. Асбецемент буюмлар


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/10
Sana09.06.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1474222
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4-Мавзу Гипс буюмлар

Деворбоп буюмларга тўлқинсимон листлар, йирик ўлчамли ясси листлар, 
экструзионли панел ва плиталар, ѐғоч ва асбестоцемент каркасли ташқи девор 
панеллари, “сэндвич” хилли кўп қатламли панеллар киради. 
Тўлқинсимон листлар узунлиги 2,5 м гача бўлиб иситилмайдиган саноат 
бинолари девор конструкцияларини барпо этишда самарали ҳисобланади. 
Улар профилли 40/150 ва ўртача профилли листлар 51/177 каби хилларга бў- 
линади. 
Йирик ўлчамли ясси листлар узунлиги 2000...3000 мм, эни 1200...1500 мм, 
қалинлиги эса 4...12 мм ўлчамларда бўлиб, улар уч қатламли девор панел- 
ларини қоплаш, орадевор (пардадевор) конструкцияларини тайѐрлашда қўл- 
ланилади. 
Бундай листлардан кўп қатламли “сэндвич” панелларни тайѐрлаш сама- 
ралидир (11.12 – расм). Бу панеллар қаттиқ иссиқ сақловчи (пенопласт, ячей- 
кали бетон, кўпикшиша, перлитбетон ва ш. к.) ҳамда юмшоқ ѐки ярим қаттиқ 
иссиқ сақловчи (фибролит, кўпикпласт ва ш. к.) материаллар асосида тайѐр- 
ланади. Ён томонлари антисептик ишлов берилган ѐғоч ѐки металл профиллар 
билан беркитилади. 
11.12 
– расм. “Сэндвич” девор панеллари. 1 – ташқи қоп- 
лама лист; 2 – ѐғоч профил; 3 – иссиқ сақловчи қатлам 
 
Экструзионли плита ва панеллар узунлиги 6000 мм гача, эни 750 мм гача 
ва баландлиги 60...180 мм бўлиб, девор конструкцияси ва пардадевор учун 
ишлатилади. Бундай панеллар асбест ва цементни қуруқ ҳолда аралаштириб
сўнгра намланади, қоришмага пластификатор қўшилиб вакуум-экструдерда 
қолипланади. Қолипланган буюм олдин буғ камерасида, сўнгра автоклавда 
қотирилади. 
Асбестоцементли экструзионли панеллар иссиқ сақловчи ва иссиқ сақла- 
майдиган хилларда ишлаб чиқарилади. Иссиқ сақламайдиган панеллар парда- 
деворлар учун ишлатилади. Иссиқ сақловчи панеллар учун эса иссиқ сақловчи 
материаллар сифатида ярим бикр минерал пахта плиталар қўлланилади. 


Экструзионли асбестоцементнинг механик хоссалари нисбатан юқоридир: 
сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 38...60 МПа; эгилишдаги мустаҳкамлиги 
16...24 МПа ва чўзилишдаги мустаҳкамлиги 7,7...10,8 МПа. 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling