4-Мавзу. ХХ асрнинг иккинчи ярми – XXI асрнинг бошларида умумий фаровонлик назариясининг ривожланиши Режа
Download 147.34 Kb.
|
4-мавзу.ХХ аср 2- ярми – XXI аср бошларида ум. фар. наз. рив
Танлов муаммоси
Умумий фаровонлик давлати назарияларининг жиддий таққослама таҳлилини ўтказишни кўзда тутган ҳолда даниялик тадқиқотчи Питер Абрахамсон масала тарихига қайтади114. “Ҳар қандай инсон, - деб ёзади Абрахамсон, - 1990 йиллар давомидаги умумий фаровонлик ҳақидаги ижтимоий фанлар соҳасидаги мулоҳазалар билан бир мунча таниш бўлиб, Эспинг-Андерсеннинг 1990 йилда чоп этган “Фаровонлик капитализми уч дунёси” асари умумий фаровонлик давлатини уч қутбли таснифланишини машҳур ва кенг муҳокама қилинадиган қилади, деб билади; аммо давлат маълум турли тартиботларга мувофиқ, гуҳуланади, деган мавзудаги мунозаралар ижтимоий – сиёсий адабиётларда 1990 йилгача узоқ давом этди. Фаровонлик демократияси муаммоси урушдан кейингига киритиш қабул қилинган (Иккинчи жаҳон уруши) ва давлатларнинг энг биринчи тафовутлари Гарольд Виленски томонидан аниқланган бўлиши мумкин, бунда у ва Либо умумий фаровонлик қолдиқ ва институционал давлатларини таққосладилар”115. Кўрсатилган муаллифларнинг нуқтаи назарларига кўра, ушбу икки моделлар АҚШ да етакчилик қилди. Биринчисига кўра, ижтимоий институтлар оила ва бозор институтларининг амал қилиши бузилган вазиятдагина амал қилиши зарур. Иккинчи концепция ижтимоий фаровонликни замонавий индустрлашган жамиятнинг биринчи навбатдаги вазифаси сифатида кўради. Виленскийга кўра, қолдиқ ва институционал моделлар бир шкаланинг полюслари ҳисобланиб, бунда қолдиқли тури камроқ ривожланган, институционал тури эса кўпроқ ривожланган умумий фаровонлик давлати ҳисобланади. Welfare State ҳодисасини тушунишга катта таъсирни Р.Титмасс томонидан бошланган мунозаралар кўрсатди. 1972 йилнинг августидаги ижтимоий сиёсат масалалари бўйича Гаагада бўлган Халқаро конференциядаги маърузасида Титмасс дунёдаги ижтимоий сиёсат уч моделини намойиш этди. Ижтимоий сиёсатнинг қолдиқ, саноат (“ютуқ – ижро” тамойилига асосланган) ва институционал-тақсимлаш моделлари ва уларнинг фарқларини тавсифлаш жиддий қабул қилинди ва академик фан сифатида ижтимоий сиёсатни ўрганишга таъсир кўрсатди116. Абрахамсоннинг таъкидлашича, 1980 йилларда умумий фаровонлик давлатининг ривожланиш хусусиятларини таққослама тадқиқотлар етарли даражада кенг олиб борилди. П.Флора ва Й.Альбер томонидан фуқаролик, парламент ва ижтимоий ҳуқуқлар асосидаги тафовутлар таҳлил қилинган117. Чекланган танланма ҳуқуқли дуалистик конституцион монархия ёки унинг мавжудмаслиги шароитида камбағалларга ёрдам патерналистик асосда амалга оширилади. Ушбу моделнинг афзаллиги ҳуқуқларни тақдим этишга эмас, балки хайр-саҳоватга асосланган. Мулкий мақомга, ижтимоий мақомга ёки даромадлар миқдорига асосланган чекланган танланма ҳуқуқли либерал демократия умуман, давлат аралашувининг чекланиши ва хусусан, давлат ёрдам дастурларининг чекланиши тенденциясига эга бўлади. Ушбу моделнинг тарафдорлари мажбурий ёрдам беришга қарши чиқади, бироқ айни вақтда ихтиёрий ўзаро ёрдам тизими ва шу билан боғлиқ бошқа тадбирларни қўллаб-қувватлайдилар. Оммавий демократия ижтимоий ҳуқуқлар ва мажбурий бадалларга асосланган кенгайтирилган, табақалашган ва марказлашган ижтимоий тизимни ривожлантиришга мойилдир. Бироқ оммавий демократия шароитида катта тебранишлар партия тизимида (ишчилар ҳаракатининг кучи ва изчиллиги) ҳам, бюрократиянинг ривожланишида ҳам тафовутлар натижасида вужудга келиши мумкин. Кенгайтирилган танланма ҳуқуқли дуалистик конституцион монархия кўпроқ мажбурий бадаллар ва ҳуқуқларни тақдим қилишга асосланган кенгайтирилган, табақалашган ва марказлаштирилган тизимларни ривожлантиради. Ишчилар синфи томонидан кучли ташкил қилинган босимли тўқнашувлар булиши мумкин, босимга қарши туриш ва ишчилар синфининг авторитар давлатга содиқлигини мустаҳкамлаш воситаси сифатида ижтимоий институтларнинг ривожланишини рағбатлантиради118. Ушбу ёндашув асосида Абрахамсон урушдан кейинги (Иккинчи жаҳон уруши) Греция ва Испания биринчи тоифага, АҚШ ва Австралиянинг инглиз саксон қисми иккинчи тоифага, скандинавия мамлакатлари учинчи тоифага мисол бўлиши мумкин, Германия ва Италия эса тўртинчи тоифага мос келади119. Эспинг-Андерсен “Фаровонлик капитализми уч дунёси” асарининг чоп этилиши (1990) умумий фаровонлик давлати назарияси ривожланишининг янги босқичини эслатиб ўтди. Эспинг-Андерсен ғоялар номидан фойдаланиб ва шу орқали уч тубдан фарқланувчи турли ижтимоий-сиёсий моделларни қўллаб-қувватлаган ҳолда ижтимоий сиёсат Титмасс моделини либерал (қолдиқли), консерватив/корпоратив (ютуқларга асосланган саноат) ва ижтимоий-демократик (институционал-тақсимлаш) деб қайта номлади120. Эспинг-Андерсен таснифлаши ҳаддан ташқари оммавийлашган ҳисобланади. Ўша кундан бошлаб (унга қўшилиш ёки қўшилмаслигидан қатъий назар), умумий фаровонлик давлати тўғрисида ёзадиган ҳар бир тадқиқотчи ушбу таснифлашга мурожаат қилади. Бироқ Эспинг-Андерсеннинг китоби чоп этилиши билан бир вақтда иккита Даниялик олимлар С.Билева ва Х.Хансеннинг концепцияси пайдо бўлди. Унга кўра, Европа умумий фаровонлик давлатлари тўрт қутбли модель кўринишида мужассамлашган бўлиши мумкин121. 1992 йилда Ш.Лейбфрид “Европа умумий фаровонлик давлатига...” номли китобини чоп эттириб, унда ҳам тўрт моделни ўрганди122. Абрахамсоннинг таъкидлашича, Титмасс, Эспинг-Андерсен ва Ш.Лейбфриднинг таснифлашига қарамасдан, ушбу соҳадаги тадқиқотларнинг йўналишини белгилади, улар турли томонларнинг танқидига тортилди. Бир томондан, кўпчилик Британиялик олимлар “қолдиқли” вёки “либерал” тушунчаларининг ижтимоий тартиб таснифи сифатидаги яроқлилигига йўл қўйдилар, бошқа томондан эса шу сингари босимни қабул қилмадилар. Шунингдек, Ф.Кастлз ва Д.Митчеллар Эспинг-Андерсен таснифлашига Австралия, Янги Зеландия ва Буюк Британияни либерал тартибдан ажратиш учун радикал деб номланган моделни қўшимча қилдилар123. Ушбу муаллифларга кўра, “Эспинг-Андерсеннинг операционлаштириши стратификациялаш социалистик тамойилларига нисбатан мутлақо ҳеч қандай маънога эга эмас ва агар ушбу тамойил даромадларни қайта тақсимлаш билан мутлақо боғлиқ бўлмаган бўлса, фақат декоммидификация вазиятида бўлиши мумкин”124. Кастлз ва Митчеллар шу сингари дастурларнинг муҳимлигига ва улар аҳамиятли натижа беришига ишонадилар125. Айнан шу сабабли улар эҳтиёжларни текшириш дастурларига муҳим аҳамият бермаган Эспинг-Андерсенни танқид қилдилар. Оқибатда Кастлз ва Митчеллар радикал деб номланган “умумий фаровонлик капитализмининг тўртинчи тури” ни ажратдилар: камбағаллик ва даромадлар тенгсизлигига қарши курашдан иборат радикал давлатда ижтимоий мақсадларга харажатлар юқори даражаси ҳисобига эмас, балки даромадларни қайта тақсимлаш ҳисобига эришилади”126. 1993 йилда чоп этилган мақолада улар “радикал” тушунчасида: “Радикализм бу ерда сиёсий воситалар ёрдамида имкониятларни тенглаштириш нуқтаи назаридан баҳоланадиган” тушунча кўзда тутилишини изоҳладилар”127. Абрахамсон Титмасс/Эспинг – Андерсен, Лейбфрид ва бошқаларнинг таснифлашлари ўртасидаги асосий тафовут мамлакатларни лотинча ва католик мамлакатларга ажратишдан иборат128. Аммо айрим тадқиқотчилар уч қутбли таснифлашни танқидий кенгайтиришга муносабатда бўладилар, буни Жанубий Европа мамлакатлари моҳиятан корпоратив моделнинг хусусий ҳолати ҳисобланади, деб изоҳлайдилар. Шунингдек, Кастрогалос Эспинг-Андерсеннинг таснифлаши доирасида Грецияни (ва Жанубий Европанинг бошқа мамлакатларини) минтақавий стандартдан фарқловчи асосий, таркибий тафовутларни қайд этиш қийин, деб ҳисоблайди129. Испания, Португалия ва Греция тўртинчи тартиб асосида ётиши мумкин бўлган аниқ институционал ва ташкилий тавсифларга эга эмас. Улар кўпроқ кичик гуруҳни, минтақавий модель вариациясини шакллантириб, унинг асосий тавсифлари кучсизлиги ва ривожланмаганлигидир130. Уларга яна негиз ижтимоий хизматлар, патерналистик анъаналар ва марказлашган давлат ёрдамининг мавжудмаслиги хосдир. Кастрогалос Абрахамсоннинг 1992 йилдаги Жанубий Европани алоҳида тур сифатида ажратишни эмас, балки уни “минтақавий моделнинг камайтирилган кўриниши” сифатида огоҳлантиришини қўллаб-қувватлади131. Ушбу фикрга қарама-қарши ўлароқ, М.Феррера биз таъкидлаб ўтганимиздек, Жанубий Европа мамлакатларини фаровонлик давлати алоҳида гуруҳи сифатида қарашга мойилдир, бунда у католик эътиқодга муносабат ушбу вазиятда таснифлаш асосий тамойили ҳисобланиши”га рози эмас132. Хулоса қисмида Абрахамсон Жанубий – Шарқий Осиёда фаровонлик давлатининг ўзига хослиги ҳақидаги масалага мурожаат қилади. Ушбу минтақа мамлакатлари ўз тартиботини шакллантирадими ёки бу уч қутбли таснифлаш гибридими? Абрахамсон “конфуцийча умумий фаровонлик давлати” тушунчасини силжитишга уринган Джонснинг фикрига таянади. Джонсга кўра, Жанубий-Шарқий Осиёдаги “иқтисодий йўлбарслар” гарчи унга яқин бўлсаларда, Эспинг-Андерсен таснифлашидаги консерватив/корпоратив моделга кирмайди. Джонс ушбу мамлакатлар сиёсатини ишчилар иштирокисиз консерватив корпоративизм, черковь аралашувисиз шериклик, тенгликсиз бирдамлик, ирода эркинлиги таълимотисиз laisser-faire сифатида тавсифлайди; буларнинг ҳаммасининг муқобил номи “уй хўжаликлари асосида” умумий фаровонлик давлати – потенциал анъанавий, конфуцийчилик, кенгайтирилган оила стилидаги ҳаракатлар ҳисобланади133. Шарқий Европа мамлакатларида фаровонлик давлатини шакллантириш ҳақидаги масала алоҳида бўлиши мумкин. Янги тартиботнинг ёки мавжуд вариациянинг пайдо бўлиши ҳақида гапириш мумкинми? Б.Дикон ҳар икки кўринишларнинг мумкинлигини ўрганади. Венгрия, Словения ва Хорватия либерал тартиб кўриниши сифатида ривожланаётган мамлакатлар сифатида ўрганилади, айни вақтда Шарқий Германия бир соатда консерватив/корпоратив моделга қўшилган. Бироқ СССР республикалари ҳамда Болгария, Руминия ва Сербия мамлакатларига мурожаат қилиб, Дикон янги турни ишлаб чиқиш заруратини кўради, уни “посткоммунистик консерватив-корпоратив” деб номлашни таклиф қилади. Бундай ифодалаш “...социалистик қадриятларга мувофиқ, ҳокимиятда эски гвардиянинг ва меҳнаткашларнинг қизиқишларига асосланган ижтимоий ҳаракатларнинг сақланиши билан ғоявий ва амалий курсни қамраб олади”134. Download 147.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling