4-Мавзу. ХХ асрнинг иккинчи ярми – XXI асрнинг бошларида умумий фаровонлик назариясининг ривожланиши Режа


Download 147.34 Kb.
bet2/24
Sana30.04.2023
Hajmi147.34 Kb.
#1404438
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
4-мавзу.ХХ аср 2- ярми – XXI аср бошларида ум. фар. наз. рив

Таснифлашнинг сиёсий асослари
Умумий фаровонлик давлати ҳодисасининг машҳур тадқиқотчиси Питер Тейлор-Губи (Кент университети ижтимоий сиёсат профессори, Буюк Британия)нинг баён қилишича, Эспинг-Андерсоннинг уч модели сиёсий ривожланишнинг ижтимоий синфларни ҳосил қилиш таркиби билан ўзаро таъсири асосида киритилган. Скандинавия мамлакатлари учун хос бўлган ижтимоий-демократик моделда қишлоқ-шаҳар альянсларини шакллантиришга давлат субсидияларига боғлиқ ишчилар сўл партиясининг фермерлар билан иттифоқи мамлакатнинг универсал хизматлар кенг қаторини таъминлайдиган умумий фаровонлик давлатидаги тўлиқ бандлик мажбуриятини белгилади. Германия, Австрия ва Францияга хос бўлган корпоративистик моделда ҳукуматдаги консерватив кучлар ўрта ва ишчилар синфи вакилларининг садоқатини ҳамда давлатдаги савдо иттифоқини кафолатлаш учун фаровонликнинг касбий-сегрегирлашган ижтимоий таъминот тизимини ривожлантирдилар. АҚШ ва инглиз-саксон мамлакатлари учун хос бўлган либерал умумий фаровонлик давлатида асосий синфий иттифоққа ҳеч қачон эришилмаган. Бунинг натижасида фавқулодда танланган умумий фаровонлик давлатининг сиёсати камбағалларни қўллаб-қувватлашга қаратилган, хусусий ва касбий хизматлар иккитомонлама тизими ўрта синф эҳтиёжларини таъминлайди8.
Тейлов-Губи нуқтаи назарини Николас Мэннинг (Ноттингем университети профессори, Буюк Британия) қўллаб-қувватлайди. Унинг таъкидлашича, умумий фаровонлик давлати “тартиботлари” (турлари) тарихий фарқларини белгиловчи манбалардан бири – турли мамлакатларда ишчилар ҳаракатининг сиёсий кучи бўлиб, бунда ушбу омилнинг таъсири улар иқтисодий ўсишининг нисбатан тенг даражасида муҳимдир. Мэннингнинг фикрича, Эспинг-Андерсон бу ерда турли мамлакатларда “фаровонлик соҳасидаги сиёсий ютуқлар” турли даражаларини тушунтиришнинг яхши маълум йўлини кўзлайди. Муҳим савол: нима учун турли мамлакатларда умумий фаровонлик давлати ютуқлари бир хилда эмас? Масалан, ижтимоий хавфсизликка сарфланаётган харажатларнинг ЯИМ даги улуши бир жамиятларда бошқаларига нисбатан юқорироқ даражада кўтарилди. Тушунтириш одатда иқтисодий ўсишдан бевосита самара сифатида ҳам, кучларнинг сиёсий жойлашуви билан белгиланадиган билвосита самара сифатида ҳам ҳисобга олинади.
Шу нуқтаи назардан, фаровонлик давлатининг манбалари, ҳажми ва саҳийлиги сиёсий кучларга ва айниқса, турли ижтимоий синфлар ўртасида шаклланиши мумкин бўлган бирлашмаларга боғлиқ. Фаровонлик давлатини (Скандинавия мамлакатлари каби) кенгайтиришда уларнинг манфаатлари йўлида ишчилар синфининг эҳтиёжларини қўллаб-қувватлашига ишонган ўрта синфлар, хизматлар хусусий сектори ортиқча тўлиб кетади ва ўрта синф вакиллари давлат секторига сифатли киришда мужассамлашади. Агар ишчилар синфининг манфаатлари суст тасвирланган (масалан, АҚШ даги каби) ёки ўрта синфларнинг манфаатлари давлат таъминотидан хусусий бозорга силжиди (Буюк Британияда бўлгани каби), бу эса давлат томонидан ижтимоий хизматлар билан таъминлаш сифатига салбий таъсир кўрсатади9.


Умумий фаровонлик давлати тартиботлари
1990 йилги китобида Эспинг-Андерсон ижтимоий тартибот деганда нима тушунилишини аниқлайди: “... умумий фаровонлик давлати тартиботлари концепцияси тегишли ижтимоий-сиёсий қарорларни шакллантирадиган ва олиб борадиган, институционал чизмалар, қоидалар ва ёндашувларни, ижтимоий харажатларнинг ривожланиши, фуқаролар ва истеъмолчиларнинг муаммолари ва ҳатто талаблари ва жавобларининг таркибини аниқлаш имконини берди. Сиёсий тартибларнинг амал қилиши қарорлар қабул қилиш мунозаралари ва жараёнлари, ислоҳотлар, қисқа муддатли қарорлар тарихий институционаллаштириш доирасида жойлаштирилиб, турли мамлакатларда сифат жиҳатдан фарқланади”10.
Мамлакатларнинг турлари бўйича тақсимланиши (фаровонлик “тартиботларига”) ни Эспинг-Андерсон қуйидаги тарзда изоҳлайди. Бир кластерда умумий фаровонлик “либерал” давлати белгисига эга давлат туриши мумкин бўлиб, унда манзилли ижтимоий сиёсат, юқори бўлмаган универсал трансфертлар ва етарли даражада жўн ижтимоий суғурталаш устунлик қилади. Ижтимоий фаровонликни таъминлашнинг ушбу тартиботида тўловлар асосан, паст фаровонликка эга гуруҳларга (асосан, ишчиларга ва боқимандаларга) манзиллаштирилган. Ушбу моделда ижтимоий ислоҳотларнинг силжиши анъанавий, либерал ва касбий-этик меъёрлар билан қатъий чекланган. Оқибатда ушбу тартиботда декоммодификация самараси пасаяди ва бошидан ижтимоий ҳуқуқларга асосланган тартиб стратификацион таркибни силжитади, бу ерда ижтимоий ёрдам олганлар бир хилда камбағал ва кўпчиликнинг фаровонлиги бозордаги вазиятга боғлиқ. Ушбу моделнинг намунавий мисоллари – Америка Қўшма Штатлари, Канада ва Австралиядир11.
Иккинчи тартиботга Австрия, Франция, Германия ва Италия каби мамлакатларни иккинчи тартиботга киритиш мумкин. Бу ерда тарихий корпорацион мерос янги, юқори даражада индустрлашган синфий таркибга мувофиқ, модернизацияланган. Корпорацион руҳ кучли бўлган Welfare State бундай консерватив жамиятларда бозор самарадорлигининг либерал сценарийси кенг тарқалмаган. Ижтимоий ҳуқуқларнинг тақдим этилиши ҳам принцип жиҳатдан ҳеч қачон баҳс қилинмаган. Мақомли фарқларнинг сақланиб қолиши устун белгиси бўлган. Шундай қилиб, ҳуқуқ мақоми ва синфий мансублиги билан боғлиқ. Ушбу корпоративизм давлатга асосига қўйилган ва бозорни фаровонлик манбаи сифатида тўлиқ алмаштириши мумкин. Демак, хусусий суғурта ва қўшимча касбий имтиёзлар нима биландир маргиналлашган эди. Айни вақтда давлатнинг мақом тафовутларини қўллаб-қувватлаш урғу бериши унинг бойликни қайта тақсимлашга хусусий лаёқатлари унчалик катта эмаслигини билдиради.
Welfare State сиёсатини ўтказишга нисбатан учинчи ва энг кўп сонли гуруҳнинг ўзи уч мамлакатдан таркиб топган бўлиб, уларда ижтимоий ҳуқуқлар декоммодификацияси ва универсализм тамойиллари ҳам янги ўрта синфга тарқалган. Эспинг-Андерсен ушбу мамлакатларнинг тартиботини ижтимоий-демократик деб атайди. Концепция муаллифларининг фикрича, ижтимоий-демократлар одатдагидек энг кам эҳтиёжларни тенглаштиришни эмас, балки айнан энг юқори стандартлар тенглигини таъминлайдиган Welfare State ни ривожлантирадилар. Улар давлат ва бозор учун, ишчилар ва ўрта синфлар учун иккитомонлама стандартларга бундай тенгликни афзал кўрадилар. Ушбу мақсадларга эришиш учун биринчидан, даромадлар даражаси ва хизмат кўрсатиш сифатини янги ўрта синф стандартлари билан ўлчанадиган даражага қадар кўтариш лозим; иккинчидан, ишчилар қатлами учун ҳуқуқларга риоя қилиш сифати жамият юқори қатлами учун бўлгани каби бўлиши кафолатланмаган. Ушбу модел намунасига мисол Скандинавия мамлакатларидир.
Бу формула шунга қарамай, турли кутишларга жавоб берадиган универсалистик ва декоммодификацион ёндашувларни бирлаштириш имконини беради. Ишчилар давлат хизматлари ёки оқ ёқалиларга кафолатланган ҳуқуқлардан фойдалана бошлайдилар; барча қатламлар битта универсал суғурта тизимига киритилган, аммо шу билан бир қаторда, тўловлар иш ҳақи суммасига боғлиқ бўлади. Бу модель бирдамлик ва универсализм руҳини кучайтирган ҳолда бозор таъсирини сусайтиради: барча ёрдам олади, барча бир-бирига боғлиқ бўлади, ҳеч ким оппортунистик феъл-атворга мойил бўлмайди.
Ижтимоий-демократик тартибот сиёсати ҳам бозор, ҳам анъанавий оилага йўналтирилган. Корпоративистик моделдан фарқ қилиб, унинг тамойили ички ёрдам лаёқатидан ҳали фойдаланиб бўлмасдан туриб, кутишдан иборат эмас, балки ижтимоий устуворликлардан келиб чиқиб, оила харажатларини рационал тартибга солишдан иборатдир. Бу ерда мақсад оила аъзоларининг бир-бирларига тобелигини максималлаштириш эмас, балки аксинча, уларнинг якка мустақилликларини мустаҳкамлашдан иборат. Шу маънода модель либерализм ва социализмнинг қоришиб кетишини мужассамлаштиради. Уни қўллашнинг натижаси – болалар, кексалар ва ногиронлар ғамхўрлик қилишга бевосита жавобгарликни ўз зиммасига оладиган умумий фаровонлик давлатидир. Бу оилага қатор мажбуриятларни юклайди. Масалан, агар оилалар давлатдан зарурий ижтимоий хизматларни олсалар, у ҳолда аёллар (ишламайдиган аёл - уй бекалари) ўз тақдирини ўзгартириш, ишли бўлиш ва мансабга эришиш кафолатланган имкониятига эга бўлишлари керак.
Эспинг-Андерсеннинг қайд этишича, ижтимоий-демократик тартиботнинг муҳим белгиси бойлик ва меҳнат фаолиятининг қўшилиб кетишидир. Бундай тартибот тўлиқ бандлик кафолатлари ва тақдим қилинган саъйи-ҳаракатларга мукофотларнинг мувофиқлигини кўзда тутади. Бир томондан, бандлик ҳуқуқи меҳнат даромадларини ҳимоялаш ҳуқуқи билан тенг мақомга эга. Бошқа томондан, бирлашган универсалистик декоммодификацияловчи умумий фаровонлик тизими каттадир. Бу бутун саъйи-ҳаракатлар ижтимоий муаммоларни максимал ҳал қилишга ва даромадлардан максимал фойдаланишга сарфланиши зарур, демакдир. Бундай мақсадларга эришишнинг энг мақсадга мувофиқ воситаси – бу иш билан бандлар сонини ошириш ва ижтимоий ажратмалар ҳисобига яшовчилар сонини камайтиришдир.
Шундай қилиб, Эспинг-Андерсеннинг фикрича, пухта таснифлаш чегаралари мавжуд бўлмасада, шунга қарамай, дунё ижтимоий фаровонликни таъминлаш алоҳида тартиботлари ёки бир гуруҳ тартиботларидан таркиб топганлигини эътироф этиш мумкин.



Download 147.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling