4-Мавзу. ХХ асрнинг иккинчи ярми – XXI асрнинг бошларида умумий фаровонлик назариясининг ривожланиши Режа


Download 147.34 Kb.
bet14/24
Sana30.04.2023
Hajmi147.34 Kb.
#1404438
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24
Bog'liq
4-мавзу.ХХ аср 2- ярми – XXI аср бошларида ум. фар. наз. рив

Фаровонликка қарши тартиботлар. Ушбу гуруҳга кирадиган мамлакатлар жамият олдидаги мажбуриятлар кенг доирасини зиммасига олади, бу ҳақда таълим ва соғлиқни сақлашга давлат сарфлари ҳажми, ижтимоий таъминотдан юқори даромадлар ва вакцинация, қизлар ўрта таълимининг яхши оралиқ натижалари далолат беради. Ушбу кластер мамлакатлари ҳаммасидан кўпроқ Ғарб умумий фаровонлик давлатларига ўхшайди. 1990 йилда ушбу кластерга Шарқий Европа мамлакатлари ва Совет Иттифоқининг кўпроқ ривожланган мамлакатлари, Исроил ва Лотин Америкасининг жанубий қисми кириб, Чили ва Коста Рика бундан мустасно.
Нобарқарорлик тартиботлари. Мамлакатларнинг мазкур гуруҳи ижтимоий таъминот паст даражаси билан фарқ қилади. Бу давлат ва бизнес ижтимоий жавобгарлиги ҳамда молиявий оқимларга боғлиқлик оқибати ҳисобланади.
Биринчи кичик гуруҳ – “саводсиз беқарорлик”. Паст таълим даражаси билан тавсифланади: ёшларнинг ярми саводсиз ҳисобланишади ва ҳар бир олтинчи қиз (Индостан ярим ороли барча мамлакатлари (Шри Ланка бундан мустасно) ва Сахардан жанубда жойлашган Африка мамлакатлари қисми ўрта мактабга ёзилган).
Иккинчи кичик гуруҳ – “оғриқли беқарорлик”. Паст ўртача умр кўриш узунлиги ва ВИЧ – ОИТС пандемияси билан боғлиқ юқори ўлим даражаси билан (Сахардан жанубда жойлашган мамлакатлар) тавсифланади.
Норасмий барқарорлик тартиботлари. Ушбу гуруҳга умумий фаровонлик ўртача даражаси ва давлат харажатлари паст даражасига эга бўлган (хусусан, ижтимоий барқарорлик) мамлакатлар киради. Бунда ижтимоий таъминотда тўлиқсиз натижаларга эришишнинг уддасидан чиқилмади. Гуруҳ 21 та мамлакатни (сўровда қатнашган мамлакатларнинг чоракдан бир қисми) ўз ичига олади ва дунёнинг қуйидаги минтақаларини мужассамлаштиради: Хитой ва Кореядан тортиб, Шри Ланкага қадар Тайланд ва Индонезия орқали Жанбуий ва Марказий Африканинг қолган мамлакатлари, ЖАР ва унинг яқин қўшнилари ҳамда Эрон, Туркий ва Тожикистон каби Шарқий Осиёдаги кўплаб мамлакатлар. Нобарқарорлик тартиботларига нисбатан ушбу гуруҳ ижтимоий маъсулият юқори бўлмаган даражаси ва хорижий трансфертларга қарамай, фаровонликнинг юқорироқ даражасини намойиш этади. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу бошқа ички норасмий механизмлар орқали таъминланади.



Download 147.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling