4-Мавзу. ХХ асрнинг иккинчи ярми – XXI асрнинг бошларида умумий фаровонлик назариясининг ривожланиши Режа
Download 147.34 Kb.
|
4-мавзу.ХХ аср 2- ярми – XXI аср бошларида ум. фар. наз. рив
Бундай тақсимлаш мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий-институционал ва партиявий-сиёсий омилларни ҳисобга олган ҳолда, тарихий келиб чиқиши билан изоҳланади. Феррера охирги омилнинг алоҳида аҳамиятини қайд этади ва критик ҳолатларда фаровонликни шакллантирадиган жараёнлардаги унинг қанчалик ҳал қилувчи роль ўйнашини кўрсатади. У таъминот тақдим қилиш даражасига нисбатан кўпроқ уларнинг таркибининг эволюциясига эътибор қаратиб, Европа фаровонлик давлатларининг ривожланишини таҳлил қилади. Дж.Бонолининг икки ўлчовли ёндашуви Г.Эспинг-Андерсен томонидан таклиф қилинган моделни кенгайтириш ҳақидаги мунозаралар билан бир қаторда, 1990-2000 йиллар давомида ижтимоий сиёсат моделларининг сонини камайтириш сифатида кенг мунозаралар олиб борилди. Икки моделгача итерациялаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Қуйидаги итерация кўринишлари таклиф қилинди. 1. Универсализм тамойилидан келиб чиқиб, либерал ва ижтимоий-демократик моделларни бирлаштириш. 2. Қуйидагиларни: а) суғурталаш тизими орқали ёлланма ишчилар ҳуқуқларини ҳимоялашга умумий ижтимоий-демократик йўналишдан келиб чиқиб, минтақавий ва ижтимоий-демократик моделларни; б) ёки қолдиқ молиялаштириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш, фуқаролик жамияти ва оила ресурсларига таяниш тамойилидан келиб чиқиб, либерал ва католик моделни бирлаштириш66. Умумий фаровонлик давлатини таснифлашнинг икки ўлчовли модели кўринишларидан бири Дж.Боноли томонидан таклиф қилинган модель бўлди. “Европа фаровонлик давлатлари, - деб ёзади Боноли, - ижтимоий таъминот ҳажмига мувофиқ, таснифланиши мумкин бўлиб, улар Бевериж ёки Бисмарк моделларини (миқдорий ёндашув) амалга оширишга мувофиқ ҳам тақдим қилиниши мумкин. Миқдорий ёндашув ўлчайдиган кўрсаткични танлаш қийин эмас, истеъмол ЯИМ нинг таркибий қисми сифатида умумий ижтимоий тўловлар миқдорини ифодалайди. Бироқ исталган ушбу фаровонлик давлати ичида Бисмарк ва Бевериж бўйича таъминот турли миқдорини ўлчайдиган кўрсаткични танлаш кўпроқ муаммолидир”67. Боноли концепцияси ушбу икки ёндашувларни бирлаштиради. Тадқиқотчининг фикрига кўра, бир ўлчовли таснифлаш Европа умумий фаровонлик давлатларини ривожлантиришнинг бутун муарккабликларини ҳамда кўплаб Европа мамлакатларидаги ижтимоий ҳимояга нисбатан мунозараларни етарли акс эттирмайди. Ғояда таснифлаш турли ўлчовлар жиҳатларини қамраб олиши зарур, бунга иккита бир ўлчовли таснифлашни бирлаштириш орқали эришиш мумкин, улардан бири фаровонлик (ижтимоий харажатлар билан ўлчанадиган) миқдорига, бошқаси – етакчи моделга (Бисмарк ёки Бевериж) асосланди. Моҳиятан Бевериж-Бисмарк ўлчови ёндашувдан келиб чиқиб, кўриб чиқишга олиниши мумкин бўлган ўлчовлардан фақат бири ҳисобланади. Охирги йилларда таққослама ижтимоий сиёсат эътибори бошқа ўлчовларни, масалан, турли фаровонлик давлатларида аёлларнинг аҳволини68; турли фаровонлик давлатларининг қайта тақсимлаш таъсирини; фаол ижтимоий сиёсатга ресурс сарфлари даражасини69 жалб қилди. Бонолининг фикрича, бу ўлчовлардан миқдорий ўлчов билан боғлиқ равишда фойдаланиш мумкин. Икки ўлчовли ёндашувни ўрганиб, Боноли тўрт гуруҳ мамлакатларни фарқлайди (4.1.-расм). Мамлакатларни гуруҳлар (секторлар) бўйича тақсимлашга ва уларнинг географик жойлашувига қандай ёндашиш кераклиги қизиқарли (4.1-расм). Шимолий мамлакатлар юқоридан чапдаги секторда, минтақавий Европа фаровонлик давлатлари – юқоридан ўнгдаги секторда жойлашади. Буюк Британия ва Ирландия қуйидаги чапдаги секторда, айни вақтда Жанубий Европа мамлакатлари (ва Швейцария) – қуйидаги ўнгдаги секторда жойлашган70. Шундай қилиб, фаровонлик давлати тўртта идеал тури расм секторларидан бирига мувофиқ, таснифланиши мумкин. Юқоридан ўнгдаги секторда фаровонлик давлати жойлашиб, Бевериж тизимига мувофиқ ва ижтимоий таъминотга харажатларни ҳисобга олган ҳолда шундай ҳисобланади (миқдорий ёндашув). Бу Нидерландия, Франция, Германия, Бельгия ва Люксембургдир. Ушбу мамлакатларнинг ижтимоий сиёсати бутун аҳолини таъминот билан қоплаш юқори даражасини кафолатлайди. Қуйидан чапдаги секторда кам харажатли давлатлар жойлашиб, улар ҳам барча аҳолини ўз таъминоти билан қамраб олади, бироқ ҳимоя пастроқ даражасини кафолатлайди ва энг зарурий ёрдамни мужассамлаштиради. Бу Буюк Британия ва Ирландиядир. Расмнинг биринчи қисмида Бисмаркнинг фаровонлик давлати жойлашади. Харажатлар даражаси нуқтаи назаридан аҳоли таъминотига катта маблағ сарфлайдиган Франция ва Германия каби бу мамлакатлар расмнинг юқоридан ўнг секторида, айни пайтда Греция ва Испания (харажатлар паст даражасига эга давлатлар) қуйидан ўнгдаги секторда жойлашади. Албатта, аралаш турдаги давлатлар ҳам мавжуд. Масалан, Люксембург Бисмарк ва Бевериж сиёсатига тенг устуворлик берган ҳолда ижтимоий таъминотга катта харажатларга эга давлат ҳисобланади; Португалия ва Швейцария ҳам шундай ҳолатда, бироқ уларнинг ижтимоий таъминотга харажатлари паст. Буюк Британия ва Италия таъминотга ўртача миқдорда маблағларни сарфлайди, бироқ мос равишда, Бевериж ва Бисмарк ижтимоий сиёсатига урғу берадилар. Download 147.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling