4-Мавзу. ХХ асрнинг иккинчи ярми – XXI асрнинг бошларида умумий фаровонлик назариясининг ривожланиши Режа


Download 147.34 Kb.
bet7/24
Sana30.04.2023
Hajmi147.34 Kb.
#1404438
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24
Bog'liq
4-мавзу.ХХ аср 2- ярми – XXI аср бошларида ум. фар. наз. рив

Корпоратив модель меҳнат бозорининг турли сегментларида социосиёсий ҳамжамиятларни ташкил қилади ва ишга ёлловчилар ва ёлланувчилар ўртасидаги ҳамкорликка кўмаклашади. Корпоратив моделларда ижтимоий дастурлар иқтисодий фаол аҳолига йўналтирилган. Ёрдамга кириш меҳнат ҳиссасини уйғунлаштириш ва маълум касб тоифасига мансублигидан келиб чиқиб аниқланади.
Негиз муҳофаза моделида ёрдам бериш ҳуқуқи фуқаролигига қараб амалга оширилади. Ушбу чизманинг асосий тамойили: барча аҳоли тоифаларини иш ҳақи ҳажмидан қатъий назар, ижтимоий неъматлар стандарт тўплами билан таъминлаш.
Мужассамлаштирувчи моделда ёрдамдан фойдаланиш ҳисса ва фуқароликка асосланган. Универсал дастурлар мамлакат барча фуқароларини қамраб олади ва уларни иқтисодий фаол аҳоли даромадларини ҳисобга олиб, ижтимоий неъматлар негиз тўплами билан таъминланади.


Й.Альбернинг кекса кишиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаши

Йенс Альбер – немис социологи ва политологи, Берлин Эркин университети профессори – кекса ёшдаги кишиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш даражасидан келиб чиқиб, фаровонлик давлатларининг таққослама таҳлилини олиб боради. У кекса ёшдаги кишиларни қўллаб-қувватлаш хизмати иккита сабабга кўра, тадқиқотдаги устуворликларга хизмат қилади.


Биринчидан, ижтимоий-демографик ўзгаришлар ижтимоий муаммоларининг ўсишига олиб келади, бу эса аҳолини қўллаб-қувватлашни талаб қилинганлигини белгилайди.
Иккинчидан, тадқиқотчиларга ижтимоий хизматлар фаолияти ҳақидаги маълумотлар етишмайди, бу эса турли мамлакатлардаги ижтимоий ажратмалар билан таққослашда уларнинг ҳиссасини мос баҳолаш имконини берди37.
Кекса ёшдаги кишилар муаммолари икки омил билан боғлиқ:

  1. Ғамхўрлик қилиниши зарур бўлган жудаям кекса ёшдаги кишилар сонининг кўпайиши;

  2. Туғилиш даражасининг пасайиши ва аёллар бандлигининг ошиши билан боғлиқ равишда оилаларнинг кекса кишилар ҳақида ғамхўрлик қила олмаслиги.

1960 йилдан 1990 йилгача 75 ёшдаги кекса кишилар сони деярли икки бараварга – 3,2% дан 6,2% га қадар ошди. Ҳозирги вақтгача ёрдам хизматлари норасмий - хусусий уй парвариши тавсифга эга бўлди. Бироқ кекса кишиларни уйда парваришлаш барчага бир хил амалга оширилмади ва асосан, кўп аёллар бўлишда давом этмоқда. Демак, оила доирасида парваришлаш ҳажми 45-69 ёшдаги аёллар сонини бу ёшдан катта аёллар сонига нисбати билан ўлчаниши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, 1960 йилдан 1990 йилгача Европада туғилишнинг пасайиши билан боғлиқ равишда бу нисбат кескин қисқарди. Шу билан бир вақтда меҳнат бозорида банд аёллар сони ўсди. Шундай қилиб, бир вақтнинг ўзида уй ишини ҳам уддалаган ҳолда меҳнат бозорида банд бўлиши зарур бўлган қизлар сони қисқармоқда.
1991 йилда Европа иттифоқи Комиссияси (бугунги кунда Европа Комиссияси) ташаббуси билан Европанинг 12 та мамлакатида кекса ёшдаги кишиларга нисбатан сиёсат тадқиқ этилди. Тадқиқотлар кўрсатишича, Нидерландия ва Дания Европа иттифоқига аъзо-мамлакатлар орасида кекса ёшдаги кишиларни қўллаб-қувватлаш юқори даражасига эга. Шу билан бир вақтда фаровонлик давлати конвенционал назариясига мувофиқ, ижтимоий тўловлар юқори даражасига эга бўлган мамлакатлар тоифасига кирадиган Германия Португалия ва Испанияга яқинлашган ҳолда қўллаб-қувватлаш ижтимоий хизмати кўрсаткичи бўйича қуйи ўринни эгаллайди. Бунда биз уй парвариши доирасида ёки кексаларнинг уйида кекса ёшдаги кишиларга кўрсатилаётган ёрдамни ўрганяпмизми-йўқми, аҳамияти йўқ: мамлакатлар ҳар икки кўрсаткич бўйича бир вақтда ё етакчилик қилади, ёки орқада қолади.
Дания, Нидерландия ва Германиядаги ижтимоий хизматларнинг ишлаш даражасидаги бунчалик кескин тафовутларни қандай изоҳлаш мумкин? Альбер гипотезасига мувофиқ, умумий фаровонлик миллий давлатларининг институционал ва ташкилий хусусиятлари кўп жиҳатдан ижтимоий хизматлар сиёсатини шакллантиради. Айниқса, институционал чизманинг тўрт омили муҳим: ҳокимият тузилмаси, молиявий тузилма, таъминот таркиби ва истеъмолчилик лаёқати даражаси.


Ч.Реджин пенсия тизимларидаги тафовутлар

Америка социологи ва сиёсатшуноси, Аризона университети профессори Чарльз Реджин умумий фаровонлик давлати сиёсатининг муҳим жиҳатларидан бири сифатида ривожланган капиталистик мамлакатлар пенсия тизимларидаги фарқлар масаласига мурожаат қилади38. Унинг таъкидлашича, Иккинчи жаҳон урушидан кейин ижтимоий таъминот дастурларига ижтимоий харажатлар анча ошди ва бугунги кунда энг илғор мамлакатларда кекса кишиларни қўллаб-қувватлаш дастурларига харажатлар ижтимоий ҳимоя бошқа йўналишларидаги харажатларга нисбатан юқори39. Шу сингари ўхшашликка қарамасдан, илғор мамлакатларда кекса кишиларни қўллаб-қувватлаш тизимини ташкил қилишда жиддий тафовутлар мавжуд.


Ўз таҳлилини Реджин Welfare State ҳодисаси ва унинг турлари ҳақидаги тасаввурларни ўзгартирган Эспинг-Андерсен концепцияси билан таққослаш асосига қуради. Аввалги концепцияларнинг катта қисми умумий фаровонлик давлатини тор доирада тушунишга асосланган бўлиб, бундай давлатларнинг чекланган доирасини ўз ичига олади (масалан, АҚШ ёки Швеция). Ушбу талқинга мувофиқ, АҚШ каби мамлакатлар кам сарфлаш тенденциясига эга, аммо бунда ушбу муаммони ўрганишга кўп вақт сарфлаш, заруратга қараб, хусусий секторга ишониш ва иложи борича ҳақи тўланадиган меҳнат ва ижтимоий хизматлар пакети ўртасидаги узвий алоқани амалга ошириш кўзда тутилди. Швеция билан умумий белгиларга эга бўлган мамлакатлар аксинча, ушбу муаммони ўрганишга кам вақт ажратган ҳолда кўпроқ сарфлашга мойил, хусусий сектордан фойдаланишдан қочадилар ва ижтимоий тўловларни берилганлик сифатида ўрганадилар. Ушбу икки таъсирчан дунёга Эспинг-Андерсен учинчисини қўшиб, уни ўз асарида турлича номлайди: континентал, корпоративистик ва католик-авторитар. Учинчи дунё мамлакатларини ижтимоий-демократик ва либерал умумий фаровонлик давлати тартиботларига эга давлатлар ўртасидаги оралиқ тур сифатида ўрганиш мумкин, улар охирги иккитасидан фарқ қиладиган ўзига хос белгиларга эга. Мисол учун, корпоративистик пенсия тизимига эга мамлакатлар пенсия тўловлари ва пенсия нафақаларининг сифати масалаларида оралиқ ўринни эгаллаш тенденциясига эга бўлса, учинчи дунё мамлакатлари бандлар учун пенсия дастурларининг сони ва давлат хизматчилари учун пенсия дастурларига харажатлари бўйича ажралиб туради.
Умумий фаровонлик капиталистик давлатининг ушбу уч тури бир-биридан қанчалик фарқланиши муҳим масала ҳисобланади; айниқса, бу пенсия тизимларига тегишлидир. Эспинг-Андерсен ҳар бир уч турнинг ҳар бири учун маълум белгиларни ажратиб, улар ёрдамида уч дунё пенсия тизимлари ўртасида фарқлашни амалга ошириш мумкин бўлади. Либерал пенсия тизимининг асосий белгиси ижтимоий билан бир қаторда, хусусий пенсия тизимининг мавжудлиги ҳисобланади. Хусусий пенсия тизимлари ижтимоий пенсия тизимларининг аҳоли фаровон қатламларининг эҳтиёжларини қондирадиган ҳолатда бўлмаган жойда илгарилайди. Корпоративистик пенсия тизими катта миқдордаги меҳнат пенсия дастурлари ва давлат хизматчиларига харажатлар юқори даражаси билан тавсифланади. Ижтимоий пенсияларнинг “декоммодификацияси” ижтимоий-демократик пенсия тизимининг асосий белгиси ҳисобланади.
2-жадвалда 18 та илғор мамлакатлар кўрсатилган белгилар бўйича тавсифланган. Соддалаштириш учун барча мамлакатлар уч мезоннинг ҳар бири бўйича уч тоифага (юқори, ўрта ва паст) ажратилган. Ушбу мезонларга кўра, мамлакатлар бешта энг юқори натижалар бўйича “юқори” сифатида; 6-дан 11-ўрингача бўлган мамлакатлар – “ўрта” сифатида; қолган саккизта мамлакатлар эса – “паст” сифатида қайд этилган. Ушбу тоифалар уч белгиси бўйича стандартлашган натижаларнинг қуйидагича тақсимланишига мос келади: “юқори” ўртачадан 0,5 дан кўпроққа юқорига оғиганини кўрсатади; “ўрта” камида 0,5 га ўртачадан юқорига, аммо ўртачадан пастдаги 0,5 стандарт оғишдан паст бўлмаган оғишни билдиради; “паст” 0,5 дан камроққа ўртачадан пастроққа оғишдан далолат беради.
2-жадвал
Пенсия тизимларининг тавсифи

Мамлакатлар

Хусусий пенсиялар⃰

Ижтимоий ишчилар/дастурлар сони⃰⃰⃰⃰

Пенсиялар декоммодификацияси⃰

Тури⃰

Янги Зеландия

Паст

Паст

Паст

?

Австралия

Юқори

Паст

Паст

Либерал

Канада

Юқори

Паст

Паст

Либерал

Швейцария

Юқори

Паст

Паст

Либерал

АҚШ

Юқори

Паст

Паст

Либерал

Япония

Юқори

Ўрта

Ўрта

?

Ирландия

Ўрта

Ўрта

Паст

?

Буюк Британия

Ўрта

Ўрта

Паст

?

Нидерландия

Ўрта

Ўрта

Ўрта

?

Германия

Ўрта

Юқори

Паст

?

Австрия

Паст

Юқори

Ўрта

Корпоративистик

Франция

Паст

Юқори

Ўрта

Корпоративистик

Италия

Паст

Юқори

Ўрта

Корпоративистик

Бельгия

Паст

Юқори

Юқори

?

Финландия

Паст

Ўрта

Юқори

?

Дания

Ўрта

Паст

Юқори

?

Норвегия

Паст

Паст

Юқори

Ижтимоий-демократик

Швеция

Паст

Паст

Юқори

Ижтимоий-демократик

⃰ - умумий пенсия харажатларида хусусий секторга харажатлар улуши
⃰ - ижтимоий ишчиларга пенсия тўловларига сарфланадиган ЯИМ улушини ва меҳнат пенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган дастурлар сонини мужассамлаштирадиган пенсия корпоративизми индекси
⃰ - Эспинг-Андерсен пенсиясини декоммодификациялаш индекси
⃰ - Кўрсатилган турни Эспинг-Андерсен мезонига асосланган мамлакатга олдиндан мустаҳкамлаш. Сўроқ белгиси маълум тоифадаги мамлакатга бевосита бириктиришнинг мумкинмаслигини билдиради.

2-жадвалдаги умумий пенсия харажатларида хусусий секторга харажатлар улуши биринчи мезон бўлиб хизмат қилади; юқори натижалар либерал пенсия тизимининг мавжудлигидан далолат беради. Пенсия корпоративизми иккинчи мезон ҳисобланиб, иккита мустаҳкам ўзаро боғлиқ мезонларни бирлаштиради: ижтимоий ишчилар пенсия тўловларига кетадиган ЯИМ улушини ва меҳнат пенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган дастурлар сонини40. Ҳар икки мезон Z-баҳолашга ўзгартирилди ва пенсия корпоративизми индексини олиш учун ўртачалаштирилди. Учинчи мезон – пенсиялар декоммодификацияси – пенсия тизимининг ижтимоий-демократик турини кўрсатади41.


Шундай қилиб, 2-жадвалга кўра, тўртта мамлакатда – Австралия, Канада, Швейцария ва АҚШ да пухта либерал ташкилий тузилма (чапдан ўнгга томон ўқиш: юқори, паст, паст) ва иккитасида – Швеция ва Норвегияда – пухта ижтимоий-демократик тузилма (паст, паст, юқори) кузатилмоқда. Соф корпоративизмга мисоллар (пас, юқори, паст) йўқ, аммо учта мамлакат (Австрия, Франция ва Италия) корпоративизм тенденциясини аниқлаб, паст ижтимоий-демократик унсурлар (паст, юқори, ўрта) мавжудлигидан иборат. Бу тенденция Эспинг-Андерсен айрим кўрсаткичларни таққослашдан келиб чиқиб, либерал ва ижтимоий – демократик турлар ўртасида оралиқ тур сифатида корпоративистик турга берган тавсифи билан келишади42.
Умумий мураккаблигида фақат ярим мамлакатлар (18 тадан 9 таси) Эспинг-Андерсен (1990)43 ҳамда Ф.Кастлз ва Д.Митчелл (1990)44 томонидан баён қилинган уч турга тўлиқ мос келади. Янги Зеландия барча уч мезонлар бўйича паст кўрсаткичга эга, яъни унинг пенсия тизими Эспинг-Андерсен асосий турлари доирасидан чиқади (пенсия тўловларига харажатлар юқори даражасига қарамасдан). Қолган саккизта мамлакат уч тоифанинг турли уйғунлашувини ҳосил қилади. Ўрта ва юқори миқдорлар ўртасида чегара ўрнатиш аралаш турларнинг мустаҳкамроқ нисбатини ҳосил қилади: хусусий пенсиялар даражаси ўртача миқдорига эга мамлакатлар орасида Дания энг юқори миқдорга эга (ва одатда умумий фаровонлик ижтимоий-демократик давлатига мисол ҳисобланади)45. Корпоративизм индекси ўртача даражасига эга мамлакатлар орасида Финландияда юқорироқ миқдор кузатилади. Финландия ҳам кўпинча умумий фаровонлик ижтимоий-демократик давлатига мисол сифатида ўрганилади46. Пенсия декоммодификацияси ўртача даражасига эга мамлакатлар орасида Франция энг юқори кўрсаткичга эга. Эспинг-Андерсен Францияни корпоративистик пенсия тизимига мисол сифатида ўрганади47.
2-жадвалда келтирилган маълумотлар ривожланган умумий фаровонлик давлатларида кексаларни қўллаб-қувватлашнинг уч хил тури мавжудлиги ҳақидаги қоидани танқидий изоҳлаш имконини беради. Пенсия тизимларида Эспинг-Андерсен таклиф қилганидан кўра, ҳатто юқорироқ даражадаги тафовутлар ўринли.
Реджиннинг фикрича, улар томонидан олиб борилган таҳлил барча давлатларни либерал, корпоративистик ва ижтимоий-демократик турларга ажратган Эспинг-Андерсеннинг умумий фаровонлик давлат учламчи таснифини шубҳа остига қўяди ва умумий фаровонлик давлатлари ўртасидаги фарқлар ҳақида янги хулосалар учун асос бўлади.



Download 147.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling