4-Мавзу. ХХ асрнинг иккинчи ярми – XXI асрнинг бошларида умумий фаровонлик назариясининг ривожланиши Режа
Download 147.34 Kb.
|
4-мавзу.ХХ аср 2- ярми – XXI аср бошларида ум. фар. наз. рив
О.Кангас гипотезаси
Финландия тадқиқотчиси Олли Кангас 1980-1990 йилларда ўтказилган тадқиқотларнинг таҳлили асосида умумий фаровонлик давлатининг шаклланишига сиёсий кучларнинг таъсирини изоҳлашда бир қанча гипотезаларни илгари сурди30. Ишчилар ҳаракатчанлиги қанчалик юқори бўлса, ижтимоий ҳимоя сифати шунчалик юқори бўлади. Энг аввало, Кангас ҳокимият имкониятларини тақсимлаш асосида Ғарб мамлакатларида ижтимоий сиёсатнинг ривожланиши ва умумий фаровонлик давлатининг шаклланишини изоҳлашга ёндашувни ажратди. Ушбу ёндашувда индустрлаштиришда оммавий демократиянинг пайдо бўлиши, ғарб давлатларининг янги синфий таркибини акс эттирадиган сўл сиёсий партиялар ва ишчи уюшмаларнинг юксалиши турли сиёсий кучлар ва жамоат вакиллари ўртасида ҳокимият имкониятларини тақсимлашда ўзгаришларнинг муҳим сабаби сифатида ўрганилади31. Кангаснинг фикрича, бу ўзгаришларни ишчилар синфи ҳаракатчанлигининг олдини олиш мақсадида сиёсий партияларнинг стратегик ҳаракатларини рағбатлантирди. Ушбу жиҳатидан ишчилар синфининг ташкилотлари умумий фаровонлик давлатини ташкил қилишга яққол тегишли ва билвосита ҳисобланиши мумкин, сиёсий кучлар эса бозор тузилмаларининг оқибатларини тузатиш ва ижтимоий хатарларнинг ҳар хил турларидан кишиларни ҳимоялаш учун фойдаланилади32. Сиёсий ҳуқуқларнинг ички зиддиятлари ижтимоий ҳимоя даражасининг ошишига олиб келади. Буржуазия вакиллари орасида ички келишмовчиликларнинг мавжудлиги – Иккинчи жаҳон урушидан кейин ижтимоий сиёсатда ижобий силжишларни изоҳлайдиган муҳим омилдир. Носоциалистик партияларнинг шу сингари келишмовчиликлари мавжуд бўлмаганда, ишловчиларнинг фаровонлик кўрсаткичларини ошириш хоҳишига қарши тура олади33. Конфессион партияларнинг фаоллик даражаси қанчалик юқори бўлса, ижтимоий ҳимоя сифати шунчалик юқори бўлади. Конфессионал партиялар умумий фаровонлик давлатини шакллантиришда муҳим роль ўйнайдилар34. Конфессионал партиялар ва ишловчилар ўртасидаги сиёсий мусобақалар қанчалик фаол борса, ҳокимият тепасида турган партиялар ижтимоий ҳимояга шунчалик кўп сарфлайдилар35. Ижтимоий таъминот тизимининг таснифланиши В.Корпи ва Х.Палм модели Ижтимоий таъминот тизимларини таққослашга асосланган таснифлашдан бири 1990 йилларнинг охирида олимлар В.Корпи ва Х.Палмлар томонидан ишлаб чиқилган36. У ижтимоий таъминот институционал тузилмалари ва тиббий суғурта дастурлари ўртасидаги тафовутларни қуйидаги жиҳатларга мувофиқ, ҳисобга олади: Манзиллилик ва универсализм – ушбу жиҳат камбағаллик тестлари, ижтимоий суғурта дастурларини молиялаштиришга қўйилмалар,маълум ижтимоий гуруҳ ёки фуқароликка мансублик ёрдамида ижтимоий таъминот ҳуқуқини аниқлаш тамойилини тавсифлайди; Ижтимоий суғуртани таъминлаши зарур бўлган яшаш минимуми ҳажмини аниқлаш усули. У камбағаллик тестлари кўрсаткичларидан келиб чиқиб, ўзгарувчи миқдор сифатида аниқланиши, барча учун тенг бўлиши ёки аввалги иш ҳақи ҳажми асосида ҳисобланиши мумкин; Ижтимоий суғурта дастурларини сифати, яъни улар ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга қанчалик ёрдам беряпти, нима мақсадда тузилган. Ушбу жиҳат аввалги иккитасини уйғунлаштирганда, аҳамиятга эга бўлади. Ушбу жиҳатларни таҳлил қилиш асосида Корпи ва Палм институционал тузилмаларнинг бешта идеал турларини ажратди: манзилли модель, давлат ихтиёрий субсидиялаш модели, корпоратив модель, негиз ҳимоя модели ва мужассамлаштирувчи модель. Ижтимоий муҳофазалаш манзилли моделида муҳтожлик камбағаллик тестлари ёрдамида аниқланади ва муҳтожлар тоифасига кирадиган ёки камбағаллик остонасида яшайдиган ногиронларга ижтимоий нафақалар тўланади. Давлатнинг ихтиёрий субсидиялаш модели ўз аъзоларини иш ҳақи йўқотишларидан суғурталашни таъминлайдиган ўзаро ёрдам жамиятлари ва бошқа ташкилотларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун солиқлардан фойдаланади. Download 147.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling