4-Мавзу. ХХ асрнинг иккинчи ярми – XXI асрнинг бошларида умумий фаровонлик назариясининг ривожланиши Режа


Download 147.34 Kb.
bet3/24
Sana30.04.2023
Hajmi147.34 Kb.
#1404438
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
4-мавзу.ХХ аср 2- ярми – XXI аср бошларида ум. фар. наз. рив

Г.Эспинг-Андерсен таснифлашининг танқиди

Г.Эспинг-Андерсен концепцияси узоқ вақт Welfare State назарияси соҳасидаги назарий мунозараларнинг йўналишларини белгилади. Капитализм уч дунёсини таснифлаш классик бўлиб қолди. Охирги икки ўн йилликлар давомида Эспинг-Андерсен асарларининг таҳлили ва танқидини мужассамлаштирган ўнлаб асарлар ёзилди.


Клэр Бамбра (Дарема университети профессори, Буюк Британия) нинг таъкидлашича, “Фаровонлик капитализми уч дунёси”нинг нашр этилиши умумий фаровонлик давлатини таснифлаш асослари ҳақидаги; тартиботларнинг аниқ олинган мамлакатларга мувофиқ келиши ҳақидаги; тартиботлар турларини сони ҳақидаги; умумий фаровонлик давлати ҳар хил турларида уларни аниқлаш услубияти ҳақидаги кенг мунозараларни келтириб чиқарди12.
Танқидий шарҳлар доираси етарли даражада кенг бўлди. Масалан, оппонентлар қуйидагиларни кўрсатдилар:

  • таснифни қўллашнинг тор соҳасини, хусусан, социалистик моделлар ҳамда фаровонлик тартиботининг гендер хусусиятларини инкор қилиш;

  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш институтлари фаолиятининг зарарига ижтимоий ёрдам бериш хусусий ва давлат механизмларининг нисбатига эътибор қаратиш13.

Ижтимоий сиёсат соҳасидаги машҳур тадқиқотчилар, Нидерландиянинг Тильбург университети профессорлари Вильгельм Артс ва Джон Геллисенлар Эспинг-Андерсен таснифига қуйидаги танқидий мулоҳазаларни келтирадилар:”биринчидан, Ўрта ер денгизи бўйидаги давлатларни нотўғри ихтисослаштириш; иккинчидан, Австралия ва Океания давлатларини либерал давлатларга киритиш; ва ниҳоят, ижтимоий сиёсатда жинсий омилга эътиборсизлик”14.
И.А.Григорьеванинг ёзишича, “Эспинг-Андерсеннинг монографияси феминистик социология ва феминистик ҳаракат юксалган вақтда пайдо бўлди. Бу унинг аёлларга нисбатан “кўр” ларча муносабати ва ижтимоий сиёсатда гендер тенгсизлик муаммосини ҳисобга олмайдиган ёндашувининг танқидини белгилади”15.
Яна Эспинг-Андерсеннинг ёндашуви ушбу мамлакатда ижтимоий сиёсат олиб боришда давлатнинг бир хил бўлмаган ролини ҳисобга олмайдиган ортиқча “шведоцентрик” бўлиб қолди. Бундан ташқари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш институтларининг ролини инкор қилиш муҳим камчиликлар орасида келтирилди.
Эспинг-Андерсеннинг ўзи уни таснифлашга турли уринишлар ва уларнинг танқидига қандай мослашган?
Феминистик танқид таъсирида у оиланинг роли тўғрисидаги ўз тасаввурларини қайта кўриб чиқди ва уй хўжалиги ишлаб чиқарувчига жиддий рақиб бўлиб қолишига розилик билдирди. Чунки “ўзига ўзи хизмат кўрсата олади”. Ушбу вазиятда хизмат кўрсатиш иқтисодиёти уй хўжаликлари билан рақобатлашиши зарур. Бу қуйидагиларни англатади. Биринчиси: уй хўжаликлари учун хизматлар қийматини пасайтириш. Иккинчиси: агар ўз-ўзига хизмат кўрсатиш учун вақт ёки лаёқатлар етишмаса, хизматларни харид қилиш эҳтиёжини ошириш. Вужудга келаётган оила таркибида аёллар рағбатлари ва афзал кўришларидаги инқилоб туфайли айнан вақт етишмайди16.
Бундан ташқари, Эспинг-Андерсен ўз таснифлашига алоҳида Ўрта ер денгизи турини қўшиш таклифини кўриб чиқди17. У ушбу давлатларнинг ижтимоий сиёсати қатор ўзига хос хусусиятларни бирлаштиришини эътироф этди: ушбу турдаги мамлакатларда маълум ташкилотлар томонидан таъминланадиган нафақалар, ижтимоий хизматларнинг деярли тўлиқ мавжудмаслиги, католик таркибий қисм ва оилавийлик юқори даражаси. Аммо бунда у ушбу мамлакатларда оиланинг ролини давлат ва бозор роли билан қанчалик таққосланувчанлигини жиддий текширувга туриб олди.
1999 йилдаги “Юқори даражада индустрлашган иқтисодиётнинг ижтимоий асослари” асарида Эспинг-Андерсен бозор ва давлатга оилани қўшимча қилган ҳолда ўз моделини бойитди18. Аммо умуман, у танқидни тайёр бўлмаган ҳолда тан олди ва ўз таснифини ва дастлабки чизмасини ўзгартириш йўлидан борди. Таснифлашни яхшилашнинг фойдаси ва катта аниқлиги ҳақидаги далилларга у эски таснифнинг таҳлилий тўлиқлиги далилини қарши қўйди, бу вазиятларнинг фарқли жиҳатлари – бу қандайдир тубдан янги эмас, балки моделнинг умумий мантиқи доирасидаги вариациялардир.

Download 147.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling