4-Мавзу. ХХ асрнинг иккинчи ярми – XXI асрнинг бошларида умумий фаровонлик назариясининг ривожланиши Режа


Download 147.34 Kb.
bet8/24
Sana30.04.2023
Hajmi147.34 Kb.
#1404438
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24
Bog'liq
4-мавзу.ХХ аср 2- ярми – XXI аср бошларида ум. фар. наз. рив

М.Альбер ва П.Козловскининг иқтисодий тартиблар таснифи

Россия-Германия конференцияси материаллари бўйича россиялик ва хорижлик иқтисодчилар ва социологлар томонидан тайрланган “Ижтимоий бозор хўжалиги” (1990) тўпламига кириш мақоласида машҳур немис файласуфи ва иқтисодчиси П.Козловски Германияда ижтимоий бозор хўжалиги ҳодисасини ўрганишни кутиб, француз иқтисодчиси Мишел Альбернинг капитализмнинг замонавий турлари таснифлашига мурожаат қилади. М.Альбер капитализмнинг иккита асосий моделини таклиф қилади: неоамерика (инглиз-саксон) ва рейнча48.


Ушбу моделлар асосида капитализмнинг икки концепцияси ётади. Альбер моделлардан бирини рейнча, деб номлайди, чунки Рейн дарёси бўйича жойлашган мамлакатлар – Швейцария, Германия, Бельгия ва Норвегия – ўхшаш белгиларга эга. Бундай тушунчалар муаллифнинг фикрича, қулай, чунки соф немисчадан кенгроқ Марказий Европа моделига урғу беради.
Козловски Альбернинг концепциясига мурожаат қилиб, унинг таснифида Осиёча капитализм тури мавжуд эмаслигини таъкидлайди. Бироқ Альбернинг мақсади капиталистик маданиятнинг айнан ушбу икки моделининг рақобатбардошлигини кўрсатиш бўлган.
Мақола муаллифи капитализмнинг японча модели америкача моделидан фарқ қилишини, Россиянинг советлардан кейинги капитализми ижтимоий бозор хўжалиги немис моделидан фарқ қилишини, немис модели ўз навбатида, Бевериж, Кейнс ёки Тэтчер кўринишларидаги капитализм Британия моделидан фарқ қилишини эътироф этади49. Аммо айнан иқтисодий тартиб келтирилган икки моделининг қарши қўйилиши Альберни ҳам, Козловскини ҳам қизиқтиради.
Козловски учта асосий тавсифларни келтирадики, унинг фикрича, капитализм ўшалар билан белгиланади: бу биринчидан, хусусий мулкчилик, иккинчидан, хўжалик юритувчи субъектлар хўжалик фаолиятининг рағбати сифатида фойда ва фойдалиликни максималлаштириш ва учинчидан, марказлашган режалаштиришдан фарқ қилиб, бозор ва нарх тизими орқали мувофиқлаштириш50.
Неоамерикача модель амалда бозорни ва капитализмни тақсимлаш ва сиёсий чекловлардан тортиб, уч тавсифидан тўлиқ эркинлаштиришга қаратилган. Рейн модели – бу бозорнинг ижтимоий ва сиёсий тузилмага, ижтимоий сиёсатга қурилиши моделидир51. У яна капитализмнинг монополлашув ва оммавий тенгсизликка олиб борадиган тенденцияларининг мувозанатлашувига алоҳида эътибор қаратади. “Давлат томонидан даромадлардаги тенгсизликларнинг текисланиши, - деб ёзади Козловски, - капитализмнинг рейнча моделида, масалан, давлат барчага олий маълумот олиш имкониятини кафолатлашини кўзда тутади. Шуни таъкидлаш керакки, Германия, Австрия ва Швейцария талабалар олий таълим учун ҳақ тўламайдиган унча кўп бўлмаган мамлакатлар қаторида туради”52.
Мақола муаллифнинг фикрича, капитализмнинг рейн моделида мувозанатлаштиришнинг иккинчи легитим ўлчови прогрессив даромад солиғи, бироқ унга хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун мамлакатларнинг рақобатлашиши билан боғлиқ равишда ҳужум олиб борилмоқда. АҚШ да ҳам прогрессив даромад солиғи амал қилади, аммо 1980 йилларда прогрессия даражаси бир мунча қисқартирилди.
Мувозанатлаштиришнинг учинчи мезонини Козловски меросга солиқ деб номлайди53.
Ва ниҳоят, қуйидагилар муҳим. Рейн моделида давлат, биринчи навбатда, ижтимоий давлат сифатида; 1940 йилларда Ангиля фаровонлик давлати асосчиси У.Бевериж томонидан таклиф қилинган сиёсатга олиб борадиган Англия реформаторлик анъаналаридаги фаровонлик давлати сифатида эмас, балки 1890 йилларда асос солинган Бисмарк анъаналаридаги ижтимоий хавфсизлик давлати сифатида тушунилади. “Рейн анъаналаридаги ижтимоий давлатнинг вазифаси, - деб ёзади Козловски, - нафақат ҳуқуқий давлат томонидан қонун таъсирчанлигининг кафолати, балки ижтимоий давлат томонидан камида ижтимоий хавфсизлик энг кам даражасининг таъминлаши ҳам ҳисобланади. Бироқ бу “умумий фаровонлик давлати” ни тузиш унинг мақсади ҳисобланади, дегани эмас”54.
Капиталистик иқтисодий тартиботларнинг ушбу таснифини ўрганишни Козловски “Инглиз саксон ва рейн моделларини ажратадиган Европача ва ғарб ёндашуви ушбу таснифлашнинг Европа учун қимматлилигига қарамасдан, жаҳон кўламида етарли эмаслиги билан якунлайди. Коммунизм тугаши билан дунё дебатларнинг янги босқичига кирди, бунда фақатгина юқорида эслатиб ўтилган капитализм иккита модели бир-бири билан рақобатлашибгина қолмайди. Ушбу дебатларга капитализмнинг ғарб олами доирасидан ташқарида етакчилик қилаётган моделлари ҳам киритилиши зарур”55.

Download 147.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling