4-Мавзу. ХХ асрнинг иккинчи ярми – XXI асрнинг бошларида умумий фаровонлик назариясининг ривожланиши Режа


Download 147.34 Kb.
bet16/24
Sana30.04.2023
Hajmi147.34 Kb.
#1404438
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24
Bog'liq
4-мавзу.ХХ аср 2- ярми – XXI аср бошларида ум. фар. наз. рив

Гендер ва умумий фаровонлик давлати

Welfare State асосий таснифлашига асосий танқидий огоҳлантиришлардан бири фаровонлик демократияси талқинига гендер жиҳатни менсимаслик бўлган. Ушбу масала Welfare State тизимига гендер ўлчовни киритишга уринишлар муҳокама қилинди. С.С.Ярошенконинг таъкидлашича, масаланинг ушбу жиҳатига қизиқишнинг кучайишига сиёсат ва илм-фандаги устуворликларни синфий мансублигидан келиб чиқиб, иккинчи ўринга қўйилишига олиб келишига ёрдам берди. Чунки ўз манфаатлари йўлида нафақат ишчилар синфи вакиллари баён қилишди, балки бошқа ижтимоий субъектлар, хусусан, жамоат ҳаракатлари – феминистик, экологик, антиглобалистик81 ва ҳ.к. фуқаролик ҳуқуқларини амалга оширишга давлат таъсири ҳам кучайди82.




Гендер ташкил қилувчилари миқдори ҳақида Э.Орлофф

Энн Орлофф (1993 йилда Висконсин университети социология факультети доценти (Мадисон ш.) ҳозирги вақтда Шимолий-Ғарбий университети сиёсат факультети профессори, АҚШ) ўз асарида умумий фаровонлик давлати сиёсатининг тадқиқотига гкендер таркибий қисмнинг киритилганлиги муаммосига мурожаат қилади83.


Тадқиқотчига кўра, тадқиқотлар ечимига қаратилиши керак бўлган масала умумий фаровонлик давлати аёллар учун қиладиган нарсага олиб бормайди. “Гендер” умумий фаровонлик давлати тадқиқотининг тушунчалар аппаратига киритилганлиги (“фуқаро”, “ижтимоий ҳуқуқлар”, “талаблар”, “фаровонлик”), гендер муносабатлар таҳлилий ўлчовларда қатнашадими муҳимроқдир.
Орлофф масала тарихига мурожаат қилади. Ижтимоий таъминотнинг дастлабки дастурлари Ғарбда 1880 йилдан яратилди ва оила даромадларини мустаҳкамлаш учун мўлжалланди, бинобарин, эркаклар боқувчи сифатида, аёллар эса уй бекалари сифатида қаралди. Айни вақтда яратилган тизимлар патерналистик номга эга бўлди, улар боқувчи ота ҳолатини мустаҳкамлади. Давлат ижтимоий таъминотида оналик унсурлари етарли ривожланмади, аёллар ва эркаклар ўртасида тенг ҳуқуқлилик бўлмаган. Ижтимоий сиёсатнинг кейинги ривожланиши ва ислоҳоти патерналистик тизимнинг ушбу дастлабки шарт-шароитлари кучли таъсирида бўлди. Иккинчи жаҳон
урушидан кейин ривожланган капиталистик мамлакатларда эркакларнинг боқувчи сифатидаги ижтимоий ҳуқуқларининг кенгайиши эркак ишчилар ҳаракатининг асосий мақсади бўлиб қолди84.
Мамлакатда патернализм қанчалик ривожланганлиги, Орлоффнинг фикрича, қуйидаги масалаларга мурожаат қилган ҳолда баҳолаш мумкин: 1) давлат қай даражада ижтимоий таъминот бўйича мажбуриятларини зиммасига олади (оила, бозор ва давлат муносабатлари жиҳати); 2) банд ва банд бўлмаган ишчиларни қўллаб-қувватлаш қанақа (стратификация жиҳати); 3) кишилар учун ижтимоий дастурлари қанчалик қулай; 4) ҳақи тўланадиган ишга аёлларнинг кириши қандай; 5) аёлларнинг автоном уй хўжаликларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш имконияти қанақа.
Орлофф фаровонлик давлатларини таснифлаш омиллари тузатишни талаб қилади, деб ҳисоблайди. Эспинг-Андерсен ва бошқа тадқиқотчилар85 томонидан таклиф қилинган умумий фаровонлик давлатлари тартиботларини таснифлашнинг уч омили Welfare State таснифлаши соҳасидаги таққослама тадқиқотлар кенг доирасини бошлаб берди, ижтимоий таъминот ўз тизимлари билан фарқланувчи мамлакатлар турли гуруҳларини ажратиш имконини берди. Бироқ бу таснифлашлар жинс омили уларда ҳисобга олинмаслигидан азият чекмоқда. Шунингдек, ўз таҳлилида Эспинг-Андерсеннинг издошлари ҳокимият муносабатлари омилига таяниб, давлат, бозор ва оила ўртасидаги муносабатларга нисбатан ҳокимият муносабатларига, фаровонликни таъминлаш ишида давлат ва бозор ўртасидаги ваколатларни тақсимлашга катта эътибор қаратди.
Орлоффга кўра, “оила” унсури “давлат – бозор” тандемига қўшилган бўлиши зарур. Ҳақиқатан ҳам ижтимоий ва хусусий ўртасидаги тафовутлар сиёсат ва бозор ўртасидаги тафовут сифатида кўрилади, оилалар фаровонлик товарлари ва хизматлар “хусусий” етказиб берувчилари сифатида менсимайди. Бундан ташқари, ишчи кучининг гендер тақсимоти ҳисобга олинмайди. Гендер ўлчашга мурожаат қилиш фаровонликни таъминлаш учун оилалар ва аёллар ҳақи тўланмайдиган ишининг муҳимлигини эътироф этишга асосланган бўлиши керак.
Эспинг – Андерсен гендер муносабатларига эътиборсизлик билан қарайди, унинг тизимини анча қашшоқлаштиради. Гендер муносабатларини тушуниш, айниқса, ишчи кучининг тақсимланиши меҳнат бозори ва бандлик муаммоларини тадқиқ қилишда кўмаклашади. Кўплаб аёллар тўлиқсиз иш кунида ишлашади, чунки бу уларга уй меҳнати билан чекланмайдиган, балки доимо аёллар зиммасида бўлган яқинлари ҳақидаги ташвишни кўзда тутадиган оилавий мажбуриятларини бажариш “имкониятини беради”86. “Ғамхўр ишчи кучи” нинг феминистик тадқиқоти кўрсатишича, барча саноатлашган ғарб мамлакатларида болалар, кексалар, касаллар ва ногиронлар эҳтиёжларини ҳисобга оладиган фаровонлик кўп даражада давлат, бозор ва ихтиёрий нотижорат ташкилотлари томонидан эмас, балки ўз меҳнати учун компенсация олмайдиган аёллар туфайли хусусий уй хўжаликлари томонидан таъминланган.
Яна шуни ҳисобга олиш керакки, “аёл ишчи кучлари” ташвиш ва уй ишини ўз ичига олади. Аёллар хайр-саҳоват ишларининг катта қисмини улар давлат, хусусий ташкилотлар, корпорациялар ёки оилалар томонидан таъминланишидан қатъий назар, номутаносиб бажарадилар. Тарихан аёллар хайр-саҳоват ташкилотларида ва турли ижтимоий ташкилотлардаги кўнгиллилар орасида устунлик қилганлиги вужудга келди87. Ва бу иш ҳалигача давлат томонидан етарли баҳоланмаган: имтиёзлар билан етарли таъминланмаган ва жамиятда ҳурмат билан фойдаланилмайди.
Ўз таснифлашини ҳокимият ресурслари таҳлилига асослайдиган фаровонлик давлати тадқиқотчилари синфий тузилмаларнинг давлат ижтимоий таъминотига эътиборни қаратдилар, аммо ижтимоий сиёсатда гендер иерархиясининг ролини инкор қилдилар. Ушбу таркибий қисм билан тикланиш меҳнат бозори механизмлари таҳлилидан келиб чиқиб, жинсига боғлиқ равишда таъминланганлик даражаларидаги тафовутларни аниқлаши мумкин.
Орлофф аёлларнинг иккинчи даражали ишчи сифатидаги мақоми унинг ютқазиш ҳолатида бўлишини англатишига эътибор қаратади88. Бугунги кунда ижтимоий таъминот сиёсатининг таҳлилига анъанавий равишда вужудга келган ёндашув ижтимоий сиёсат ва гендер камситишнинг ҳеч қандай алоқаларини аниқлай олмади89. Welfare State уч ўлчовли ҳокимият чизмаси тарафдорлари гендер иерархия билан боғлиқ жиҳатларни эътибордан четда қолдирдилар: 1) тўлиқ сменада ишловчиларга ҳақи тўланмайдиган ишларни бажарадиган ёки уйда иш олиб ишлашни тўлиқсиз иш кунида ишлаш билан уйғунлаштирадиган ишчилардан фарқ қилиб, устунлик берилади; 2) гендер меҳнат тақсимотини мустаҳкамлаш, бунинг натижасида аёлларга ҳақи тўланмайдиган ишларнинг асосий қисмини бажаришларига тўғри келади.
Давлат билвосита гендер меҳнат тақсимотига ёрдам беради. Аёл ижтимоий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлиши учун уй хўжалигини юритиш кўникмаларини намойиш қилиши зарур бўлган вазиятлар маълум90.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, гендер жиҳатларнинг мавжудлиги синфий номутаносибликлар мавжудлигига қараганда, кам даражада ижтимоий таъминот тизими эътиборига муҳтож. Илмий адабиётларда қайд этилишича, ижтимоий таъминот нафақалари ва хизматлари уларнинг танқислиги шароитида фақат энг камбағал индивидларга қулай, жамиятнинг бошқа қатламлари вакиллари неъматлар ва хизматларга эга бўлганлик учун кўпроқ бозорга мурожаат қилишга мажбур. Айни вақтда фаровонлик демократияси либерал блоки давлатларида аёллар аҳолининг жуда катта қисмини ташкил қилиб, у бозор томонидан тақдим қилинадиган хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас ва демакки, эркакларга нисбатан кўп даражада давлат томонидан тақдим қилинадиган хизматлар ва неъматларга боғлиқ бўлади91.
Шундай қилиб, Орлоффга кўра, бозорнинг давлат билан муносабати ва ижтимоий таъминот тизими стратификацияси гендер иерархияси, васийлик ва уйда ишлаш ижтимоий ташкилотлари ва оила ҳукмрон муносабатларини ҳисобга олиб, қайта изоҳланиши мумкин.
Гендер таркибий қисмларни ҳисобга олиш бир мунча бошқа дунёда Эспинг-Андерсен тузган фаровонлик сиёсати таҳлили асосланган таснифлаш кўрсаткичларини кўради.”Таснифлаш биринчи омилининг мазмунини давлат, бозор ва оила муносабатларига қадар кенгайтиришда, - деб ёзади Орлофф, - оилаларнинг ижтимоий фаровонликдаги ҳиссасини, давлат ва оилалар ўртасидаги ижтимоий меҳнат тақсимотининг сиёсий муҳимлигини қайд этишни хоҳлардим. Иккинчи жиҳатнинг номланиши – стратификация бўлиб, жинс тушунчасини киритиш учун етарли даражада эгилувчандир.
Декоммодификация омилига шу нарса тегишлики, индивиднинг меҳнат улуши ва олинаётган неъмат/хизматлар нисбати шундаки, Эспинг-Андерсен ёндашуви ишловчи эркаклар ва аёллар аҳволидаги гендер тафовутларни инкор қилади ва уй хизмати ва васийлик хусусиятларини ҳамда ҳақи тўланадиган ишдан чекланган фойдаланишни ҳисобга олмайди, ушбу камчилик қопланиши керак, айни вақтда ҳақи тўланадиган ва ҳақи тўланмайдиган ишда эркаклар ва аёллар иштироки модели фарқланади, неъматлар ва хизматларни тақсимлашда ҳамда ижтимоий нафақалар билан таъминлашда ҳисобга олинмайди92.
Масалан, бола парвариши бўйича таътил бериш: бир томондан, бу устунликка мисол, бошқа томондан эса ишдаги узилиш иш берувчи билан муносабатлар ва иш ҳақи даражасида акс этиши мумкин93. Уйдаги иш каби болалар, кексалар ва ногиронларни парваришлаш кўпроқ аёллар томонидан амалга оширилади. Бу иш ҳам хизматлардан фойдаланиш – бу меҳнатдаги иштироки даражаси, оилавий аҳволи ва молиявий эҳтиёжлари билан белгиланадиган фуқаролик ҳуқуқи экан, ҳисобга олинган бўлиши зарур. Яна шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, деб қўшимча қилади Орлофф, сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқлари ҳалигача аёллар учун тўла ҳажмда қулай эмас, хусусан, оилавий ҳуқуқларнинг ўзгаришини қайта кўриб чиқишни талаб этади.
Шундай қилиб, фаровонлик давлатининг гендер муносабатларига таъсиридан самарани пухта баҳолаш учун тадқиқот негиз омилларига ва фаровонлик давлати моделларини таққослаш Welfare State таркибини белгиловчи иккита янги жиҳат билан тўлдирилиши керак. Ҳақи тўланадиган ишга кириш жиҳати шуни акс эттирадики, аёллар қай даражада (айниқса, эрли аёллар ва оналар) бундай ишларни – иқтисодий ва сиёсий мустақилликнинг муҳим манбаини олишга ишончи комил. Аёлларнинг бошқариш қобилиятлари жиҳати кўрсатишича, у уй автоном хўжаликларини тузишга ва уларни бошқаришга қай даражада лаёқатли, иқтисодий жиҳатдан мустақил қолиш учун никоҳ тузишга мажбурлашдан унинг эркинлик даражасини аниқлаш имконини беради.



Download 147.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling