4-Мавзу. ХХ асрнинг иккинчи ярми – XXI асрнинг бошларида умумий фаровонлик назариясининг ривожланиши Режа


йиллар: фаровонлик давлатларининг (тартиботларининг) беш гуруҳи


Download 147.34 Kb.
bet15/24
Sana30.04.2023
Hajmi147.34 Kb.
#1404438
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24
Bog'liq
4-мавзу.ХХ аср 2- ярми – XXI аср бошларида ум. фар. наз. рив

2000 йиллар: фаровонлик давлатларининг (тартиботларининг) беш гуруҳи


Фаровонликка қарши тартиботлар. Ушбу гуруҳ мамлакатлар фаровонлигининг хусусиятлари давлатлар жавобгарлиги, шу жумладан, ижтимоий барқарорлигининг юқори даражасидир. 14 та мамлакат мужассамлаштирган гуруҳ, асосан, Шарқий Европа ва айрим илгари СССР га кирган мамлакатлар, Исроил, Лотин Америкасининг жанубий қисмидаги мамлакатлар ва Коста Рикани ўз ичига олади.
Фаровонликка қарши давлатлар фаровонликни таъминлаш бўйича давлат дастурларида фаол иштирок этадилар ва нисбатан самарали хизматлар кўрсатадилар, бу ҳақда қизларни қабул қилиш статистикаси ва вакцинация далолат беради. Ушбу мамлакатларда ғарбдаги умумий фаровонлик давлатлари дастурларига яқин бўлган қатор ижтимоий барқарорлик дастурлари ўтказилади. Исроил ва Коста-Рикадан ташқари, ушбу кластерга иккита пухта географик ҳудудлар ва тарихий ўтмиш иккита тури мос келади. Ушбу кластерга пост совет макони мамлакатлари ва Жанубий Америка жанубий конусининг нисбатан саноатлашган мамлакатлари ҳам киради. Ушбу тартибот тури нисбатан паст тенгсизлик ва бир хил маданиятга эга ўртача даромад даражасини кўзда тутади.
Беқарорлик тартиботлари. Ушбу гуруҳга кирадиган мамлакатларнинг хусусиятлари – жамият олдидаги жавобгарлик паст даражаси, паст умр кўриш давомийлиги ва ўрта таълимнинг кам тарқалганлиги. Барча ушбу мамлакатлар Жанубий Сахарда жойлашган ва “оғриқли беқарор” деб номланиши мумкин. Улар халқаро тушумлар (хъалқаро ёрдам ёки пул ўтказмалари) оқимларига жуда боғлиқ.
Қатор ушбу гуруҳга кирувчи мамлакатлар (Индостан ярим оролида жойлашган мамлакатлар ва Папуа – Янги Гвинея мамлакатлари) умр кўриш давомийлиги юқори кўрсаткичлари, аммо айни вақтда ёшлар орасида саводсизлик юқори даражаси (бу қатор жойларда қизларда юқори маълумот даражаси мавжудлигини истисно этади) билан тавсифланади; ушбу мамлакатлар “саводсиз беқарорлик” тартиботлари каби малакалаштирилган бўлиши мумкин. Ушбу тартибот турининг тавсифлари паст даромад, собиқ мустамлакалар мероси ҳисобланади, аммо бунда катта маданий хилма-хиллик ҳам мавжуд. Яна ушбу тартиб учун хос бўлган паст стратификация даражасини қайд этиш жоиз.
Юқори харажатли оғриқли беқарорлик тартиби. Сўровлар биринчи босқичи вақтида беқарорлик тартиботлари доирасида “оғриқли беқарорлик” кичик гуруҳи ажратилди. Сўровларнинг иккинчи босқичи (2000 й.) кўрсатишича, ушбу гуруҳда жиддий ўзгаришлар юз берди. 2000 йилда мамлакатлар гуруҳи ажратилган бўлиб, ўртача даромад даражасига ва таълимга ва соғлиқни сақлашга нисбатан юқори харажатларга, фаровонлик ва юқори саводхонлик даражасига сезиларли таъсирга эга, аммо аҳоли касалланиши юқори даражасидан далолат берадиган, паст умр кўриш давомийлигига эга мамлакатларни ўз ичига олди. Бу кластер ВИЧ –ОИТС пандемиясидан жиддий азият чекаётган Жанубий Африканинг бешта мамлакатини ўз ичига олади.
Норасмий барқарорлик тартиботлари. Ушбу гуруҳ юқори фаровонлик ва ўртача давлат жавобгарлиги даражасига (кўпроқ паст) эга 16 та мамлакатни ўз ичига олади. Ушбу мамлакатлар фаровонликка қарши давлатлардан ролининг пастлиги ёки ижтимоий ҳимоя мавжудмаслиги, давлат харажатларининг кам даражаси билан ажралиб туради.
Ушбу вазиятда тадқиқотчиларнинг фикрича, барқарорлик ва фаровонликнинг мавжудмаслиги бошқа (нодавлат ва хорижий бўлмаган) норасмий механизмлар билан юмшатилади. Ушбу тартиботга эга давлатлар дунёнинг бир қанча минтақаларида жойлашган: бу Хитой ва кўпгина Кореядан Тайланд ва Шри-Ланкагача кўплаб Шарқий Осиё мамлакатлари; қолганлари Жанубий ва Марказий Америка мамлакатлари ҳамда Эрон, Туркия ва Тожикистондир. Ушбу гуруҳ мамлакатлар асосан, (аммо мажбурий эмас) ўртачадан паст даромадлари, юқори иқтисодий ўсиш суръатлари, кучсиз демократия даражаси ва даромадларни тақсимлашдаги юқори тенгсизлик билан ажралиб туради. Маданий ва тарихий жиҳатдан ушбу кластерни бошқалари билан таққослаш қийин. Улар бир хил ва бир хил бўлмаган миллатларни бирлаштиради ва модернизациялаш турли йўлларини намойиш этади.
Пул ўтказмаларига асосланган норасмий барқарорлик тартиби.Бундай тартиб ташқи молиявий оқимларга юқори боғлиқлик билан фарқланиб, ялпи миллий даромаднинг ўртача 9% ини ташкил этади. Ушбу гуруҳга асосан, Кариб минтақаси ва Марказий Америка мамлакатлари ҳамда Эквадор, Марокко ва Шри-Ланка киради. Бу ерда миграция ва пул ўтказмалари норасмий барқарорликнинг янги ва устувор механизмини яратади.
Ўтказилган тадқиқотлар натижалари бўйича олимлар шундай хулосага келдилар: пухта ва барқарор фаровонлик тартиботлари ривожланаётган дунёда ҳам мавжуд. Ушбу мамлакатларнинг хусусиятларини ўрганишда бу аввалги ривожланишига боғлиқ мамлакатлар эканлигини ҳисобга олиш лозим.



Download 147.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling