4-Мавзу. ХХ асрнинг иккинчи ярми – XXI асрнинг бошларида умумий фаровонлик назариясининг ривожланиши Режа


Download 147.34 Kb.
bet5/24
Sana30.04.2023
Hajmi147.34 Kb.
#1404438
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
4-мавзу.ХХ аср 2- ярми – XXI аср бошларида ум. фар. наз. рив

Фаровонлик моделлари ва ҳокимият

Мэннинг модели


Инглиз тадқиқотчиси Мэннинг асосида ижтимоий таъминотнинг иқтисодий жиҳатлари эмас, балки ижтимоий муаммолар ечимини бошқариш сиёсий тизимининг хусусиятлари ётадиган таснифлашни таклиф қилди28.


Мэннинг қуйидаги моделларни ажратади: плюралистик, элит, корпоратив ва марксча.
Плюралистик модель.
“Америка сиёсатшунослигига классик либерал қараш шундан иборатки, - деб ёзади Мэннинг? - сиёсий тизим плюралистик. Бу у ташқи таъсир учун очиқ ва фуқаролар якка ёки ташкилий гуруҳларда ижтимоий сиёсатни таъминлаш ва шакллантиришга таъсир кўрсатиш кўплаб имкониятларига эга, демакдир. Танланма сиёсий тизим ўринли бўлган ҳолат сиёсатчилар ўз сайловчиларининг манфаатлари тўғрисида ғамхўрлик қилишга мажбурлигини билдиради. Улар ижтимоий соҳа корхоналарининг ҳолати ҳақида фуқароларнинг тақризини қабул қиладилар ва кузатилаётган масалаларни ҳал қилишга уринадилар. Яна ижтимоий сиёсат ушбу моделини амалга оширишга жиддий таъсирни босим ўтказадиган қуйидаги гуруҳлар кўрсатадилар: ихтиёрий уюшмалар, черковлар, касаба уюшмалари ва ишбилармонлик ташкилотлари бўлиб, улар сиёсатда ўзларининг манфаатларини илгари сурадилар”29.


Элиталар модели
Реал ҳаётда оддий кишиларда ижтимоий сиёсатга таъсир кўрсатиш қийин. Сиёсат қиладиган, шу жумладан, ижтимоий сиёсатни амалга оширадиган кишилар дунёси шунга қарамай, ёпиқ ва ташқи таъсирлардан ҳимояланган. Ушбу дунёда маълум сиёсий тармоқлар, яъни йиллар давомида ишлаб чиқилган йўналишлар бўйича ўзаро таъсир, алоқалардан фойдаланиш катта аҳамият касб этади. Бу элиталар дунёси бўлиб, унда маълум доирадаги таъсирчан индивидлар ва гуруҳлар умумий дунёқарашлари билан сиёсатни белгилайдилар. Масалан, юқори француз давлат хизматчилари амалда тўлиқ Миллий маъмуриятчилар мактаби битирувчиларидан танлаб олинадилар; Буюк Британияда бу маълум элитар ўқув юртларининг битирувчиларидир. Ушбу асосий ўйинчилар асосан, мос келадиган ва оқилона ижтимоий сиёсат ҳақида умумий ғояларга эга ва қарашларни ажратадилар, сиёсий ҳаракатларнинг қандай кўринишлари маълум ҳолатларда амал қилиши мумкинлиги ҳақидаги уйдирмалар янада ёмондир. Масалан, очиқ ҳукумат плюралистик моделида эслатиб ўтилган гуруҳлардан кўплари реал воқеликда элита вакиллари томонидан бошқарилади.


Корпоратив модель

Бошқа нуқтаи назардан, ижтимоий сиёсатни шакллантирган гуруҳлар замонавий индустрлашган жамиятларда ҳокимият корпоратив тузилмаларида вужудга келган бир қанча элиталарга нисбатан, кам даражада маданий интеграциялашган элитадан пайдо бўлади. Учта асосий корпоратив гуруҳларнинг мавжудлиги кўзда тутилади: ҳокимият ва ишчилар манфаатларини мужассамлаштирадиган касаба уюшмалари, бизнес-ҳамкорлар ва давлат. Ушбу уч гуруҳлар ўртасида ижтимоий сиёсат шакли ва таркибини белгилайдиган асосий ҳокимият блоклари тақсимланган. Улар бир-бирлари билан доимий мунозараларда иш ҳақи даражаси, ижтимоий ва бошқа хизматларга ижтимоий харажатлар, буларнинг ҳаммасини таъминлаш учун зарур бўлган солиқ ставкалари ва давлат аралашувининг тури (таъминот, тартибга солиш ва ҳ.к.) ни белгилаган ҳолда савдолашадилар. Бу кўплаб кўплаб Европа мамлакатлари, айниқса, Германия ва Франция учун хосдир. Бироқ кучсиз ва ҳимояланмаган гуруҳларнинг маълум эҳтиёжлари доирасидан тушиши ёки инкор қилиниши мумкин бўлган вазият шу сингари савдо жараёнининг мумкин бўлган ва реал оқибати ҳисобланади.




Марксча модель

Фаровонлик давлати ижтимоий сиёсатининг охирги модели жамиятдаги ижтимоий сиёсат бизнес-ҳамкорлар томонидан шакллантирилишига асосланади. Ушбу модель доирасида иқтисодий ҳокимият томонидан тан олинадиган фақат битта асл элита мавжуд бўлиши эътироф этилади.


Мэннинг ушбу ёндашувни марксча сифатида ўрганади, чунки ижтимоий сиёсат бутун тизими ушбу вазиятда кучли иқтисодий гуруҳлар манфаатларига мослашади. Касаба уюшмалари, маҳаллий ва марказий ҳукуматлар каби иқтисодий жиҳатдан кучли гуруҳлар ўртасида низолар бўлиши мумкин. Улар ижтимоий сиёсатнинг маълум соҳасида манфаатларга эга, ушбу модель иқтисодий қизиқишларнинг устун келишини тасдиқлайди.

Download 147.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling