4 мавзу. Ижтимоий ишнинг асосий – тушунчалари режа
Download 42.67 Kb.
|
f2bde0d680432bbcbf22ce3f9d18d9aa ИЖТИМОИЙ ИШНИНГ АСОСИЙ – ТУШУНЧАЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Илмий назария
Субординация (хизматда: кичикларнинг даражама-даража катталарга бўйсуниши) муносабатлари – бошқарув органлари, меҳнат жамоалари ва алоҳида шахслар ўртасидаги алоқалари бўлиб, бошқарув фаолияти умумий мақсадни амалга оширишда бирининг иккинчисига бўйсунишини тақозо этади.
Координация (ўзаро мувофиқлаштириш) муносабатлари – бошқарувчилик жараёнида индивидуал ва умумий мақсадларни амалга ошириш мобайнида ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириш ниятида бевосита тенг ҳуқуқда бўлган иштирокчилари ўртасидаги алоқа ва муносабатлар тушунилади. Ижтимоий ҳаётдаги иқтисодий, сиёсий, маънавий ва ижтимоий жараёнлар ўртасидаги ўзаро алоқаларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш ижтимоий ишда тизимлилик, комплекслик ролини кучайтириш, ҳамда бошқарувчилик механизмида координация муносабатларининг аҳамияти каттадир. Ижтимоий тизимлар учун, юқорида қайд этганимиздек, инсон бу тузилманинг асосий компаненти бўлиб ҳисобланади. Тизимнинг турли тартибли структура (тузилма) компонентларининг ўзаро таъсири уларда корреляцион (ўзаро боғланган) алоқалар аҳамиятини оширади, уларнинг маъноси-сабаб-оқибатли алоқалари баъзида тизим ҳаракатининг сабаб ва оқибатларининг бутун бир жамланмасининг мураккаб уйғунлигини воситали равишда намоён қилади. Бу айниқса ўзаро боғлиқлик ҳар томонлама чуқур ва кўп даражали характерда бўлиб, у ёки бу кўрининшнинг сабаби ўз оқибатларига бевосита ёки билвосита таъсир этиши мумкин бўлган ижтимоий фаолиятнинг назарияси ва амалиётига хос ҳодисадир. Ижтимоий иш назарияси ҳар қандай илмий назария каби экспериментал маълумотлар, амалий тажриба, олдинги назарий ишланмалар, тахминлар ва фаразларни изчиллик билан англаш ва ўзлаштириш орқали ривожланади. Шунинг учун ижтимоий ишнинг тузилмавий илмий назарияси шартли равишда унинг асосини ижтимоий ишнинг амалий тажрибаси бўлган пирамида шаклида тасаввур этиш мумкин, яъни ижтимоий ҳимоя органлари, муассасалари тизимида аҳолига ижтимоий ёрдам, мадад ва хизмат кўрсатувчи мутахассисларнинг амалий касбий тажрибасини ҳам қамраб олади. Айнан шу асосда ишга доир аксиома ва хулосалар, эмпирик қоидалар ва тавсиялар, таърифланади. Худди шу асосида билимларнинг кейинги мантиқий шакллари ташкил топади. Бу билимлар эса ижтимоий ишнинг қонуниятлари, технологик алгоритмлари ва принципларига эга бўлган илмий йўналишни яратади. Воқеъликни билиш, англаш, ўрганишнинг мантиқий шакллари бўлган назария ва амалиёт фан ва тажрибани боғловчи халқа бўлиб илмий назариянинг асосий мазмунини ташкил этади ҳамда назарий қоидаларни воқеълик билан мантиқий тарзда мувофиқлаштиради. Илмий назария – ғоялар, фаразлар ва тахминлар, қонунлар ва принциплар жамланмасининг тушунчаларда ифодаланишдир. Билим ҳамиша воқеъликни ўзгартириш учун эгалланади. Шунинг учун ижтимоий иш билимининг мантиқий фан сифатида таркибий жиҳатдан учта даражага бўлиш мумкин: бошланғич эмпирик асос, яъни тадқиқотнинг бевосита предмети сифатида ижтимоий иш амалиёти; семантик (сўз ёки ибора маъносида) воситалар сифатидаги мантиқий шакллар ёрдамида амалиётда мантиқий умумлашмалар, хулосалар, аксиома ва фаразларни изоҳлаш, қонуниятлар ва тенденцияларни анқлаш имконияти вужудга келади; амалий аҳамиятга эга бўлган ва амалий фаолиятни ўзгартириш ва мукаммаллаштиришга йўналтирилган янги мантиқий хулосалар, тавсиялар, қоидалар ва принциплар тизими. Ижтимоий иш илмий билимларининг мантиқий шакллари унинг тушунчавий аппарати ҳисобланади, яъни тушунчалар мажмуаси ҳисобланади. Улар ёрдамида ижтимоий ишга хос бўлган ҳодисаларни шунингдек улар ўртасидаги алоқаларнинг муҳим хусусиятлари ва белгиларини қайд этиш умумлаштириш имконияти пайдо бўлади. Бунга эса мавҳумлаштириш, ғоялаштириш, умумлаштириш, таққослаш усулини қўллаш орқали эришилади. Тушунчалар мажмуаси ижтимоий ишнинг бутун тўқимасини - унинг моҳияти, предмети, функцияларидан тортиб унинг самарадорлик мезонларигача қамраб олади. Ижтимоий ишнинг тушунчалар мажмуаси илмий назария сифатида уч гуруҳга бўлиш мумкин: унинг моҳиятини тавсифловчи тушунчалар; унинг технологик жиҳатларини тавсифловчи тушунчалар; унинг сифат ҳолатини тавсифловчи тушунчалар. Ижтимоий ишда тушунчалар – ижтимоий жараёнлар ўртасидаги муҳим, анча барқарор ва такрорланувчи алоқаларни ифодалашга имкон берадиган муҳим мантиқий шаклдир. Айнан тушунчаларнинг ўзаро алоқаси ва таъсири туфайли, унинг қонуниятлари, тенденциялари, принциплар ва қоидаларни ифодалаш мумкин. Бу соҳадаги тушунчаларнинг икки даражасини ажратадилар: ижтимоий ишнинг оддий шаклдаги аниқ тасаввур этиш мумкин бўлган тушунчалар ҳамда бирламчи тушунчаларни мантиқий талқин этиш орқали шаклланган тушунчалар. Download 42.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling