4-мавзу. Ижтимоий соҳа кўчмас мулк объектлари ва улардан фойдаланиш


Бино ва иншоотларнинг иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари фаолиятига ихтисослашуви ва тармоқ хусусиятлари


Download 90.5 Kb.
bet2/8
Sana15.02.2023
Hajmi90.5 Kb.
#1201601
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
4k мавзу Ижтимоий соҳа кўчмас мулк объектлари ва улардан фойдаланиш

4.2. Бино ва иншоотларнинг иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари фаолиятига ихтисослашуви ва тармоқ хусусиятлари
Иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва соҳаларида фойдаланиладиган бино ва иншоотлар мазкур тармоқларнинг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнлари хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ўзига хос конструктив-лойиҳавий хусусиятларга эга бўлади. Ҳар қандай бино ва иншоотлар фойдаланиш мақсадидан келиб чиққан ҳолда ихтисослашади. Шу сабабли бино ва иншоотлар қурилишини режалаштириш ва улардан фойдаланишни ташкил этишда уларнинг ихтисослик хусусиятларини инобатга олиш муҳим аҳамиятга эга. Бинолар ихтисослик хусусиятларига кўра тўла ихтисослашган, қисман ихтисослашган ва фойдаланишга ихтисослаштирилган бўлади. Тўла ихтисослашган биноларни қуриш одатда, лойиҳа-қурилиш ташилотлари томонидан махсус лойиҳаланади. Тўла ва мукаммал ихтисослашган бинолар қуриш учун тайёрланган лойиҳалар қурилиш жараёнига такрор ва такрор қўлланилади ва улар типавой (бир хил тузилишдаги) бинолар дейилади. Бир хил тузилишдаги бинолар қурилишини ҳамда уларга ишлатиладиган қурилиш материаллари ва конструкцияларини кўп миқдорда ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш ва бундай жараёнда кўплаб бинолар қуриш серияли бинолар қуриш дейилади.
Бино ва иншоотларнинг ихтисослашуви билан боғлиқ тармоқ хусусиятларини таълим муассасалари бинолари мисолида кўриб чиқсак янада тушунарли бўлади.
Маълумки, Республикамизда таълим тизимини Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида ислоҳ қилиш жараёнида таълим муассасалари моддий-техника баъзасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Таълим муассасалари биноларини капитал таъмирлаш, янги бинолар қуриш ва уларни давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ жиҳозлаш, замонавий техника ва технологиялар билан таъминлаш мақсадида улкан ишлар амалга оширилмоқда.
Бинолар таълим муассасаларида ўқув жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган барча шарт-шароитларни яратиш учун хизмат қилади. Бинолар тузилиши жиҳатидан маълум йўналишда фойдаланишга ихтисослашган бўлади, улардан ўқув жараёни ва таълим муассасаси фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган турли мақсадларда фойдаланилади. Масалан, бир бинода ўқув хоналари, лабораториялар, маъмурий бошқарув аппарати, деканат, кафедралар ва бошқа ўқув жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ бўлимлар фаолият кўрсатиши мумкин. Аммо бино унинг асосий функционал вазифаси ҳамда бино майдонининг асосий қисмидан қандай вазифада фойдаланилишига қараб номланади.

Download 90.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling