демографик ҳолатнинг ҳам аҳамияти катта. Ижтимоий соҳа деганда, биринчи навбатда таълим-тарбия, спрот-соғломлаштириш, тиббиёт муассасалари, маиший хизмат кўрсатиш ва бошқа аҳоли ҳаёт фаолиятини ташкил этиш учун хизмат қилувчи муассасалари тушунилади. Ижтимоий соҳа объектларни шундай жойлаштириш керакки, аҳолига керакли, фойдали ва ҳар томонлама қулай бўлиши лозим. Масалан, аҳоли зич жойлашган, транспортда бориб – келиш қулай жойларга клиника ва касалхоналарнинг қурилиши, ёшларнинг сони нисбатан кўп булган ерларга коллеж ва лицейларнинг жойлаштирилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Ижтимоий соҳа объектларини баҳолаётганда у жойлашган жой инфраструктураси хам аҳамиятга молик омил сифатида майдонга чиқади. Яна ўша клиникаларни мисол қилиб оладиган бўлсак, улар қанчалик аҳоли зич жойлашган ҳудудда бўлса, муассаса жойлашган ҳуддуда дорихоналар ва бошқа тиббий хизматлар кўрсатиш инфратизимига тегишли субъектлар (УЗИ, рентген, физ.кабинетлар ва ҳ.к.) мавжуд бўлса, ўрганилаётган объект фаолиятини сифатли ташкил этишга ижобий таъсир кўрсатади ва бундай объектларнинг баҳоси хам шунчалик юқори бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |