4-мавзу. Ижтимоий соҳа кўчмас мулк объектлари ва улардан фойдаланиш
Download 90.5 Kb.
|
4k мавзу Ижтимоий соҳа кўчмас мулк объектлари ва улардан фойдаланиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бозор рақобатбардошлиги.
Табиий муҳит омили. Бино ёки иншоотдан фойдаланиш жараёнида маълум бир ишлаб чиқариш тури учун жойнинг ёки ён-атроф хусусиятларининг ўзгариши, бинонинг фойдали хизмат даврини (умрини) ўзгартиришга олиб келиши мумкин. Ушбу ўзгаришлар ҳудудий ёки илмий даражадаги зоналаштиришнинг ўзгаришидан, коммунал тизимидаги ўзгаришлардан, демографик ва иқтисодий омиллардан келиб чиқиши мумкин.
Бозор рақобатбардошлиги. Бозор қийматга қаратилган баҳолашни ўтказишда маълум бир турдаги мулкка бўладиган талаб ва таклифлар таҳлили кўриб чиқилади. Талабнинг таклифдан ошиб кетиши бино қийматининг ошишига ва ҳисобот якунининг хақиқатга мос келмаслигига олиб келади, ваҳоланки, баҳолаш жараёнида санаб ўтилган омиллар ҳисобга олинган бўлса ҳам. Баҳоланувчи объект технологик, даромад келтирувчи мулк бўлса, у ҳолда унинг бозордаги рақобатбардошлиги юқори бўлади ва унинг қийматига ижобий таъсир этади. Объект қийматига таъсир қилувчи омилларнинг хусусий ҳоли сифатида республикамизда ижтимоий соҳада фойдаланиладиган кўчмас мулкни баҳолашга таъсир қилувчи омилларни келтириб ўтиш мумкин. Аналог объектлар топишнинг қийинлиги. Ҳозирги кунда кўчмас мулк бозорида, айнан, ижтимоий соҳа объектлари секторининг мукаммал даражада ривожланмаганлиги баҳолаш жараёнида бирмунча қийинчиликлар келтириб чиқаради. Амалда кўчмас мулкни баҳолаш жараёни, ушбу мулкнинг жуда кўп индивидуал хусусиятларини ҳисобга олувчи мураккаб иш бўлганлиги сабабли, баҳолаш жараёнида жуда аниқ ва яққол кўрсаткичлар муҳим аҳамият касб этади. Бундай аниқ маълумотлар эса бозор секторларида мавжуд аналоглар орқали олинади. Ўз – ўзидан кўриниб турибдики, ҳозирги кунда айнан ижтимоий соҳада аналог объектлар масаласи Баҳоловчилар учун муаммоли вазиятлар туғдирмоқда. Ижтимоий соҳада фойдаланиладиган кўчмас мулкни баҳолашга таъсир қилувчи омиллардан яна бири, бу шу турдаги кўчмас мулкнинг нотижорат мақсадларда фойдаланилишидир. Маълумки, кўчмас мулкни баҳолашда даромад ва ҳаражат, ҳамда қиёсий усуллардан фойдаланилади. Ижтимоий соҳа объектларини баҳолашда эса бу уччала усулни қўллаб, энг қулайини танлаш имконияти бир мунча чекланган бўлади. Баҳолашнинг даромад усули кўпрок даромади барқарор бўлган объектларга нисбатан қўлланса, қиёсий усулда аниқ аналоглар талаб қилинади. Демакки, ижтимоий соҳада қўлланиладиган кўчмас мулкни баҳолашда ҳозирги кунда маълум чекланишлар мавжуд. Ижтимоий соҳада фойдаланиладиган кўчмас мулкни баҳолашда Download 90.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling