Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети


Download 21.73 Kb.
bet1/4
Sana15.08.2023
Hajmi21.73 Kb.
#1667356
  1   2   3   4
Bog'liq
такриз Азизова С


Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети
Радио ва мобиль алоқа факультети Электроника ва радиотехника кафедраси катта ўқитувчиси С.А.Азизованинг “Электроника ва схемалар 1” фанидан “Яримўтказгичли диодлар” мавзусидаги очиқ маърузасига


ТАҚРИЗ

Очиқ маъруза дарси 15.11.2022 йилда 5-жуфтликда САЕ002 (121-130-131-21) гуруҳига олиб борилди. Гурухларда 46 та талаба бўлиб, шундан 40 таси дарсга қатнашди. Талабалар давомати LMS тизимига киритилди.


Маъруза дарсида С.А.Азизова олдинги мавзу бўйича савол жавоб ўтказди, асосий таърифлар ва маълумотлар хақида талабаларнинг тайёргарлигини текширди. Сўнгра янги маъруза мавзусини ҳамда режасини эълон қилди. Маърузачининг янги мавзу бўйича барча хужжатлари LMS тизимига киритилган ва календар режа асосида олиб борилди. Дарс мавзуси тасдиқланган “Электроника ва схемалар 1” фани ўқув дастури ва силлабусига тўлиқ мос келади.
Мавзунинг дастлабки қисмида яримўтказгичлар, уларнинг яратилиш тарихи, электроникада тутган ўрни хақида умумий маълумотлар берди. Шундан сўнг, яримўтказгичларнинг турларини айтиб мавзунинг асосий қисмига ўтди. Яримўтказгич диодлар таърифи, яримўтказгич диодлар ишлаш принципини талабаларга тушинтириб берди. Яримўтказгич диодлар қўлланилиш соҳалари, яримўтказгичли диодларнинг схемалардаги вазифаси ҳақида маълумотлар айтиб қурилмалар мисолида тушунтирди.Яримўтказгичли диодлар турлари, тўғриловчи диодлар, стабилитронлар ҳақида тақдимот материалларида келтирилган схемалар орқали кўрсатиб, назарий маълумотларни етказди. Яримўтказгичли диодлар Волт-Ампер характеристикаси, параметрлари, температурага боғлиқлиги, диод модели, идеал диоднинг математик модели тақдимот орқали талабаларга тушинтирди.
Маъруза давомида мавзуни ёритувчи асосий тушинчалар, ифодалар ва вақт диаграммалардан иборат тақдимот материалларини келтирди. Маърузачи асосий маълумотлар бўйича қисқа видео ролик тақдим этди, бундан ташқари вазифалар бериб ўтди. Дарс давомида талабалар асосий маълумотлар билан таништирилиб уларга қўшимча маълумотлар тарқатма материаллар сифатида берилди. Дарс оҳирида талабалар берган саволларга жавоб берди.
С.А.Азизова дарсни маҳорат билан ўтди ва талабалар ҳам дарс давомида актив бўлиб ўқитувчи билан савол-жавоб орқали мулоқотда бўлишди, маърузачининг билими чуқурлигини талабаларнинг берган саволларига жавобидан билиниб турди. Маърузачи томонидан мавзуни ҳар тамонлама тўлиқ ёритиб, тушинтириб берди.

Download 21.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling