Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети


Download 21.73 Kb.
bet3/4
Sana15.08.2023
Hajmi21.73 Kb.
#1667356
1   2   3   4
Bog'liq
такриз Азизова С

Камчиликлар: Дарс давомида мавзу бўйича тестлар ёрдамида талабалар бахоланмади.
Таклиф: Яримўтказгичларда ўтиш жараёнларини анимацион тақдимотлар билан кўрсатилса дарс янадаям қизиқарли ўтар эди. Маъруза дарсида талабаларнинг фаоллигини янада ошириш учун педагогик технологияларни қўллаш тавсия этилди.
Келтирилган камчиликларга қарамасдан С.А.Азизова талабаларга ўз билимини етказа оладиган, салоҳиятли ва малакали педагог эканлигини кўрсата олди.
Маърузачи С.А.Азизованинг очиқ дарси юқори савияда ўтди.

ТАТУ
“Электроника ва радиотехника”


кафедраси катта ўқитувчиси Х.Х. Шоюсупова

Электроника ва Радиотехника кафедраси мажлисининг


11 Баённомасидан
КЎЧИРМА
Тошкент шахри 23.11.22й
ҚАТНАШДИЛАР: кафедра мудири Саттаров Х.А., профессор: Юсупов А.; доцентлар Фазилжанов И.Р., Тошматов Ш., катта ўқитувчилар: Шоюсупова Х.Х., Сабирова У.Ш., Нуштаева О.Х., Азизова С.А., Газиева В.А., Арзиев Д.А, Эгамбердиев М.П, Байжонова Л.Э., Холмонов Ш.Қ, Рагачурина Н.А; ассистентлар: Нурмухамедова Т.У., Фазилжанов Х.И., Абдуллаев А.Х., Тешабаев Х.Н., Мусаджанова Н.А., Тоиров М.Т.
Қатнашмадилар: Х.С. Соатов


Кун тартиби


  1. Очиқ дарслар тахлили.

Сўзга чиқдилар: кафедра мудири Х.Саттаров сўзга чиқди. У таклиф этилганлар ва кафедра ўқитувчиси 2022 йил 15 ноябрь санаси А бино 320 хонада 5 жуфтликда соат 15:00 да САЕ002 (121-130-131-21) гуруҳига “Электроника ва схемалар 1” фанидан “Яримўтказгичли диодлар” мавзусидаги маъруза машғулотидан очиқ дарсида қатнашганлигини айтиб ўтди.
Маъруза машғулоти бошланишида талабалар давомати олинди. Талабалар билан олдинги маъруза машғулотилари бўйича савол жавоб ўтказилди, бунда талабаларнинг олдинги дарслар ўзлаштиришидан келиб чиқиб ўтиладиган янги мавзу юзасидан назарий маълумотларга тўхталиб ўтди. Мавзунинг дастлабки қисмида Мавзунинг дастлабки қисмида яримўтказгичлар, уларнинг яратилиш тарихи, электроникада тутган ўрни хақида умумий маълумотлар берди. Шундан сўнг, яримўтказгичларнинг турларини айтиб мавзунинг асосий қисмига ўтди. Яримўтказгич диодлар таърифи, яримўтказгич диодлар ишлаш принципини талабаларга тушинтириб берди. Яримўтказгич диодлар қўлланилиш соҳалари, яримўтказгичли диодларнинг схемалардаги вазифаси ҳақида маълумотлар айтиб қурилмалар мисолида тушунтирди.Яримўтказгичли диодлар турлари, тўғриловчи диодлар, стабилитронлар ҳақида тақдимот материалларида келтирилган схемалар орқали кўрсатиб, назарий маълумотларни етказди. Яримўтказгичли диодлар Волт-Ампер характеристикаси, параметрлари, температурага боғлиқлиги, диод модели, идеал диоднинг математик модели тақдимот орқали талабаларга тушинтирди.
Машғулот давомида ассистент ва талабалар орасида савол-жавоблар диалоги бўлиб турди, маъруза машғулоти кульминацион моментларида талабалар ўз фикрларини, мулохазалари айтиб туришди, бу фаоллик машғулот самарали ўтганлигини кўрсатди.

Download 21.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling