Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети


Камчилик Дарс давомида мавзу бўйича тестлар ёрдамида талабалар бахоланмади. Таклиф


Download 21.73 Kb.
bet4/4
Sana15.08.2023
Hajmi21.73 Kb.
#1667356
1   2   3   4
Bog'liq
такриз Азизова С

Камчилик Дарс давомида мавзу бўйича тестлар ёрдамида талабалар бахоланмади.
Таклиф: Маъруза дарсида талабаларнинг фаоллигини янада ошириш учун педагогик технологияларни қўллаш тавсия этилди.
Келтирилган камчиликларга қарамасдан С.А.Азизова талабаларга ўз билимини етказа оладиган, педагог эканлигини кўрсата олди.
Қарор қилинди:
1. Катта ўқитувчи С.А.Азизова томонидан олиб борилган очиқ дарси ижобий деб бахолансин.
2. Очиқ маъруза машғулоти буйича келтирилган камчиликлар С.А.Азизова томонидан бартараф этилсин, ҳамда берилган таклифлар инобатга олинсин.

Кафедра мудири Х.А.Саттаров


Кафедра котибаси Х.Х.Шоюсупова

ЭЪЛОН


2022 йилнинг 15 ноябрь санаси куни соат 15.00 да 320- хонасида Э ва Р кафедраси катта ўқитувчиси С.А.Азизованинг “Яримўтказгичли диодлар” мавзусида очиқ дарс ўтказади.


Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети
Радио ва мобиль алоқа факультети Электроника ва радиотехника кафедраси ассистенти Х.И. Фозилжоновнинг “Электроника ва схемалар 1” фанидан “Исследование характеристик МДП-транзистора с идуцированным каналом” мавзусидаги очиқ маърузасига


ТАҚРИЗ

Очиқ маъруза дарси 15.11.2022 йилда 5-жуфтликда САЕ 208 гуруҳига олиб борилди. Гурухда ... та талаба бўлиб, шундан ... таси дарсга қатнашди. Талабалар давомати LMS тизимига киритилди.


Лаборатория дарсида Х.И. Фозилжоновнинг олдинги мавзу бўйича савол жавоб ўтказди, асосий таърифлар ва маълумотлар хақида талабаларнинг тайёргарлигини текширди. Сўнгра янги лаборатория мавзусини ҳамда режасини эълон қилди. Маърузачининг янги мавзу бўйича барча хужжатлари LMS тизимига киритилган ва календар режа асосида олиб борилди. Дарс мавзуси тасдиқланган “Электроника ва схемалар 1” фани ўқув дастури ва силлабусига тўлиқ мос келади.
Мавзунинг дастлабки қисмида майдоний транзисторлар, уларнинг уланиш схемалари, умумий исток уланиш схемасидаги майдоний транзисторнинг узатиш ва чиқиш характеристикалар оиласи ҳақида умумий маълумотлар берди. Шундан сўнг, схемани ўлчашда қўлланиладиган ўлчов асбоблари билан таништирди. Олинган ўлчаш натижалари асосида узатиш характеристикаси оиласи ва чиқиш характеристикалари оиласи боғликлик графиклар ҳақида маълумотлар берди.
Олинган графиклар асосида коэффициентлари қийматларини ҳисоблаб топилиши, Характеристика тиклиги, Ички (дифференциал) қаршилик, Кучланиш бўйича кучайтириш коэффициенти ҳақида маълумот берди ва талабаларга тушинтирди.
Машғулот давомида майдоний транзистор иш режимларини, Ҳар қайси режимда транзистор затвори ва стоки орасидаги кучланиш муносабалари, майдоний транзисторларда дифференциал параметрлар тизимининг қўлланилиши, затвори p-n ўтиш билан бошқариладиган майдоний транзистор узатиш характеристикасини, турли температураларда ўлчанган затвори p-n ўтиш билан бошқариладиган майдоний транзистор узатиш характеристикаси, бу характеристикаларда температурага барқарор нуқталарнинг мавжудлиги ҳақида тушунтириб маълумотлар бериб ўтди.
Х.И. Фозилжонов дарсни маҳорат билан ўтди ва талабалар ҳам дарс давомида актив бўлиб ўқитувчи билан савол-жавоб орқали мулоқотда бўлишди, ассистентнинг билими чуқурлигини талабаларнинг берган саволларига жавобидан билиниб турди, мавзуни ҳар тамонлама тўлиқ ёритиб, тушинтириб берди.
Камчиликлар: Дарс давомида мавзу бўйича тестлар ёрдамида талабалар бахоланмади.
Таклиф: лаборатория дарсида дарсида талабаларнинг фаоллигини янада ошириш учун педагогик технологияларни қўллаш тавсия этилди.
Келтирилган камчиликларга қарамасдан Х.И. Фозилжоновнинг талабаларга ўз билимини етказа оладиган, салоҳиятли ва малакали педагог эканлигини кўрсата олди.
Ассистент Х.И. Фозилжоновнинг очиқ дарси юқори савияда ўтди.
Ислом Каримов номидаги ТДТУ
“Радиотехник қурилмалар ва тизимлар”
Кафедраси мудири, т.ф.н, доценти Ярмухаммедов А.А.



Download 21.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling