4-mavzu j adidlar jasorati – millatimiz faxri
Download 359.49 Kb. Pdf ko'rish
|
1 2
Bog'liq4 - мавзу
Islomjon YOQUBOV,
Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat o‘zbek tili va adabiyoti universiteti professori, filologiya fanlari doktori. https://t.me/manaviyat_va_marifat_darsi ЖАДИДЛАР ЖАСОРАТИ – МИЛЛАТИМИЗ ФАХРИ Юқоридаги фикр миллий уйғониш ва миллатпарварлик ҳаракатининг олдинги сафларида турган Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори Абдурашидхонов, Убайдулла Хўжаев, Абдурауф Фитрат, Исъҳоқхон Ибрат, Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Қодирий, Ашурали Зоҳирий, Ҳожи Муин каби юзлаб фидойи инсонларнинг улуғ хизмати ва эзгу интилишларини назарда тутиб айтилганди. Дарҳақиқат, тараққийпарвар жадидчилар ХИХ аср охири ва ХХ аср бошида Россия империяси таркибига қўшиб олиниб, хомашё базасига айлантирилган, иқтисодий-маданий инқироз ёқасига келиб қолган Туркистоннинг янгиликка ташна ислоҳотчилари эди. Улар мустамлакага айланган ўлканинг тараққиётдан анча ортда қолганини закийлик билан кўра олган, Туркистондаги ички низолар, эскича идора усуллари халқ хўжалиги ва умумий ривожланишга улкан зарар етказаётганини ўз вақтида англаб етган ва бу қолоқликларни бартараф этиш учун илмга, таълимга катта эътибор қаратиш лозимлигини айта олган ватанпарвар зиёлилар эди. Жадидлар ақл-заковатда фавқулодда юксак мақомга эга эди. Чунки тараққийпарвар зиёлиларнинг деярли барчаси диний ва дунёвий таълим соҳиби бўлган. Масалан, Беҳбудий муфтий, Мунавварқори имом, Ибрат қози бўлган. Эҳтимол, шунинг учун ҳам жадидларнинг ислоҳотлари негизида Қуръони карим ва ҳадиси шариф биринчи ўринда турган. Улар Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Навоий, Жомий, Бобур, Фузулий, Мунис, Огаҳий шеърияти, ўрта асрларда яратилган фалсафий рисолаларни ҳам ўқиб ва уқиб олишган. Жадидлар ўз билимини жаҳон маданиятининг илғор ютуқлари билан бойитишга интилди. Жумладан, Абдулҳамид Чўлпон «Улуғ ҳиндий» номли мақоласида Робиндранат Тагор ижодида ҳинд руҳи ва ғарб услуби уйғунлашганини қадрлади. Фитрат «Мунозара» асарида ўлкадаги аҳволга хорижлик олим назари билан қараб, оптимал ечимлар қидирди. Беҳбудийнинг «Бир тил эмас, тўрт тил керак» номли мақоласида жадидларнинг тил ҳақидаги концепцияси ўз ифодасини топди. Буларнинг барчаси, жадидлар дунё маданиятини бағрикенглик билан қайта ўзлаштириш тарафдори бўлганини кўрсатади. Зиёлиларимиз боғчасаройлик Исмоил Гаспиралининг «Вақт» ва «Шўро» газеталаридан туркий бирдамлик, мактаб, маъориф соҳасидаги янгиликлар, дунёда кечаётган жараёнлар ҳақидаги ахборотларни ўқиб ўрганишди. Маҳмудхўжа Беҳбудий И. Гаспирали билан учрашди, Исмоилбек Бухорога келиб, наинки жадидлар, балки амир билан ҳам янги мактаб ва маорифнинг аҳамияти хусусида суҳбатлашди. Бундай алоқалар ўлкамизда миллий матбуот ва янги мактабларнинг вужудга келишига самарали таъсир этди. Таъкидлаш https://t.me/manaviyat_va_marifat_darsi ўринлики, Саид Азимбоев, Миркомилбой каби ўзига тўқ кишилар «Хуршид», «Шуҳрат», «Осиё», «Самарқанд», «Садои Туркистон», «Садои Фарғона», «Эл байроғи», «Кенгаш», «Турон», Ҳуррият», «Нажот», «Буюк Туркистон», «Тужжор», Ойина» сингари газета ва журналларга ҳомийлик қилишди. Жадидлар мамлакатни қолоқликдан чиқаришни маърифат ва туркий халқлар бирлигида деб билишди. Улар мактаб, маориф, кутубхона, қироатхона, матбуот, театр, адабиёт ва санъатдан сиёсатга ўтиб, оммавий таъсир этиш, билимсизлик ва жаҳолатга қарши курашишда халқ онгида фикрий-ҳиссий инқилоб ясашди. Бинобарин, улар ўз ўтмишдошларидан анча илгарилаб кетган янги авлод эди. Бундай ҳол Қозоғистондаги «Алаш Ўрда» ҳаракати (кейинчалик «Алаш Ўрда» ҳукумати) фаолиятида ҳам ёрқин намоён бўлди. Шубҳасиз, бу жараён Чўқон Валихонов, Олтинсарин, Абай Қўнонбоев сингари маърифатпарвар зиёлилар ижоди ва фаолияти таъсирида вужудга келди. Туркистон мустақиллиги учун курашган Мустафо Чўқай (Чўқаев) «Бирлик туғи» газетаси муҳаррирлигидан Мунавварқори Абдурашидхонов етакчилик қилган «Шўрои ислом» ҳаракати фаолларидан бири ва Туркистон мухторияти ҳукумати Бош вазири, ташқи ишлар вазири даражаларигача кўтарилди. Кадрлар масаласига катта аҳамият қаратган жадидлар «Хайрия жамияти» кўмагида кўплаб Туркистон ёшларини Туркия, Германия, Саратов, Қозон каби шаҳарлардаги нуфузли илм даргоҳларига ўқишга жўнатишган. Маориф соҳасида таълимнинг янги шаклларини яратишди ва амалиётга жорий қилишди. Мактабларни дарслик ва қўлланмалар, ўқув қуроллари билан таъминлашди. Илғор технологиялар (граммафон, фотосурат, ҳаракатли кино, типография)ни ўлкамиз ҳаётига жорий қилишди. Аёл-қизларга бўлган муносабатни ўзгартириб, оилада фарзандларни камол топтиришда уларнинг иқтидор ва салоҳиятидан фойдаланиш зарурлигига ишонтиришди. Барча ишларни амалга оширишда матбуотдан фаол тарғибот- ташвиқот минбари ҳамда театрдан воситали таъсир қуроли сифатида баракали фойдаланишди. Англашиладики, ўз даврининг энг ташаббускор ислоҳотчи ва фидойи инсонларини бирлаштирган жадидчилик ҳаракати ХИХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХ асрнинг бошларида Туркистон халқлари манфаатларини ифодалади. Минг афсуски, жадид боболаримиз ўз олдига қўйган эзгу мақсадларини амалга оширишга мавжуд вазият, ижтимоий тузум йўл бермади. Маърифат фидойилари ўша даврнинг турли жоҳил кимсалари туҳмат-маломатларига дучор бўлдилар. Аввал чор ҳукумати, кейинчалик совет ҳукумати уларни аёвсиз қувғин ва қатағон қилди. Шу тариқа, миллий уйғониш ва тараққиёт ҳаракати эл-юртимиз учун армон бўлиб қолди. https://t.me/manaviyat_va_marifat_darsi Маълумки, миллат маданияти, тили, географик ҳудуди, иқтисодий-маданий ҳаёти ва руҳий хусусиятларининг умумийлиги асосида тарихан ўзлигини англаган элдан вужудга келади. Унинг фахр-ифтихор ҳиссини туйиш ва ғурурланишга арзийдиган шонли тарихи, дунё тамаддунига қўшган салмоқли илмий, маданий-маърифий улуши, ардоқлаш ва ибратланишга лойиқ улуғ сиймолари бўлади. Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида «Биз қадимий ва бой тарихимизни, айниқса, ғоят оғир шароитда илм-маърифат, инсон эркинлиги, халқ озодлиги, Ватанга, миллий қадриятларга меҳр ва садоқат ғояларини дадил кўтариб чиққан жадид боболаримиз фаолиятини янада чуқур ўрганишимиз лозим. Уларнинг улуғ мақсадлар йўлидаги мардона кураши ва фидойилиги Янги Ўзбекистонни қуришда барчамиз, аввало, ёшларимиз учун чинакам ибрат мактаби бўлиб хизмат қилиши зарур», дея таъкидланиши бежиз эмас. Жадид зиёлиларимиз билан ҳақли тарзда ғурурланиш ва ифтихор туйиш ҳисси миллатнинг кўксини юксалтиради, улуғ мақсадлар йўлида дадил олға интилишида мададкор куч вазифасини ўтайди. Жадидлар ўлкамизда яшовчи барча миллатларнинг ота-боболари, оналарию момолари эди. Шу боис бу миллатларнинг довюрак қаҳрамонлари, фидойиларининг барча эзгу ҳаракат- интилишлари биз учун ҳамиша мардлик ва жасорат намунаси бўлиб хизмат қилади. Исломжон ЁҚУБОВ, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори, филология фанлари доктори. https://t.me/manaviyat_va_marifat_darsi Download 359.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling