4-Мавзу: корхона (фирма)нинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш


Халқаро рақобат билан боғлиқ таҳдидлар


Download 52.6 Kb.
bet6/12
Sana31.01.2024
Hajmi52.6 Kb.
#1832010
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
4-mavzu. IOTISODIY XAVFSIZLIK. taqdimot

Халқаро рақобат билан боғлиқ таҳдидлар хорижий шериклар, ҳамкор корхоналарнинг банкрот бўлиши ёки халқаро бозорда кучли рақобатчилар тазйиқининг кучайиши, рақобатбардошликнинг пасайиши оқибатида экспорт бозорларидан маҳрум бўлишида ўз ифодасини топади.
КОРХОНАЛАРНИНГ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИГИГА ТАҲДИДЛАР ВА УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ.
Бозор таҳдидлари илмий-техникавий ютуқларга эришган юқори рақобатлашиш қобилиятига эга бўлган товар ва корхоналарнинг пайдо бўлиши ҳамда рақобатнинг маркетинг, маҳсулот сифати, ишлаб чиқариш харажатлари, фаолият ва маҳсулотни диверсификациялаш даражаси бўйича кураш шакллари ва усулларининг ривожланиши билан боғлиқ бўлади.
Ижтимоий-иқтисодий ва демографик тавсифдаги миллий иқтисодиёт доирасидаги ташқи таҳдидларга қуйидагилар киради:
аҳоли даромадлари ва жамғармалари даражасининг, унинг тўлов қобилиятининг пасайиши
тадбиркорлик, ишбилармонлик фаоллигининг пасайиши
бошқа корхоналар томонидан рақобат ва хонавайрон қилиш хавфининг кучайиши
молия сиёсатидаги салбий ўзгаришлар, банклар сонининг қисқариши, молия тизими ҳолатининг ёмонлашуви, мулкни қайта тақсимлаш ва хусусий корхоналарни миллийлаштиришнинг кучайиши ва ҳ.к.
давлатнинг ички қарзларининг кўпайиши, солиқ юкининг ошиши, монополизмнинг ҳимоя қилиниши ва рақобатнинг чекланиши
давлат хариди ва буюртмаларининг қисқариши
иқтисодиётни тартибга солишда рағбатлантириш ўрнига ман қилувчи, чекловчи тавсифдаги усул ва воситаларнинг устуворлиги
қонунчиликнинг такомиллашмаганлиги
сиёсий таҳлика ва беқарорлик, ижтимоий низоларнинг кучайиши
Сиёсий таҳдидлар қуйидагилардан иборат:
КОРХОНАЛАРНИНГ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИГИГА ТАҲДИДЛАР ВА УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ.
Ички эндоген таҳдидлар туркумига кирувчи корхонанинг рақобат ўрни, маркетинг стратегияси ва сиёсати билан боғлиқ таҳдидлар қуйидагилардан иборат:
корхонанинг мақсад ва ривожланиш стратегиясининг етарли даражада асосланмаганлиги ёки мавжуд эмаслиги
корхона анъаналарининг бузилиши ва имиджининг пасайиши, персонал ва раҳбариятнинг малакавий таркибининг ёмонлашуви, кадрлар қўнимсизлигининг кучайиши
сотиш бозорларининг қисқариши
корхона ривожланиш мақсадлари ва стратегияси, унинг ресурси, ишлаб чиқариш потенсиалига номувофиқлиги, мос келмаслиги
маркетинг дастурларининг етарли даражада асосланмаганлиги, корхонанинг товар, нарх, сотиш, коммуникация сиёсатларининг асосланмаганлиги ёки ишлаб чиқилмаганлиги

Download 52.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling